Get Mystery Box with random crypto!

Ҳакамлик суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган ва маз | Irina Kh., Economic Court Judge

Ҳакамлик суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган ва мазкур ҳал қилув қарорига кўра, “R” масъулияти чекланган жамияти вакили О.С. иштирок этиб, ўз кўрсатмасида даъвогарнинг даъво талабларини қисман қувватлаб, даъво аризасидаги даъво предметини (суммасини) ўзгартириш тўғрисида ариза берганлигини қайд этиб, даъво талабидаги 291 641 530 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ тан олиб, пеня қисмини рад этишини сўраган.

ИПК 225-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.

Ушбу ҳолда гувоҳ Каримов Н.нинг ишга қандай алоқаси борлиги аниқлаштирилмаганлиги тўғрисидаги важи асоссиз.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томониданҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг 15-бандида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, бекор қилиниши, бунда исботлаш мажбурияти ҳал қилув қароридан норози бўлиб ариза берган тарафнинг зиммасига юклатилиши ҳақида тушунтириш берилган

“R” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг айнан қайси банди билан бекор қилиш лозимлиги асослантириб берилмаган.

@irinakhakimovajudge