Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ Бадавлат киши кибр ила унга: - Пойафзалимни то | Ибрат

ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ

Бадавлат киши кибр ила унга:
- Пойафзалимни тозала, - деб буюрди.
Болакай:
- Ҳоп бўлади, жаноб, - деди.
Киши:
- Тезроқ бўл, тезроқ! - деди жиркиб.
Болакай:
- Қаерга шошаяпсиз, жаноб? - деди.
Киши менсимай:
- Сен бир ҳашоратсан. Ҳашоратлар эса хўжайинларга гапирмайдилар, - деди, афтини бузмай.
Болакай:
- Лекин, мен Аллоҳнинг яратган бандасиман. Гўзал суратда яратилганман, жаноб! - деди, маъюслик билан.
Киши:
- Ярамас бола экансан! - деди, баланд овозда.
Болакай:
- Катта кетманг! Аллоҳ Улуғроқ, жаноб! - деди, хотиржам.
Киши:
- Ҳой бола, ҳозироқ жим бўлмасанг, шапалоқ тушираман! - деди, асаби бузилиб.
Болакай ҳазин овозда:
- Ҳоп бўлади, жаноб! Лекин оддий бир саволим бор эди... - деди, аста.
Киши:
- Тезроқ сўра, шошиб турибман! - деди, қошини чимириб.
Болакай:
- Мен билан тенг болаларингиз йўқми? - деди, секин боқиб.
Киши:
- Сен билан борабар фарзандим бор эди, лекин бир неча йил илгари уни йўқотиб қўйганман... - деди, ўйга толиб.
Болакай:
- Уни яхши кўрармидингиз? - деди.