Get Mystery Box with random crypto!

Суд амалиёти ( 4-1001- 2206/4706-сонли иш) Аризанинг мазмуни | Irina Kh., Economic Court Judge

Суд амалиёти
( 4-1001- 2206/4706-сонли иш)


Аризанинг мазмуни

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш

Биринчи инстанция судининг ажрими билан ариза қаноатлантириш рад этилган

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган

Кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган

Судларнинг асослари

Аризачининг ариза ва шикоятларда ҳакамлик суди томонидан тарафларни келиштириш чоралари кўрилмаганлиги, даъво аризасининг нусхаси берилмаганлиги, судьянинг суд таркибини шакллантириш ҳақидаги қарори қонунга зид қабул қилинганлиги, гарчанд, ёпиқ суд мажлиси ўтказилган бўлса-да, суд мажлисида гувоҳ иштирок этганлиги ҳақида важлар келтирилган.

ИПК 226- моддасига мувофиқ ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берган ҳакамлик муҳокамаси тарафи қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этса, иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак:
1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини;
2) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин;
3) ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини;
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10- моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини;
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини.

Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди томонидан "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак.

"Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 15-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳакамлик судининг таркибини шакллантириш ҳакамлик судьяларини (ҳакамлик судьясини) сайлаш (тайинлаш) орқали амалга оширилади.

Мазкур ҳолатда Ҳакамлик судининг 2021 йил 17 ноябрдаги суд таркибини шакллантириш тўғрисидаги қарорига асосан низо якка тартибда мазмунан кўриб чиқиш учун тайинланган ва низони кўриб чиқиш учун ҳакамлик судьяси А.С. тайинланган.

Қонун 37-1-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳакамлик муҳокамасида медиация низони кўриб чиқиш жараёнида ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин.
Ҳакамлик муҳокамасида низони кўриб чиқиш жараёнида низони ўзаро келишув йўли билан ҳал этилганлиги ҳақида мурожаат қилинмаган.

Қонун 38-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳакамлик суди низо ҳолатлари текширилганидан сўнг ҳакамлик суди таркибига кирувчи ҳакамлик судьяларининг кўпчилик овози билан ҳал қилув қарори қабул қилади.

Давоми