Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​ҚУРЪОНИ КАРИМ ОШИҚЛАРИ (Ибратли қиссалар силсиласи) | 🍀Iymonli Qalblar

​​​​​ҚУРЪОНИ КАРИМ ОШИҚЛАРИ

(Ибратли қиссалар силсиласи)

Қуръони карим ҳофизлари ичида бу даражага етган кишини эшитмагандим:

إبراهيم بن سعيد المنوفي كان من أحضر الناس ذهناً ، ربما شرع في كتابة سورة من القرآن ، وهو يتلو سورة أخرى بقدرها ، فلا يغلط في كتابته ولا قراءته ، حتى تتما معاً . ( الأعلام للزركلي: ١ /٤٠)

Иброҳим ибн Саид Ал-Мануфий раҳимаҳуллоҳ зеҳнлари, хотиралари жуда ҳам кучли инсон бўлган эдилар.

Қуръони каримни ёд олишда шундай даражага етган эдиларки, бир сурани тиловат қилиб турган пайтлари бошқа сурани қоғозга ёзиб турардилар, тиловат қилаётган сураларида ҳам, қоғозга ёзаётган сураларида ҳам адашиб кетмасдилар.

(Ал-Аълом китоби: 1/40).

Инсоннинг ақли икки қисм - зоҳирий ва ботиний ақл бўлар экан.

Бир нарсани кундалик ҳаётингизда чексиз даражада кўп такрорлайверсангиз ботиний ақлингизга маҳкам ўрнашиб қолар экан.

Натижада ботиний ақлингиз ўша нарса билан банд бўлиб турган пайт, зоҳирий ақлингиз билан бошқа бир ишни бажара оладиган бўлар экансиз.

Аллоҳ таоло бизларнинг ҳам ботиний ва зоҳирий ақлимизга Қуръони каримни жойлайдиганлардан ва унга мукаммал амал қиладиганлардан қилсин. Омин...


Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA