Get Mystery Box with random crypto!

Британияда тиббиёт ходимларига ёрдам учун $44 млн. йиғган 100 | ⚡️|Uz news|⚡️

Британияда тиббиёт ходимларига ёрдам учун $44 млн. йиғган 100 ёшли капитан коронавирусдан вафот этди

II жаҳон уруши қатнашчиси Том Мур локдаун даврида Миллий саломатлик хизмати учун пул йиғишга қарор қилади. У боғи атрофини 100 мартта айланиш орқали хайрия ташкиллаштириб, $44 млн. йиғади. Ўшанда Том Мурни 1,5 миллиондан ортиқ киши қўллаб-қувватлаган.

Унинг «Эртага яхши кун бўлади» ибораси карантин даврида халқ кайфиятини кўтариб, ижтимоий тармоқларда трендга чиққан. Том Мур 2 февраль куни коронавирусдан вафот этди.