Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистондаги қамоқхоналарда жазо муддатини ўтаётган маҳкумла | ⚡️|Uz news|⚡️

Ўзбекистондаги қамоқхоналарда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг 9 фоизи коронавирусга чалинган

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи, полковник Баҳодир Юсуповнинг айтишича, жазони ижро этиш муассасаларида ҳам коронавирус аниқлангач, симптомсиз ва енгил шаклида касал бўлган маҳкумлар тизимнинг ўзида даволанган. Оғир ва ўрта оғир шакллари эса Соғликни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 4 та карантин ҳудудларига юборилган.

«Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўрта ҳисобда сақланаётган маҳкумларнинг 9 фоизи касал бўлиб ўтди. Лекин бирорта ҳам ўлим ҳолатига йўл қўйилмади.

Ўта оғир касал бўлган Қашқадарё ва Бухоро вилоятида сақланаётган 2 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 75 моддаси ва Жиноят ижроия кодексининг 165 моддасига биноан вақтидан аввал озод қилинди,” – деди Баҳодир Юсупов.

Маълумот учун: Ўзбекистон қамоқхоналарида 27 минг 500 нафар маҳкум жазони ўтамоқда.

@koronavirusinfouz