Get Mystery Box with random crypto!

imom_adham Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi imom_adham — imom_adham Rasmiy kanali I
Telegram kanalining logotibi imom_adham — imom_adham Rasmiy kanali
Kanal manzili: @imom_adham
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.92K
Kanalning ta’rifi

@Rahmatullo6262

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-28 20:57:00 ​#Солиҳлар_гулшани

Уялмасанг, хоҳлаганингни қил!

Қаънабийнинг Басрадаги бир ўғли айтади: «Отам ичкилик ичиб, ёмонларга шерик бўлиб юрарди. Бир куни шерикларини чақириб, эшик олдида уларни кутиб ўтирди.

Шу пайт эшагини миниб Шўъба ўтиб қолди. Отам унинг ортидан чопиб кетаётган одамларда унинг кимлигини сўради. «У Шўъба», дейишди. «Нима иш қилади у?» деган эди, «Муҳаддис», дейишди. Отам қизил изор кийиб олган эди. Шўъбанинг олдига бориб, «Менга ҳадис айт», деди. У: «Сен ҳадис аҳлидан эмассан, сенга ҳадис айтаманми?» деган эди, отам пичоғини чиқариб, «Ҳадис айтасанми ёки сени жароҳатлайинми?» деб дағдаға қилди.

Шўъба деди: «Мансур бизга ҳадис айтди, у Рубъийдан эшитган, у Абу Масъуддан эшитган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар уялмасанг, хоҳлаганингни қил», дедилар».

Отам бу гапни эшитиб, пичоғини ташлаб, уйга қайтди. Уйга кириб, барча идишлардаги шаробни тўкиб ташлади. Онасига: «Ҳозир шерикларим келади. Уларни уйга киритиб, овқат бер. Овқатни ейишса, шаробларни нима қилганимни айт, шунда кетишади», деди.

Шундан сўнг отам Мадинага кетди. У ерда Молик ибн Анасга шогирд тушиб, у зотдан кўп ҳадис эшитди. Кейин Басрага қайтиб келди. Келганида Шўъба вафот этган эди. Шу тариқа отам Шўъбадан ёмон йўлдан қайтишига сабаб бўлган мазкур ҳадисдан бошқа ҳадис эшита олмади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@imom_adham
372 viewsOQIBAT YO‘QOLMASIN., 17:57
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:20:12 #Ибрат

Умри баракотли уламолар

Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта;
Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган.
Имом #Шофеъий рамазонда 60 марта;
Имом #Бухорий эса 30 марта хатм қилишган.
Имом #Аҳмад кунда 300 ракат намоз ўқир экан.
Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди.
Ибн Мусаййaб 60 маротаба ҳаж қилди.
Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди.
Ибн Ҳазмнинг барча китоблари куяди. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди.
Имом Қатода бир туя китобни ёд олди.
Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади.
Ҳиндистон диёрида яшаган Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёзади. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирган.
Имом Аъзам 500 000 масалага фатво берган. 55 маротаба ҳажга борган. Бир умр илм олиш ва бериш билан машғул бўлган. Бир неча минг маротаба Қуръонни хатм қилган.
Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750 000 ёки 1 000 000 ҳадисни ёддан билган.
Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15-20 бет асар битганлар.
Муҳаддислар султони Имом Бухорий илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида 16 ёшдан эндигина ошганди. Шунингдек, у зотнинг 63 йиллик умри давомида амалга оширган ишлари бутун умрига таққосланса, 63 йилдан ҳам ортади. Имом Бухорий 300 000 ҳадисни ёд билган.
Форобий жуда ёшлигиданоқ тил ўрганиш билан шуғулланиб, умри давомида 70 дан кўп тилда мулоқот қила олган.
Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий ўзининг қисқа умри давомида 500 та китоб таълиф қилгани келтирилади.
Абу Ҳурайра (р.а.) кунда 12000 марта, Холид ибн Марвон эса 100 000 марта тасбеҳ айтар эди.
Имом Табарий 86 йил (224-310) умр кўрган. Ёзиб қолдирган китоблари 358 минг варақни ташкил қилади. Алломанинг балоғатгача бўлган ёшини тахминан 14 йил деб белгилаб, 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзганлари умрининг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади. 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, алломанинг тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.

@imom_adham
602 viewsOQIBAT YO‘QOLMASIN., 16:20
Ochish/sharhlash
2022-08-28 17:12:34 ​​​СОЛИҲА БЎЛИБ УЙНИ ҲАМ СОЛИҲЛАРГА ТЎЛДИРУВЧИ АЁЛ

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:

– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?

– Ҳа.

– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?

У ўқиб берди.

– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан Наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш Бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.

– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?

– Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.

У суннатга ергашган одамга ўхшамас эди.

У мени ҳайронлигимни кўриб:

Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим “Амма” қисмини ёдлаган.

– Қандай қилиб?

– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.

Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.

Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...

Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham
989 viewsOQIBAT YO‘QOLMASIN., 14:12
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:47:21 #КУН_ҲАДИСИ

Бани Саламадан бир киши келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирор яхшилик қолдими?» деди.
«Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси ила қилинадиган силаи раҳмни қилиш ва уларнинг дўстларини икром қилиш», дедилар».

Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган.

Каналга уланиш учун!

@imom_adham
982 viewsOQIBAT YO‘QOLMASIN., 03:47
Ochish/sharhlash
2022-08-28 03:28:22 Сен ота-онангга қандай яхшилик қила оласан?

1. Уларга итоат қил, яхши кўр ва уларнинг насиҳатларига амал қил.
2. Уларнинг олдида одоб билан ўтир, улар сенинг ҳузурингга келсалар, ўрнингдан тур ва уларнинг овозидан овозингни баланд кўтарма.
3. Ота-онанг қувватли вақтларида улар хурсанд бўладиган ишларни қил. Агар қувватлари кетиб ишга яроқсиз бўлиб қолсалар, зиммангдаги уларнинг ҳақларини адо этишинг учун улар муҳтож бўладиган барча нарсаларда уларга ёрдам бер.
4. Улар сенга қаттиқлик қилсалар, уларга қўпол гапирма. Чунки улар фақат сенинг фойдангни хоҳлашади.
5. Эрталаб турганингда ва кечқурун ётишингдан олдин, уларни кўрганингда уларга салом бер.
6. Уларни ғазаблантирадиган нарсалардан йироқ бўл. Уларнинг узун умр кўришларини яхши кўр. Шуни орзу қил. Чунки улар ҳам сенинг саломат бўлишингни ва умринг узун бўлишини орзу қилардилар.
7. Улар бирон иш буюрганларида зинҳор “уф”, дема.
8. Чақирганларида “лаббай”, деб тезда ҳузурларига етиб бор.
9. Уларга озор етишига сабабчи бўлма. Яъни, болалар билан уришма ва уларнинг ота-оналарини сўкма. Акс ҳолда ўша ёмон болалар ҳам сенинг ота-онангни сўкадилар.
Болалар луғати:
Лаббай – биров чақирганда бериладиган жавоб (аслида “лаббай” сўзи “мана, ҳузурингдаман” маъносини англатади).
Уф – бирон нарсадан шикоят ва ранжишни ифодалайди (аслида “уф” сўзи “сендан безорман”, “жонимга тегдинг”, маъносини англатади. Шу сабаб бу сўзни зинҳор тилга олмаслик керак. Айниқса ота-онамиз олдида “уф” демаслигимиз лозим).

"Бола – одоби билан азиз" китобидан
Каналга уланиш учун !

@imom_adham
1.1K viewsOQIBAT YO‘QOLMASIN., 00:28
Ochish/sharhlash
2022-08-28 03:27:36 ҲАДДАН ТАШҚАРИ СЕМИЗЛИК

Семизликнинг асосий омили нотўғри овқатланишдир. Чунки овқатланиш тартиби бузилиши семизликни келтириб чиқаради. Калорияси баланд маҳсулотлар истеъмол қилгандан сўнг унинг ҳазмига ҳам эътибор қаратиш керак. Аммо кўп ҳолларда бунинг аксини қиламиз. Аксар хонадонларда кечки овқатга ош, хамирли таомлар тайёрланади, асосан кеч соат 19:00 дан кейин дастурхонга тортилади. Таом истеъмолидан кейин бир оз телевизор кўриб, уйқуга кетилади... Ваҳоланки, ошқозонга тушиб, ҳаракатсизликдан ачий бошлаган овқат танага куч-қувват бағишлаш ўрнига зарарли чиқитга, ҳужайраларга кислород ташиб дармон бўлиш ўрнига уларнинг “қотили”га айланади.
Ҳаддан ташқари семизлик тана ҳаракатига, ўзини эплай олишга халақит беради. У томирларни қисиб торайтиради, руҳ йўли тўсилиб қолади. Уларга майин ҳаво етиб бормайди. Натижада руҳ мижози бузилади. Бундай ҳолатда нафас қисиш, хафақон юз беради, тўсатдан бирон томир ёрилиши мумкин.
Ҳаддан ташқари семиз кишилар томирлари тор, қисилган бўлади. Улар сакта, фалаж, хафақон касалликларига, рутубатликлари сабаб ич кетишга, нафас олиш ёмонлашувига, беҳуш бўлиб қолишга, ёмон иситмаларга мойил бўладилар. Руҳ йўллари торлиги, мижозлари жуда совуқлиги, қон камлиги, балғам кўплиги сабаб улар очликка, ташналикка чидай олмайдилар.
Бундай кишиларни дорилар билан даволаганда дорилар томир орқали касал аъзоларга ўтмайди, касал бўлганларида ҳам уни тезда сезмайдилар. Чунки сезгилари кучсиз бўлади .

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
Каналга уланиш учун !

@imom_adham
793 viewsOQIBAT YO‘QOLMASIN., 00:27
Ochish/sharhlash
2022-08-28 03:26:28 ​​Ой тутилганда намоз ўқиймиз.
Қуёш тутилганда намоз ўқиймиз.
Қурғоқчилик бўлганда ҳам намоз ўқиймиз.
Намоз борлиқдаги барча муаммоларга ечим бўлар экан,қандай қилиб сенинг муаммоларингга ҳам ечим бўлмасин?

«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо
этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин»
(Иброҳим сураси, 40-оят).

Каналга уланиш учун !

@imom_adham
776 viewsOQIBAT YO‘QOLMASIN., 00:26
Ochish/sharhlash
2022-08-28 03:24:54
​​​Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ илмга ташна, жаннатга ошиқ, Аллоҳга муҳаббати чексиз  муслим ва муслималар, солиҳ ва солиҳалар ва диндош биродарларим!!!

Ҳар бир кунимиз «тақвим вароқлари» узилгандек биздан узилиб кетади.
Кун кунга эргашади.
Кўп нарсаларни қаршилаймиз!
Оғринамиз... хурсанд бўламиз...
Йиғлаймиз... куламиз...
Лекин биз атир идиши каби бўлишимиз даркор!
Жисмимиз бўлмаса ҳам, биздан гўзал хотирамиз ифори қолсин!
Солиҳ амаллар, чиройли ахлоқ ва хушмуомала бизни хушбўй қилади...
Саломни кенг йўйинг!
«Ас- Салом» деганингизда Роббингизнинг гўзал исмини тилга олганингизни унутманг! Уни қисқартириб, ҳарфларини тушириб қолдирманг!
Мулойим табассумни унутманг!
Доимо Алҳамдулиллаҳ денг!
Тилингизни зикр ила намлантиринг!
Қалбингизни зикр ила суғоринг.

Яқинларингизга улашинг:

@imom_adham
1.3K viewsOQIBAT YO‘QOLMASIN., 00:24
Ochish/sharhlash
2022-08-27 21:55:08 ЎЛИМ ТИЛАШ

Қайсдан ривоят қилинади:
"Хаббобнинг олдига бордим. У етти марта кайй (куйдириш) қилган эди. Шунда у:
"Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида, (ўлим тилаб) дуо қилар эдим", деди".
Шарҳ: Дард ҳаддан ташқари оғир бўлган. Унинг оғирлигидан Хаббоб розияллоҳу анҳунинг кўзларига дунё қоронғи кўриниб кетган. Етти марта даво учун қориндаги ярани куйдириш амалиёти қилинган. Бу уринишларнинг бирортасидан фойда бўлмаган. Бундай азобдан ўлимни афзал кўриб кетсалар ҳам, Хаббоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур сўзларига амал қилишни ўзларига лозим билганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш ана шундай бўлади.
Демак, мўмин-мусулмонлар қанчалик қийналишса ҳам, ўлим тилаб дуо қилишлари мумкин эмас экан. Хусусан, ўлим кўзга кўринмай турганда, бундай ёмон дуоларни қилмаслик янада матлубдир.
Аммо ўлим кўзга кўриниб қолганда, уни сокинлик ва Аллоҳ таолонинг мулоқотига муҳаббат билан кутиб олинади.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham
942 viewsOQIBAT YO‘QOLMASIN., 18:55
Ochish/sharhlash