Get Mystery Box with random crypto!

imom_adham Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi imom_adham — imom_adham Rasmiy kanali I
Telegram kanalining logotibi imom_adham — imom_adham Rasmiy kanali
Kanal manzili: @imom_adham
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.92K
Kanalning ta’rifi

@Rahmatullo6262

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2021-02-02 06:00:33 Тафаккур...

Агар телефонинг жиринглаётганини эшитсанг, билгинки, бир инсон сен билан боғланишни истайди.

Худди шунингдек, агар азон овозини эшитсанг, билгинки, инсонлар Роббиси сен билан боғланишни истайди. Сен билан боғланишни истаётган Зотга кўрсатадиган эътиборинг, аҳамиятинг қанчалик бўлса, Унинг чақириғига берадиган жавобинг ҳам шунга яраша бўлади.


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
1.0K viewsRahmatullo, 03:00
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:21:33
Хилватда қолганимизда қанчадан қанча гуноҳлар қилдик...

Аллоҳ уларни яширди...


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
1.5K viewsRahmatullo, 01:21
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:20:47 АЛБАТТА ЎҚИНГ.

​​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Жулайбиб исмли саҳоба бўлган.
Қорачадан келган, бўйи паст, оддий кийимда, уйи йўқ, егуликка бирор нарса топса ер, бўлмаса рўза тутар, тўшаги ер, ёпинчиғи осмон, ёстиғи эса икки ковуши эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари олдидаги суффада ҳаёт кечирарди.

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан ўтирган эдилар. Жулайбиб розияллоҳу анҳу уларнинг олдидан ўтиб кетаётган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анави ким биласизларми?» дедилар. Саҳобаларнинг аксари унинг ҳатто исмини ҳам билишмади. Уйи йўқ, жойи йўқ одамни ким ҳам танирди. Чунки Жулайбибга ўхшаган одамлар кўринмай қолса ёки бир жойга кетиб қолса, ҳеч ким қидирмас, бор йўқлиги билинмасди. Оддий одам эди.
У зотнинг ўзлари:
«Бу Жулайбиб», дедилар. Уни чақириб:
«Эй Жулайбиб, уйланмайсанми?» дедилар. Жулайбиб розияллоҳу анҳу аҳволидан нолимади, мен қийналиб қолганман, деб шикоят қилмади. Бироз қараб турдида:
«Ё Расулуллоҳ! На моли бор ва на мансаби бор Жулайбибга ким ҳам қизини берарди бу дунёда?» деди.
Бу ҳолат яна икки марта такрорланди. «Эй Жулайбиб уйланмайсанми?» деганда, Жулайбиб яна ўша сўзини такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фалончи ансорийнинг уйига бор ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга салом айтдилар ва қизингизни менга турмушга берар экансизлар, шуни етказишимни менга тайинладилар», дегин», дедилар.

Жулайбиб розияллоҳу анҳу пайғамбаримиз айтганларидек қилди. Ҳалиги ансорий саҳоба нима дейишга ҳайрон. Қизи ансорийя аёлларнинг энг гўзали, Жулайбиб эса на моли бор, на чиройи бор, кўримсиз оддий қорачадан келган, бунинг устига бошпанаси ҳам йўқ эди. Жулайбибга қараб:
«Қандай қилиб қизимни сенга бераман, на молинг бор ва на ишинг», деди. Саҳобийнинг аёли ҳам эрига:
«Қизимизни мана шу Жулайбибга берамизми?» деди ва уни ортига қайтармоқчи бўлишди. Шунда оқила, солиҳа, обида қиз:
«Эй Отажон, эй онажон, қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан совчи бўлиб келган кишини қайтарасизлар. Аллоҳга қасамки, мен мана шу инсонга турмушга чиқаман», деб унга турмушга чиқишга рози бўлди.

Тўй бўлди. Висол кунининг биринчи кечаси яқинлашаётган пайтда жарчи:
«Дин ҳимояси учун чиқинглар», деб нидо қилди. Жулайбиб Мадинадаги энг гўзал, чиройли аёлини энг ширин лаҳзаларда тарк қилиб аскарлар сафига қўшилиб дин ва мусулмонлар ҳимояси учун кетди. Жангда мусулмонлар ғалаба қозонди. Лекин йўқотишлар бўлди. Баъзи саҳобалар ўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жанг майдонига келиб саҳобаларни бирин-кетин қидира бошладилар. Фалончи ўлибди, фалончи ўлибди, деб ўлган саҳобаларни санаб чиқишди. Лекин бирор киши Жулайбибни тилга олмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳабибни яъни дўстни йўқотмадингизми?» дедилар. Саҳобалар ҳайрон. Ҳамма вафот этган машҳур саҳобаларни санаб чиқишган эди. Улар:
«Ким экан у сиз айтаётган дўст, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен дўстим Жулайбибни қидираяпман», дедилар. Жанг майдонидан Жулайбибнинг жасадини қидириб топдилар. Унинг бошини муборак тиззаларига қўйдилар ва:
«Сен мендансан ва мен сенданман! Сен мендансан ва мен сенданман! Сен мендансан ва мен сенданман!» дедилар. Бир пас туриб бошларини бошқа томонга бурдилар.
«Нима учун бошимни бошқа томонга бурганимни биласизларми?» дедилар. Улар:
«Йўқ», дейишди.
«Аллоҳга қасамки, Жулайбибнинг ҳурдан бўлган хотинлари бағрига босиш учун талашиб келаётганини кўрдим. Ва Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб юзимни бошқа томонга бурдим», дедилар».

Мана, иймонида содиқ, тақводор Жулайбиб Аллоҳ наздида қандай қадрли эди! Гарчи ўзи яшаб турган ҳудудда ён атрофидаги одамлар Жулайбиб розияллоҳу анҳуни яхши танимасаларда, осмондаги фаришталар унинг номини тилга олишар эди.


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
1.0K viewsRahmatullo, 01:20
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:14:46 ҚАЛБИЗГА МУХЛАЙДИГАН СЎЗЛАР!

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади:
Эй одам боласи, модомики менинг султонлигим боқий экан, бирор ҳоким ёки султондан қўрқмагин. Менинг ҳукмронлигим боқийдир.

Эй одам боласи, ризқ торлигидан қўрқма, ваҳоланки мени хазиналарим тўладир у ҳеч қачон битмас.

Эй одам боласи, мен сени ибодат учун яратдим, ўйин кулгуга берилмагин. Ризқингга мен вакил бўлдим, кўп куйиниб овора бўлмагин. Агар мен тақсим қилган нарсага рози бўлсанг, тананг ва қалбингга хотиржамлик, ва роҳатни ато этаман ва менинг ҳузуримда мақталганлар қаторида бўласан.

- Модомики тақсим қилганимга кўнмас экансан, Буюклигим ва Олийлигимга қасамки, сенинг устингга дунёни ҳоким қилиб қўяман, унда худди йиртқичлар қуруқликда югурганидек, сен ҳам югуриб юрасан, аммо мен тақсим қилган нарсадан ўзгасига эриша олмайсан.

Эй одам боласи, осмону ерларни яратдим ва бу яратишим мени ожиз қолдирмади. Сенга бир кунлик берадиган ризқ мени ожиз қолдирармиди.

Эй одам боласи, мен сенга жуда муҳаббатлиман, сенинг устингдаги ҳаққим ҳурмати сен ҳам менга муҳаббатли бўл.


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
895 viewsRahmatullo, 01:14
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:12:26
Ёруғ олам ичра қалби уммоним
Ҳамадан аълосиз сиз қадрдоним
Дилию қалби пок ширин забоним
Сизларни асрасин Парвардигорим.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК, ҚАДРДОН!


Биласизми, қадрдон... Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, ўзга бир инсонни хурсанд килиб, шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, Аллох бизни бошқа тарафдан хурсанд қилар экан. Аксинча ўзгага берилган ёмонлик, ғам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади... қалб эса Аллохнинг уйидир... токи у қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсоннинг ишлари ўнгланмас экан...
Бу хаёт қонуни...
Аллох шундай яратган...

Хар бир кунимизни савобли эзгу амаллар билан ўтказайлик...
Атрофимиздагиларга яхшилик улашайлик, токи хеч қайси қалб биздан ранжимасин...

Сизга серфайз, сермазмун кун тилаймиз, қадирдон!


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
1.1K viewsRahmatullo, 01:12
Ochish/sharhlash
2021-02-01 20:05:52
«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» соллаллоҳу алайҳи васаллам

1-фасл, 15-қисм.

давомини кузатиб боринг.


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
1.5K viewsRahmatullo, 17:05
Ochish/sharhlash
2021-02-01 20:04:06 #ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уйларингни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар».


Иккисини Термизий ривоят қилган.


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
1.6K viewsRahmatullo, 17:04
Ochish/sharhlash
2021-02-01 06:06:33
«Кимнинг қалбида илоҳий муҳаббат бор бўлса Аллоҳга йетишмоқ учун баҳоналар излайди».

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
2.5K viewsRahmatullo, 03:06
Ochish/sharhlash
2021-02-01 05:56:59 Тўрт хил мусибатни тўрт хил ечими:

1 Агар дунё лаззати ва шахватларини яхши кўриш балосига гирифтор бўлсангиз, унинг ечими намозингизни тузатинг.
Чунки Аллох таоло айтади: Сўнг, уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шахватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар.

Марям сураси 59 оят

2 Агар бахтсизлик ва тавфиқсизлик балосига учраган бўлсангиз,унда онангизга қандай муомила қилаётганингизга қаранг.
Чунки Аллох таоло айтади:(Шунингдек ,Аллох мени онамга итоатли-мехрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилмади.

Марям сураси 32 оят

3 Агар қалбингизда сиқилиш дардига чалинган бўлсангиз,унда қуръонга булган алоқангизни текшириб кўринг.
Чунки Аллох таоло айтади:(Ким мени зикримдан юз ўгирса албатта унинг учун танг-тажанг хаёт булур.

Тоха сураси 124 оят

4 Агар хақда собит туролмасангиз,унда ваъз-насихат тингланг ва унга амал қилинг.
Чунки Аллох таоло айтади:(Агар улар ўзларига қилинган панд-насихатларга амал қилганларида,ўзлари учун яхшироқ ва (иймонларини)мустахкам қилувчироқ иш бўлур эди.

Нисо сураси 66 оят.


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
2.0K viewsRahmatullo, 02:56
Ochish/sharhlash
2021-02-01 05:53:31
Жуда гўзал қуръон тиловати.

Муҳаммад Ал Курди.

Хашр сураси.

қалбингиз ором олсин иймонингизни қувватлантиринг.

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
1.6K viewsRahmatullo, 02:53
Ochish/sharhlash