Get Mystery Box with random crypto!

🍀Iymonli Qalblar

Telegram kanalining logotibi iymonliqalblar — 🍀Iymonli Qalblar I
Telegram kanalining logotibi iymonliqalblar — 🍀Iymonli Qalblar
Kanal manzili: @iymonliqalblar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.48K
Kanalning ta’rifi

"🍀Iymonli Qalblar" канали фақат расмий манбалар асосида фаолият олиб боради.
📚 Намоз ўқишни ўрганиш: @Nomoz_Darsliklar
📖 Қурон ўқишни ўрганиш: @QURONORG
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
🖋 Фикрлар :

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 162

2021-06-15 08:42:41 إِنَّ أَوَّلَ مَنْ يُدْعَى إِلَى الْجَنَّةِ الَّذِينَ يَحْمَدُونَ اللَّهَ عَلَى كُلِّ حَالٍ


Сайид ибн Жубайр (Тобейин) роҳимаҳуллоҳ
"Аллоҳни ҳар қандай холатда улуғлайдиган инсони, биринчи бўлиб Жаннатга чақирилади" дедилар.
Ибн аль Муборак "аз Зухд" 206 да келтирганлар.

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
3.2K views05:42
Ochish/sharhlash
2021-06-15 08:38:53
Макр қилдилар, Аллоҳ ҳам макр қилди!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг
!
https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
3.3K views05:38
Ochish/sharhlash
2021-06-14 19:02:09 ​​​​​​СМС келганда...

Бир куни бир инсон смс ўқиб туриб беихтиёр «СУБХАНАЛЛОҲ» дебди, пастроққа қараб «АЛХАМДУЛИЛЛАХ» деб ўқишни давом эттирибди, ўқиётиб «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» сўзларини ўқибди. У ўзини жуда яхши ҳис қилибдида «Аллоҳу Акбар» дебди. У қалби янада хузур топишини истаб Аллоҳга истиғфор айтиб «АСТАҒФИРУЛЛОҲ, АСТҒФИРУЛЛОҲ, АСТАҒФИРУЛЛОҲ» дея уч марта қайтарибди. Аллоҳ ва унинг Расулига чексиз муҳаббати ва ҳурмати ила «САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ» дебди. Шу сўзларни қайтариб айтиб у Аллоҳнинг савобидан бебаҳра қолмабди...

Сиз бу инсон кимлигини биласизми?
БУ СИЗ . . . ! ! !
ЯШАНГ . . . ! ! !
ХОЗИР ШУ СЎЗЛАРНИ СИЗ ҚАЙТАРДИНГИЗ. ДОИМО АЛЛОҲНИ ЗИКРИНИ ҚАЙТАРИБ ЮРИНГ ВА БУНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИБ ТУРИНГ...


АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
7.1K views16:02
Ochish/sharhlash
2021-06-14 19:01:41 ​​ Ким ўғил болага таълим берса, бир кишига таълим берибди. Ким қиз болага таълим берса, бутун бошли бир оилага тарбия берибди.

Баъзи қудсий асарларда келишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат ҳалқасини биринчи бўлиб ушлайдиган киши менман", деб айтганлар. У зот яна: "Бир аёл жаннатга мендан аввал киришда мен билан баҳслашмоқда. Мен: "Эй Жаброил, бу ким?" десам, у зот: "У болаларини тарбия қилган аёл", дедилар.
Шунинг учун қиз бола дин асл таълимотларини ўрганса, зарур ва керакли маълумотларга эга бўлса, юқори савиядаги она бўлиб етишади.

Демак, ушбу умматнинг энг биринчи қиладиган иши болалар тарбиясидир.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
5.5K views16:01
Ochish/sharhlash
2021-06-14 18:01:15
#Хайрия

Суратда Бухоро вилояти Жондор тумани Самончиқ қишлоғида яшайдиган Козимжон ва Матлубахоннинг нури дийдаси - Обидов Нозимжон.

2017 йилда туғилган.

Унга ўткир лейкоз (оққон) ташхиси қўйилган.

Болакай соғайиб кетиши учун оила саxоватпеша инсонларнинг ёрдамга муҳтож.


Ҳозирда муолажанинг 7-босқичига ўтилиши керак.

Дори дармонлар нархи оила учун анча қимматлик қиляпти.

Карта рақами (Uzcard):

8600060906607511.

Ушбу карта Ҳайдарова Матлубанинг опаси Садриддинова Шаҳнозанинг номида.

Сизлардан шу оила ва болакайнинг ҳолатига бефарқ бўлмаслигингизни сўрайман.

Беминнат, дилозорсиз қилинган яхшиликни Роббимиз мукофотласин!

Роббимиз қалбларимизни улфат этсин. Ҳимматимизни баланд айласин.

Ҳар ким ўз имконича, ҳатто, минг сўм билан бўлсада, ёрдам берса эди...

Болакайнинг отаси Чориев Козим ва онаси Ҳайдарова Матлуба, телефон рақами:*

+998938666636
5.2K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-06-14 14:13:59 ​​​​​ҚУРЪОНИ КАРИМ ОШИҚЛАРИ

(Ибратли қиссалар силсиласи)

Қуръони карим ҳофизлари ичида бу даражага етган кишини эшитмагандим:

إبراهيم بن سعيد المنوفي كان من أحضر الناس ذهناً ، ربما شرع في كتابة سورة من القرآن ، وهو يتلو سورة أخرى بقدرها ، فلا يغلط في كتابته ولا قراءته ، حتى تتما معاً . ( الأعلام للزركلي: ١ /٤٠)

Иброҳим ибн Саид Ал-Мануфий раҳимаҳуллоҳ зеҳнлари, хотиралари жуда ҳам кучли инсон бўлган эдилар.

Қуръони каримни ёд олишда шундай даражага етган эдиларки, бир сурани тиловат қилиб турган пайтлари бошқа сурани қоғозга ёзиб турардилар, тиловат қилаётган сураларида ҳам, қоғозга ёзаётган сураларида ҳам адашиб кетмасдилар.

(Ал-Аълом китоби: 1/40).

Инсоннинг ақли икки қисм - зоҳирий ва ботиний ақл бўлар экан.

Бир нарсани кундалик ҳаётингизда чексиз даражада кўп такрорлайверсангиз ботиний ақлингизга маҳкам ўрнашиб қолар экан.

Натижада ботиний ақлингиз ўша нарса билан банд бўлиб турган пайт, зоҳирий ақлингиз билан бошқа бир ишни бажара оладиган бўлар экансиз.

Аллоҳ таоло бизларнинг ҳам ботиний ва зоҳирий ақлимизга Қуръони каримни жойлайдиганлардан ва унга мукаммал амал қиладиганлардан қилсин. Омин...


Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
6.3K views11:13
Ochish/sharhlash
2021-06-14 10:01:52 НАМОЗ БОШЛАЙ ОЛМАЯПМАН

1355-савол
Намоз ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Саволим: мен ҳар гал намоз ўқишга аҳд қилиб уринганимда қалбимдан шайтонга алданиб орада ўқимай ташлаб қўйсам ҳозиргиданам каттароқ гуноҳга қоламан деб бошлай олмайман, яна ич ичимдан қандайдир тўсиқ бордай ҳеч ҳам намозни бошлай олмаяпман. Илтимос нима қилишим юзасидан ёрдам беринглар.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарсага қарамасдан, кечиктирмай намозни бошланг.
فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝ الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝
4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.
Яъни намознинг маъноларини, ҳикматларини, инсоннинг виждонини поклашини, қалбда марҳамат-шафқатни қўзғашини унутганларнинг ҳолига вой! Жойи жаҳаннам!
Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасининг 45-оятида: «…албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур», – деган. Ким намоз ўқиса-ю, ёмон ишлардан қайтмаса, у намозини унутганлар жамоатидан бўлади.
Ушбу оятларнинг маъноси ҳақида муфассирларимиз бир қанча таъвиллар айтганлар.
Абул Олия: «Булар намозни ўз вақтида ўқимайдиганлар, рукуъ ва саждаларини яхшилаб, батамом қилмайдиганлар», – деган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу шундай намозхонки, у ўзи ўқиган намозидан савоб умид қилмайди ва уни ўқимаса, иқобидан қўрқмайди», – деганлар.
Ибн Жарир Тобарий келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралганда, «Улар намозни ўз вақтидан орқага сурадиганлар», – деганлар.
Муфассирларимиз ушбу жумладаги келишик қўшимчаларига ҳам алоҳида эътибор берганлар. Оятда «Ан солатиҳим сааҳуун» – «намозларини унутувчилар», дейилмоқда, «фии солатиҳим» – «намозларида» дейилмаяпти. Шундан оятда мунофиқлар ҳақида сўз кетаётгани келиб чиқади. Чунки мўмин киши ҳам намоз ичида баъзи нарсаларни унутиши мумкин. Лекин унутиш билан унутишнинг фарқи бор. Мунофиқнинг намозни унутиши ўқимаслик, унга эътиборсизлик қилиши ила бўлади. Мўмин эса намознинг ичида бирор нарсани унутиб, хатога йўл қўйса, саҳв саждаси қилиб, дарҳол тўғрилайди.
Ушбу оятда зикр қилинганлар мунофиқлар эканига келаси икки оят ҳам далилдир.
الَّذِينَ هُمْ يُرَاؤُونَ۝
6. Улар риё қиладиганлардир.
Намоз ўқиса-ю, намознинг ҳақиқатини унутса, ёмонлик, иғво, бўҳтон, ёлғончилик, бузғунчилик ва бошқа разолатлардан қайтмаса, ундай киши риёкор, мунофиқ бўлади. Одамларнинг кўзини бўяш, улар ҳузурида обрў топиш, ўзини диндор қилиб кўрсатиш учун намоз ўқиган бўлади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
6.5K views07:01
Ochish/sharhlash
2021-06-14 09:00:41
Пинҳона бергувчи қўллар қаердасиз?

Тасвирда Навои вилояти Қизилтепа тумани Ташробот қишлоғида яшайдиган Ахмедов Озодбекнинг онаси Зубайдо опа.

Унинг фарзандига тромбоцит ташхиси қўйилган.

Болакай соғайиб кетиши учун оила саxоватпеша инсонларнинг ёрдамга муҳтож.

Дори дармонлар нархи оила учун анча қимматлик қиляпти.

Карта рақами (Uzcard):

8600303617371963

Арипбаева Наргиза
Ушбу карта Ҳа Зубайданинг кайни опаси номида.

Роббимиз қалбларимизни улфат этсин. Ҳимматимизни баланд айласин.<>

Телефон рақами: +998931041390
5.6K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-06-14 07:41:28
«Одам боласининг ҳамаси серхатодир, лекин серхатоларнинг энг яхшиси сертавбасидир».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

ДОЛЗАРБ МАВЗУ

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг
!
https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
6.4K views04:41
Ochish/sharhlash
2021-06-13 19:18:46 Рукуъадан бош кўтарганда ва тик турганда

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан қоматларини кўтарганларида:

سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади), тик бўлганларида эса, «Роббана лакал ҳамд» (Раббимиз, Сенга ҳамд бўлсин), деб айтар эдилар.
(Баъзи ривоятларда: «Роббана ва лакал ҳамд» бўлиб келган).

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
7.9K views16:18
Ochish/sharhlash