Get Mystery Box with random crypto!

Ибрат

Telegram kanalining logotibi iybrat — Ибрат И
Telegram kanalining logotibi iybrat — Ибрат
Kanal manzili: @iybrat
Toifalar: Psixologiya , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 47
Kanalning ta’rifi

Dunyoni ibrat ko‘zi bilan ko‘ring!

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-01-27 13:15:07 ​​НАМОЗ ЎҚИМАСЛИККА БАҲОНА ЙЎҚ!

Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.

Аёлидан "Болалар намоз ўқишдими?" деб сўради.

"Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди" деб жавоб берди аёли.

"Уларни уйғот!" деди эри.

Аёли "Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ" деди.

Бу гапни эшитган эри шундай деди: "Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У Зот "Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир" деб марҳамат қилган".

Аёл "Хўп" деб, болаларини уйғотди.

Болалар намоз ўқиб бўлишган чоғда эшик тақиллади. Очиб қарашса, бир бой киши турибди, қўлида эса турли лаззатли таомлар бор эди. "Бу таомларни оила аъзоларингизга олиб киринг" деди бой.

Уй эгаси бойдан "Нима бўлди?" деб сўради.

Шунда бой киши: "Уйимга шаҳарнинг ҳурматли кишиларидан бири келганди. Унинг учун мана шу таомларни тайёрладим. Таомни тановул қилишидан олдин у билан хусуматлашиб қолдик. Шунда у менинг таомимдан ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, кетиб қолди. Мен дарҳол овқатларни кўтардим-да, ичимда "Оёғим кимнинг уйи олдида тўхтаса, таомларни ўшанга бераман" дедим. Аллоҳга қасамки, сизнинг эшигингиз ёнида тўхтадим. Аллоҳга қасамки, сизнинг олдингизга мени нима етаклаб келганини билмайман" деди.

"Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.

Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 40—41-оятлар).

@iybrat
43 views10:15
Ochish/sharhlash
2021-01-27 12:36:51 Давоми...

Киши:
- Қалбимдаги эски яраларимни тирнама... - деди, маҳзун бўлиб.
Болакай иккинчи марта:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - дея сўради.
Киши:
- Сенга нима?! - деди, энсаси қотиб.
Болакай учинчи бор сўради:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - деди.
Киши:
- Қаниди уни учратсам, - деди.
Болакай:
- Мен сизнинг болангизман, - деди.
Киши:
- Болаларим сен каби иркит ҳаёт кечирмайдилар, - деди, истеҳзоли кулиб.
Болакай:
- Аллоҳ номига қасам ичаман! Мен сизнинг болангизман! - деди, ёлвориб.
Киши болакайни оёғи билан итариб юборди:
- Бошқа бу гапинги такрорлама!!! - деди, ўшқириб.
Болакай кўзлари жиққа ёш бўлиб:
- Сиз дадамсиз... ахир, дада -а -ам, - деди.
Киши:
- Бу гапни қаердан олдинг, аҳмоқ бола? - деди, жаҳли чиқиб.
Болакай:
- Бир йил олдин онам вафот этди. Ўлимидан олдин мени мана шу уйнинг олдига олиб келиб, «шу ерда даданг яшайди» деди. Мен ҳар куни тонгда келиб сизни уйдан чиқишингизни кутиб турар, чиқсангиз оёқ кийимингизни тозалаб қўйиб, сизга яхшилик қилмоқчи бўлиш илинжида бўламан, - деди, йиғлаб.
Киши:
- Онанг ким? - деди, ҳайратланиб.
Болакай:
- Менга ҳомиладор бўлганини эшитиб, ярим кечаси кўчага қувганингиз ўша аёл менинг онам эди, бечора онам, жаннатим - онам! - деди, кўзларидан кўзёшларини тинмай оқизиб.
Киши:
- А? - деди, ажабланиб.
Болакай:
- Отажон елкангизда чандиқ, бир из бор, - деди, ишонишига умид қилиб
Киши:
- Сен... Се-е-ен, - деди - ю, тиз чўкиб қолди.
Болакай:
- Исмим нима биласизми? - деди.
Киши:
- Исминг нима, бо...о...о..лам?! - деди.
Болакай:
- Исмим, сизнинг исмингиз, дада! - деди.
Киши:
- Нима учун, менинг исмим сенга қўйилди? - деди, таъажжубланиб.
Болакай:
- Онам одамлар мени сизнинг исмингиз билан чақиришлари ва кун келиб сизга йўлиқишимни жуда умид қилганди, - деди, бошини эгиб.
Киши:
- Онанг қаерда? - деди, саволга тутиб.
Болакай:
- Онам вафот этган. У менга «отангни қидириб топ, унга яхшилик қил! Хизматини қил, шояд шу сабаб жаннатга кирсанг» деб васият қилган, - деди, илтижо қараш қилиб.

Киши чидаб туролмай ҳаммани олдида йиғлаб юборди. Кўз ёшлари юзини ювди. Болакайни маҳкам қучди ва:
- Болажоним сени қанчалар соғинганимни билсайдинг... - деди.
Болакай:
- Онамни ҳеч ҳам соғиндингизми?! - деди...
Киши жим бўлиб қолди, ҳатто юзи қизариб кетти.
Болакай:
- Нимага жимсиз, дада? Онам менга айтган эдилар, иккинчи хотинингиз онамни талоқ қилишингизни ва шу пайтгача бирон марта кўрмаган фарзандингиздан воз кечишингизни шарт қилган экан, шунинг учун биздан кечдингизми? Онам қанчалар қийналганини билганингизда эди... шунда ҳам мени сизга нисбатан меҳр билан улғайтирди. Сизни ёмонламасди... - деди.
Киши афсус надомат ичра сукут сақларди...

Бир яқинингизни деб, бошқа яқинингиздан асло кечманг! Уларга бир хил муносабатда бўлинглар! Бу ишингизда Аллоҳ ёрдам беришини сўранг!
Ўз ҳирсингизни деб, бошқаларнинг умрини, бахтини зое қилишдан қўрқинг!

@iybrat
40 views09:36
Ochish/sharhlash
2021-01-27 12:35:01
ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ

Бадавлат киши кибр ила унга:
- Пойафзалимни тозала, - деб буюрди.
Болакай:
- Ҳоп бўлади, жаноб, - деди.
Киши:
- Тезроқ бўл, тезроқ! - деди жиркиб.
Болакай:
- Қаерга шошаяпсиз, жаноб? - деди.
Киши менсимай:
- Сен бир ҳашоратсан. Ҳашоратлар эса хўжайинларга гапирмайдилар, - деди, афтини бузмай.
Болакай:
- Лекин, мен Аллоҳнинг яратган бандасиман. Гўзал суратда яратилганман, жаноб! - деди, маъюслик билан.
Киши:
- Ярамас бола экансан! - деди, баланд овозда.
Болакай:
- Катта кетманг! Аллоҳ Улуғроқ, жаноб! - деди, хотиржам.
Киши:
- Ҳой бола, ҳозироқ жим бўлмасанг, шапалоқ тушираман! - деди, асаби бузилиб.
Болакай ҳазин овозда:
- Ҳоп бўлади, жаноб! Лекин оддий бир саволим бор эди... - деди, аста.
Киши:
- Тезроқ сўра, шошиб турибман! - деди, қошини чимириб.
Болакай:
- Мен билан тенг болаларингиз йўқми? - деди, секин боқиб.
Киши:
- Сен билан борабар фарзандим бор эди, лекин бир неча йил илгари уни йўқотиб қўйганман... - деди, ўйга толиб.
Болакай:
- Уни яхши кўрармидингиз? - деди.
43 views09:35
Ochish/sharhlash
2021-01-27 08:00:46
Қувайтнинг энг бадавлат ишбилармон кишисининг охирги манзили

Бу инсон Носир Хирофийдир. Унинг Қувайт банкларидаги мулки 14 миллиард долларни ташкил қиларкан. Унга қарашли 33 та нефт қазиб чиқариш ширкатлари бор. Дунёдаги кўплаб меҳмонхоналар унга қарашли. Қувайтдаги “Зайн” мобил алоқаси компаниясининг ярмининг эгаси. Қувайт, Малайзия, Дубай, Франция, Италия ва Лондонда жойлашган 20 та осмонўпар биноларнинг эгаси. Ушбу сурат ҳозирда яшаётган қасридир.

@iybrat
41 views05:00
Ochish/sharhlash
2021-01-27 07:46:14
#истиржо

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.


@iybrat
43 views04:46
Ochish/sharhlash
2021-01-27 06:46:34 Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон.
Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.

Жалолиддин Румий

@iybrat
45 views03:46
Ochish/sharhlash
2021-01-24 09:36:18 Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ ۗ

"Албатта Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонлар қўрқурлар".
(Фотир: 28)

Агар киши ўз илмининг қанчалик фойдали эканини билмоқчи бўлса, ўзига бир назар солсин! Агар унинг Аллоҳга бўлган қўрқуви зиёда бўлиб, мағрурланиши ариётган бўлса, демак, у ўз илмидан фoйдаланаётган экан.

Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитий
52 views06:36
Ochish/sharhlash
2021-01-21 06:14:16 Yaxshilab yodda tuting: ko'paygani sari kamayadigan yagona narsa - umrdir...
Doktor Salohiddin Kuftaro
@iybrat
76 views03:14
Ochish/sharhlash
2021-01-19 07:31:49 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг қиёмат куни энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амаллари намоздир. Аллоҳ азза ва жалла Ўзи билиб турса ҳам, фаришталарга:
«Бандамнинг намозига назар солинглар. Уни тугал қилдимикан ёки ноқис қилдимикан?» дейди. Бас, агар (намози) тугал бўлса, унга (намози) тугал, деб ёзилади. Агар у (намоз)дан бирор нарса камайган бўлса, У зот:
«Назар солинглар, бандамнинг нафли бормикан?» дейди. Бас, агар нафли бўлса, «Бандамнинг нафл (намоз)идан фарзини тугал қилинглар», дейди.
Сўнгра закот ҳам шунга ўхшаш бўлади. Кейин ҳамма амаллар ана шунга ўхшатиб олинади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Термизий келтирган лафзда:
«Албатта, банданинг қиёмат куни энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амали намозидир. Агар у (намоз) дуруст бўлса, батаҳқиқ, (банда) ютуққа эришади ва нажот топади. Агар у (намоз) фосид бўлса, батаҳқиқ, (банда) ноумид бўлади ва хусронга учрайди. Бас, агар унинг фарз намозидан бирор нарса камиб қолса, Робб азза ва жалла: «Унинг фарзини нафлларидан тўлдиринглар», дейди», дейилган.
Шарҳ: Қиёмат куни отанинг бола билан, боланинг ота билан, онанинг қиз билан, қизнинг она билан, эрнинг хотин билан, хотиннинг эр билан иши бўлмайди. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Ҳамма У куннинг даҳшатидан титрайди. Ҳамма ўзининг ҳоли қандай бўлишидан хавфда бўлади. Ҳамма ҳисоб-китобни кутади. Ана шу пайтда бандаларнинг бу дунёда қилган амалларининг ҳисоб-китоби бошланади. Банда дастлаб намоздан сўралади:
«Сенга намоз фарз бўлганидан бошлаб қанча намоз ўқидинг?»
«Қанча намозни қазо қилдинг?»
«Қанча намозни тўлиқ ўқидинг?»
«Қанчасини ўз вақтида ўқидинг» ва ҳоказо.
Мана шунинг ўзи намознинг қанчалар аҳамиятли эканлигини яққол кўрсатиб турибди.
Келинг, ушбу улуғ ҳадиси шарифдан чиқадиган фойдаларни бирма-бир ўрганайлик:
1. Қиёмат куни одамларнинг энг аввал ҳисоб-китоб қилинадиган амали намоздир.
2. Агар банда намозни бу дунёда ўз вақтида адо этган бўлса, у банда ютуққа эришади, нажот топади. Дўзах азобидан қутулиб, жаннатга киради.
3. Агар банда бу дунёда намозни ўқимаган ёки чала адо этган бўлса, шўри қурийди. У ўшал кунда ноумид бўлади, хусронга учраб, дўзахнинг энг қаъридан жой олади.
4. Аллоҳ таоло Ўзи билиб туриб, фаришталарга:
«Бандамнинг намозига назар солинглар. Уни тугал қилдимикан ёки ноқис қилдимикан?» дейди.

("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).  


ИБРАТ
110 views04:31
Ochish/sharhlash
2021-01-19 06:34:37 Келгуси ҳафтага яна совуқ оқим келмоқда.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 21 январга қадар ҳаво ҳарорати ўртача кундузи +9 ... +12 даража, кечаси 0 ... +1 даража бўлади. 22-январдан бошлаб ҳаво ҳарорати кундузи 0 ... +1 даражагача, кечаси -5 ... -8 даражагача пасаяди.

Энг совуқ кун 24-январь бўлади. Шу куни тунги ҳаво ҳарорати -16 даражагача пасаяди. 22-23 январь кунлари қорга ўтиш билан ёмғир шаклида қисқа ёғингарчилик бўлиши мумкин.

@iybrat
63 views03:34
Ochish/sharhlash