Get Mystery Box with random crypto!

​​ШИФО ОЯТЛАРИ Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан н | IYMON

​​ШИФО ОЯТЛАРИ

Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади, у зотнинг фарзанди қаттиқ касал бўлди. Шундай ҳикоя қилади: “Ҳатто умидсизланиб қолдим, бу иш (ўғлимга етган хасталик) менга жуда қийин бўлди. Шунда тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зотга ўғлим хасталигидан шикоят қилдим. Шунда у зот: “Қуръондаги шифо оятлари борку, эътибор қилмадингми?” дедилар. Уйғониб кетдим, улар устида тафаккур қилдим. Ушбу мазмундаги оятлар Аллоҳнинг Китобида олтита ўринда келади экан:
«(Аллоҳ) мўъминлар жамоасининг кўнгилларига шифо (ҳузур-ҳаловат) бергай». (Тавба сураси, 14-оят).
2. «Эй инсонлар! Раббингиздан сизларга бир насиҳат, диллардаги нарсаларга (ёмон туйғулар, шаҳват, ботил ақида, дард ва қийноқларга) шифо ҳамда мўъминларга (тўғри йўлни кўрсатувчи) ҳидоят ва раҳмат (бўлган Қуръон) келди». (Юнус сураси, 57-оят).
3. Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан ранго-ранг бир ичимлик (асал шарбати) чиқадики, у инсонлар учун шифо (манбаъи)дир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибрат (ва Аллоҳнинг қудратига ишорат) бордир (Наҳл сураси, 69-оят).
4. Биз Қуръондан мўъминлар учун (руҳий ва баданий касалликларига) шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қилурмиз (Исро сураси, 82-оят).
5. “Бемор бўлган вақтимда менга шифо бергувчи У (Аллоҳ)дир” (Шуъаро сураси, 80-оят).
6. «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир”, Фуссилат сураси, 44-оят.
Сўзларида давом этиб айтадилар: “Оятларни бир қоғозга ёзиб чиқдим ва уни сувда эритиб, аралаштирдим. Сўнгра уни ўғлимга ичирдим. Шундан сўнг, у боғичи ечилгандек бўлиб, фаол ва соғлом бўлиб кетди”.


Шайх Набиҳаний раҳимаҳуллоҳнинг “Саъадату дарайн” китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Iymon