Get Mystery Box with random crypto!

IYMON

Telegram kanalining logotibi iymon — IYMON I
Telegram kanalining logotibi iymon — IYMON
Kanal manzili: @iymon
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.75K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Ўзбекистон мусулмонлар ходими томонидан юритилади!
💵Реклама учун: @Saxiy_Diyora

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-05-21 13:57:04 ​​​​​​​ТАВБАНИНГ ҚАБУЛ бўлиш аломатлари

1. Киши ўзида гуноҳ қилишга майл бўлмаётганини кўради.

2. Қалбидан хотиржамлик кетганини кўради, ҳар нарсада Аллоҳни ҳозиру нозир ҳолда топади.

3. Тўғри ва яхши ахлоқли кишилар билан бирга юради, ёмон феълли кишилардан ўзини узоқ тутади.

4. Очкўзлик қилмайди. Оз бўлса ҳам ҳалол йўл билан топганига қаноат қилади. Ўзининг озгина бўлса ҳам ҳалол йўл билан топгани унинг кўзига кўп кўринади, лекин қилган хайрли ва гўзал амаллари кўп бўлса ҳам унинг кўзига оз кўринади.

5. Қалби доимо Аллоҳ фарз қилган нарсалар билан банд бўлади.

6. Динини ёмон-кўзлардан ҳимоя қилади.

7. Давомий тафаккур ҳолида юради.

8. Ўтмишда қилган гуноҳлари туфайли надомат ичида юради.

Абу Ҳомид Ғаззолий, 
“Мукошафат-ул қулуб” китобидан


@Iymon
1.7K viewsedited  10:57
Ochish/sharhlash
2023-05-21 07:40:08
Кўчада ҳамма тақводор, масжидда ҳамма тақводор,
ҳақиқий тақводор..


@Iymon
2.2K viewsedited  04:40
Ochish/sharhlash
2023-05-21 04:08:21
_ Саҳар фаришталар уйғотсин сизни...
Айласинлар сизга меҳрини изхор.
Бир кун ташвишларни
унутиб яшанг...
Ахир келмайсизку дунёга такрор!

Ассалому алайкум
Хайрли тонг, дилга яқиним!

Бошланажак кунингиз хайрли ва мазмунли бўлиб, яхшиликлар ила бошлансин.
Қалб хотиржамлиги, дил
сокинлиги, соғлик, узоқ умр,
тинчлик - хотиржамлик тилайман.
Кунни яқин инсонларингиз
холидан хабар олиш билан бошланг.
Чунки улар меҳрингиздан умидвордир.

Бу дунёда меҳрдан кучлироқ туйғу йуқ...
Меҳрингизни аяманг
Азизим!
Зеро бир - биримиздан кейинчалик эслатувчи
фақат меҳр колади...

Сизни борлигингиз бахтим яқинларим...

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
3.0K views01:08
Ochish/sharhlash
2023-05-19 19:15:00
УШБУ МАЪЛУМОТ СИЗНИ ТУНДА ИККИ РАКАТ БЎЛСА ҲАМ ТАҲАЖЖУД ЎҚИШГА УНДАЙДИ ИНШААЛЛОҲ

Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради.
Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар.


НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
2.6K views16:15
Ochish/sharhlash
2023-05-19 13:28:47 ​​ ​​​​​​Онам-а, онам...

Биз оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил ва бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтдилар ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам нима келса қўлларидан ҳаммасини қилдилар, бошқа турмушга чиқмадилар. Ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди, ўзлари ва яратганга аён. Биз ака укаларни ишимиз юришиб уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳамамизни ишларимиз яхши, машина, уй, хамма шароитлар бор. Қўлимизда қиммат телефонлар. Шундай кунларни бирида онамизни мазалари қочиб шифохонага тушиб қолдилар. Диагноз натижаси ҳаммамизни карахт қилиб қўйди, ташхис  мияда ўсимта борлигини кўрсатди. Ҳаммамизни оғзимиздан бир хил гап чиқди, “доктор қанча десангиз берамиз, фақат онамиз тузалсинлар”. Аммо биз хурсанд бўлиб, ишониб юрган бойлигимиз ҳеч нарсага ярамади, онамиз вафот этдилар. Дафн куни маҳалла имоми келиб:
-  Уч ўғилдан қайси биринглар қабрга қўясизлар? - дедилар. Акам:
-  Мен - дедилар, шунда домла:
-  Қабрга қўйганда ўқиладиган дуони биласизми? - дедилар, акам:
-  Йўқ - дедилар. Имом ҳайрон булиб:
-  Онангизни охирги сафарида айтиладиган бир калима дуони ёдлашга вақт бўлмадими? - дедилар. Биз жим бўлиб қолдик.
-  Намоз ўқийсизларми?
-  Йўқ...
-  Қани таҳоратда нечта фарз, нечта суннат бор, менга таҳорат килишингларни кўрсатингларчи...
Ҳаммамизни тахорат олишимиз хато экан, домла камчилигини тўлдириб қўйдилар. Ҳамма жаноза дуосини ўқишга саф олди, шунда имом:
-  Ҳурматли биродарлар, шу марҳумани озгина ҳурмат килсанглар қирқ кун ичида ароқ ичган одам бўлса тобутни ушламасин, бу билан марҳумага қаттиқ азоб берасизлар...
Биз уч ўғил онам вафотидан бир кун олдин алам устида ароқ ичгандик. Бир биримизга қараб гапира олмай қолдик. Жаноза битди, фотиха куни ҳам ўтди.
Уйда ўзимиз қолдик. Онамиз ҳақига дуо қилайлик десак бирортамиз бир калима Қуръон ўқишни билмаймиз, сингилимизда ҳам шу ахвол. Шундай қилиб уч ўғил ва бир қиз онамизни энг мухтож бўлган пайтларида корларига ярамадик, хақларига тиловат қилолмадик, намоз ўқиб Худодан гунохларини кечиришини сўролмадик, чунки биз динимизда амал қилиш керак бўлган бирорта амални тузукроқ билмас эдик.

Уйга келиб ётиб ўзимга ўзим савол бердим, мен ўлсам нима бўлади аҳволим!?
Қабрда биринчи сўроқ намоздан экан, мени намозим йуқ-ку, Қуръон ўқиб юрган одамни кабри нурли бўларкан, бир калима Қуръон ўқишни билмайман. Аллоҳни эслаб ҳар бир ишда унга суянган одамни Аллоҳ қабрда сўроғини осон қиларкан, мен ҳамма ишда таниш билишга ва мол давлатимга суяндим, аммо улар бу дунёда қоларкан. Қабрга эса фақат яхши амал ва ёмон амалим бораркан. Эслашга ҳаракат қилдим, яхши амалим кам чиқди, намоз йўқ, рўза йўқ, закот йўқ, қурбонлик йўқ. Ваҳоланки молимни хисоби закотга ҳам, курбонликка хам етади.
Бу нарсаларни ёзишдан мақсадим, жон биродарларим вақтни қадрига етинг сиз ҳам ўзингизга савол беринг, ўлимга тайёрманми?

@Iymon
3.7K viewsedited  10:28
Ochish/sharhlash
2023-05-19 08:14:57
Ота-онани рози қилмаса ибодати қабулми?

@Iymon
3.6K viewsedited  05:14
Ochish/sharhlash
2023-05-18 21:58:07
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

Дард кимда, қайғу кимда,
Бахт кимда, туйғу кимда,
Шодлик қалби муслимда
Жума айём муборак!

Динимиз доим омон,
Дилларда ишқу имон.
Эй муҳтарам мусулмон,
Жума айём муборак!

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.


«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
9.0K views18:58
Ochish/sharhlash
2023-05-18 17:19:01 ​​ ГУНОҲЛАРНИ ЮВУЧИ АЙРИМ ОСОН ИБОДАТЛАР!

Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:

"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Овқатдан сўнг ювинг:

"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

Кийим кийиш асносида ювинг:

Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

Ҳар кунингизда ювинг:

"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Ҳар намоз ортидан ювинг:

"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "Субҳаналлоҳ", 33 марта "Алҳамдулиллаҳ", 33 марта "Аллоҳу Акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

... Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган.

- Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.

- Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.

- Бир неча лаҳзаларда шунчалик катта савобларга эга бўлишни истамаймизми?

- Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин, амалларимизни ихлос билан суғорсин, риёдан, кибрдан, ҳасаду нифоқдан, бошқа қалб касалликларидан узоқ қилсин, ибодатларни баланд иштиёқ билан адо этадиганлардан қилсин. Амиин...

@Iymon
3.3K viewsedited  14:19
Ochish/sharhlash
2023-05-18 12:25:39
Фолбинга ишонган кофир бўлади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


@Iymon
961 viewsedited  09:25
Ochish/sharhlash
2023-05-18 09:08:18 ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ....

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)

7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Iymon
1.4K viewsedited  06:08
Ochish/sharhlash