Get Mystery Box with random crypto!

IYMON

Telegram kanalining logotibi iymon — IYMON I
Telegram kanalining logotibi iymon — IYMON
Kanal manzili: @iymon
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.75K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Ўзбекистон мусулмонлар ходими томонидан юритилади!
💵Реклама учун: @Saxiy_Diyora

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-05-14 19:07:46 ​​​​Нима учун маййит дунёга қайтса, айнан садақани танлайди?

Чунки Аллоҳ таоло шундай деган: «Ва бирингизга ўлим келиб, «Роббим, қанийди менинг ўлимимни яқин муддатга ортга сурсанг, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг»
(Мунофиқун сураси, 10 оят).

Нима учун маййит «Агар дунёга қайтсам, умра қиламан», «Намоз ўқийман» ёки «Рўза тутаман», демайди?
Чунки аҳли илмларнинг айтишича, инсон вафот этгач, айнан садақанинг асари қолганини кўради.

Шунинг учун садақани кўпайтиринглар, чунки мўмин одам Қиёмат куни садақасининг сояси остида бўлади. Марҳумларнинг номидан ҳам садақа қилаверинглар, чунки улар дунёга қайтиб, садақа қилиш ва солиҳ амалларни бажаришни орзу қилишяпти. Уларнинг орзуларини амалга оширинглар, фарзандларингизни ҳам шу нарсага одатлантиринглар, садақа улашинглар!

@Iymon
7.4K viewsedited  16:07
Ochish/sharhlash
2023-05-14 09:04:54
Келажак - қўлидан ҳеч нима келмайдиган танбал, бўйнига телефонини осиб олган, қулоғида чет элнинг музикасини эшитиб оладиган қулоқчиннинг тутиб олганларга қолмаслик керак...

Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллои алайҳ

@Iymon
3.1K viewsedited  06:04
Ochish/sharhlash
2023-05-13 20:19:03
Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу.

Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу.

Агар кипригингиз силаса уйқу.

Сизга хайрли ТУН хайрли УЙҚУ.

ХАЙРЛИ ТУН!


NAMOZ VA TAJVID DARSLARINI BIZ BILAN O'RGANING

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
3.2K views17:19
Ochish/sharhlash
2023-05-13 14:27:02 ​​ Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ деди: “Аёл учун риоя этиши вожиб амаллар:
1. Эридан ҳамиша ҳаё, андишада туриши.
2. Унинг олдида кўзини ерга тикиши.
3. Амрларига итоат этиши.
4. Сўзлаганда сукут сақлаши.
5. Келган вақтда ўрнидан туриб қаршилаши.
6. Ғазабини келтирадиган нарсалардан узоқ бўлиши.
7. Уйдан чиқаётганда у билан бирга эшикка кузатиб чиқиши.
8. Уйқу ором вақтида ўзини (меҳри муҳаббати, эътиборини) кўрсатиши.
9. Эри йўқ вақтида унинг мол-мулкида, уйида ва тўшагида хиёнат қилмаслиги.
10. Хушбўй бўлиши.
11. Оғзини мисвок билан, жисмини мушку анбар ва хушбўйликлар билан парвариш қилиши.
12. Унинг олдида зийнатланиб, безаниб юриши.
13. Уни ортидан ғийбат қилмаслиги.
14. Эрининг оиласи ва қариндошларини иззат- икром қилиш.
15. Уни (топган тутганини) кам бўлсада, кўп ўрнида кўриши.

“Кабоир” китобидан.

@Iymon
3.3K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2023-05-13 09:59:22
Агар Аллоҳ сиз билан бирга бўлса, ким сизга қарши бўлади

Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.


@Iymon
3.5K viewsedited  06:59
Ochish/sharhlash
2023-05-12 17:39:52 ​​ШИФО ОЯТЛАРИ

Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади, у зотнинг фарзанди қаттиқ касал бўлди. Шундай ҳикоя қилади: “Ҳатто умидсизланиб қолдим, бу иш (ўғлимга етган хасталик) менга жуда қийин бўлди. Шунда тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зотга ўғлим хасталигидан шикоят қилдим. Шунда у зот: “Қуръондаги шифо оятлари борку, эътибор қилмадингми?” дедилар. Уйғониб кетдим, улар устида тафаккур қилдим. Ушбу мазмундаги оятлар Аллоҳнинг Китобида олтита ўринда келади экан:
«(Аллоҳ) мўъминлар жамоасининг кўнгилларига шифо (ҳузур-ҳаловат) бергай». (Тавба сураси, 14-оят).
2. «Эй инсонлар! Раббингиздан сизларга бир насиҳат, диллардаги нарсаларга (ёмон туйғулар, шаҳват, ботил ақида, дард ва қийноқларга) шифо ҳамда мўъминларга (тўғри йўлни кўрсатувчи) ҳидоят ва раҳмат (бўлган Қуръон) келди». (Юнус сураси, 57-оят).
3. Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан ранго-ранг бир ичимлик (асал шарбати) чиқадики, у инсонлар учун шифо (манбаъи)дир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибрат (ва Аллоҳнинг қудратига ишорат) бордир (Наҳл сураси, 69-оят).
4. Биз Қуръондан мўъминлар учун (руҳий ва баданий касалликларига) шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қилурмиз (Исро сураси, 82-оят).
5. “Бемор бўлган вақтимда менга шифо бергувчи У (Аллоҳ)дир” (Шуъаро сураси, 80-оят).
6. «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир”, Фуссилат сураси, 44-оят.
Сўзларида давом этиб айтадилар: “Оятларни бир қоғозга ёзиб чиқдим ва уни сувда эритиб, аралаштирдим. Сўнгра уни ўғлимга ичирдим. Шундан сўнг, у боғичи ечилгандек бўлиб, фаол ва соғлом бўлиб кетди”.


Шайх Набиҳаний раҳимаҳуллоҳнинг “Саъадату дарайн” китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Iymon
3.9K viewsedited  14:39
Ochish/sharhlash
2023-05-12 06:53:04
Намоз ўқимаганнинг аҳволи нима бўлишини биласизми?

Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли

@Iymon
1.2K viewsedited  03:53
Ochish/sharhlash
2023-05-11 18:34:00
ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».

Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.

«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

@NamozDarsliklari
2.7K views15:34
Ochish/sharhlash
2023-05-11 13:47:48 ​​ АЛЛОҲ СИЗНИ БАХТЛИ ҚИЛГАНИНИ КЎРСАТУВЧИ 9 НАРСА

Инсон баъзан ўзида бор неъматларни унутиб қўяади, бошқа миллионлаган инсонлардан фазилатда Аллоҳ уни устун қилганини унутади ва натижада ўзини бахтсиз ҳис қила бошлайди. Биз Аллоҳ сизга берган устунликлар фазилатларни базиларини эслатамиз.

1.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9.999.999 ҳужайра ўлган. Бу бахт эмасми?!

2. Аллоҳ сизни оловга, бутга, хочга, сиғинадиган ва жаҳаннамда абадий қоладиган кофир эмас, муслимлардан қилди.

3. Кўримсиз бир махлуқ эмас, келишган инсон бўлиб яралгансиз;

4. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;

5. Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда ёки харобазорда эмас, қулай, яшашга имкониятли юртда яшамоқдасиз;

6.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;

7.Фарзандларингиз соппа-соғ, баъзиларни фарзандига ўхшаб ногирон бўлиб туғилмади.

8.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;

9.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;

Шунча катта нарсаларда устун ва фазилатли экансиз, нега маҳзун бўласиз .

Табассум қилинг ва бахтингизни ҳис қилган ҳолатда яшанг!

@Iymon
2.3K viewsedited  10:47
Ochish/sharhlash
2023-05-10 19:33:53
Тун пардасин ёйди
осмонга,
Ой ҳам чиқди чиройли
тўлиб!
Шукр айлайлик ўтган ҳар
онга,
Эртагача ухланг ширин туш кўриб!

ХАЙРЛИ ТУН!


НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
2.6K views16:33
Ochish/sharhlash