Get Mystery Box with random crypto!

imom_adham Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi imom_adham — imom_adham Rasmiy kanali I
Telegram kanalining logotibi imom_adham — imom_adham Rasmiy kanali
Kanal manzili: @imom_adham
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.92K
Kanalning ta’rifi

@Rahmatullo6262

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2021-02-11 20:34:08
«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад»

(1-фасл, 20-қисм)


давомини кузатиб боринг.


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
2.8K viewsRahmatullo, 17:34
Ochish/sharhlash
2021-02-11 16:38:53 Илтимос бир дақиқа бу ерга қараб юборинг!

Тасаввур қилинг, бир жойингиз қаттиқ оғриб қолди. Икки-кун ўтиб, дўхтирга бордингиз. Дўхтор сизга, дори берди
ва:
« Буни, манави соатда битта, кегин бу соатда битта ичасиз. Агарда, ичадиган вақтингиздан, 5-дақиқа ўтиб кетса, фойдаси озроқ бўлади. Сиз тезроқ тузалишингиз керак». Деб тавсия берди. Сиз қанчалик шунга амал қилишнизни биласизми? Бир биродарим айтмоқда: « дўсим тўғри айтасан, бу бошимдан ўткан, Аллоҳга қасамки, дўхтирни айтканини сўзсиз қилганман. Ҳатто соат ҳам керак бўлмай қолар экан. Чунки тана ўзи ўрганиб қолади», Деди.

Субҳаналлаҳ, Аллоҳ таьоло бизни намозга буюрди, Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам бизга қандай қилиб ўқишлигини кўрсатиб берди. Ва намозни вақтларини белгилади, уни кечиктирмасликни, ўз вақтида адо қилишликни буюрди. Қани манга айтингларчи нега биз, ҳеч ким уни азобига, уни оғрига бардош беролмайдиган, жаҳаннамга қолқон бўладиган "доримиз"ни ўз вақтида адо қилмаймиз?!

Балки уни ташлаб юборамиз....

Ҳар намозни ўз вақтида адо қилсангиз, сизга ҳеч қандай будильникни кераги бўлмайди. Намоз вақти кирган заҳоти, юрагингиз сезади.


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
5.0K viewsRahmatullo, 13:38
Ochish/sharhlash
2021-02-11 16:19:36 #Тақво..

Умар розияллоҳу анҳунинг суҳбатдошларидан бўлган йигит


Яҳё ибн Аюб айтади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу яхши кўрадиган бир йигит бор эди. Бир куни кечқурун ўша йигит хуфтон намозини ўқимасдан қаёққадир кетди. Йўлда бир аёл унга рўпара келди. Аёл ўзини унга таклиф қилди. Йигит аёлга маҳлиё бўлиб, унинг ортидан эргашди. Икковлари аёлнинг эшиги олдига етиб боришганда, йигит тўхтаб, ўйлай бошлади. Хаёлига

إِنَّ الَّذِينَ اتَّقَواْ إِذَا مَسَّهُمْ طَائِفٌ مِّنَ الشَّيْطَانِ تَذَكَّرُواْ فَإِذَا هُم مُّبْصِرُونَ

“Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар”. (Шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ва нодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса, илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқиллик манбаидир.) (Аъроф, 201) ояти келди. Йигит шу оятни тиловат қилди-да, ҳушидан кетди. Буни кўрган аёл қичқириб юборди.

Йигитнинг кекса отаси бор эди, дарҳол унга хабар қилинди. Отаси етиб келгач, ўғлини кўтариб, ҳовлига олиб кирди ва то ўзига келгунича муолажа қилди. Йигит ҳушига келгач, отаси ундан: “Сенга нима бўлди, ўғлим?” деб сўради. Ўғил: “Отажон, сўраманг!” деди. Ота қўярда-қўймай ўғлидан сўрайверди. Ноилож ўғил отасига бўлган воқеани гапириб берди ва юқоридаги оятни тиловат қилди. Оятни ўқиб бўлиши билан баланд овозда бақирди-да, жони узилди.

Отаси ўғлини дафн қилиб бўлиб, бўлиб ўтган ишларни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга айтиб берди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу йигитнинг қабри тепасига келиб турдилар ва исмини айтиб чақирдилар. Кейин “Эй фалончи, Аллоҳ таоло: “Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор”. (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. “Иккин жаннат”нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчи жаннатлари - боғлари орасида сайр қиладилар.)” деган деб нидо қилдилар. Шунда қабр ичидан: “Дарҳақиқат, Роббим менга ўша икки жаннатни берди, эй Умар!” деган нидо келди”.


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
2.4K viewsRahmatullo, 13:19
Ochish/sharhlash
2021-02-11 16:14:03 Усмон (розияллоху анху) айтдилар:

«Ким беш вақт намозни ўз вақтида
адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ
таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.

2. Бадани соғлом бўлади.

3. Фаришталар қўриқлайди.

4. Ҳовлисига барака ёғилади.

5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди...

6. Қалбини "МУЛОЙИМ" қилиб қўяди.

7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.

8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.

9. Хавф ва ғам~ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма~ён
қилиб қўяди»!


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг.

@imom_adham
3.7K viewsRahmatullo, 13:14
Ochish/sharhlash
2021-02-11 16:09:02 БИЛИШИМИЗ КЕРАК БЎЛГАН

Савол_жавоблар

Савол: Раббинг ким?

Жавоб: Аллоҳ.

Савол: Қайси динга эътиқод қиласан?

Жавоб: Ислом динига.

Савол: Пайғамбаринг ким?

Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Савол: Китобинг қайси?

Жавоб: Қуръони карим.

Савол: Кимнинг миллатидансан?

Жавоб: Иброҳим алайҳиссалом миллатиданман.

Савол: Бу дунёда кимсан?

Жавоб: Синов учун келган мусофирман.

Савол: Яшашдан мақсадинг нима?

Жавоб: Аллоҳ розилигига эришиш.

Савол: Аллоҳни қандай рози қилиш мумкин?

Жавоб: Аллоҳ буюрган амалларни бажариш, қайтарганларидан қайтиш, У Зот рози бўладиган тарзда яшаш билан.


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
3.2K viewsRahmatullo, 13:09
Ochish/sharhlash
2021-02-09 18:23:40
«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад»

(1-фасл, 19-қисм)

давомини кузатиб боринг.


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
3.5K viewsRahmatullo, 15:23
Ochish/sharhlash
2021-02-09 11:50:03 ҚУРЪОНИЙ ГЎЗАЛ ДУОЛАР

«Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин»

(Оли Имрон сураси, 8 оят)

«Роббимиз, зиммамизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин»

(Бақара сураси, 286 оят)

«Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин»

(Бақара сураси, 286 оят)

«Роббимиз, гуноҳларимизни, ишимиздаги исрофимизни Ўзинг кечиргин»

(Оли имрон сураси, 147 оят)

«Роббимиз, Сенгагина таваккул қилдик, Сенгагина қайтдик. Қайтиб борар жойимиз ҳам фақат Сенгадир»

(Мумтаҳана сураси, 4 оят)

«Роббимиз, нуримизни мукаммал қил, гуноҳларимизни кечир, ахир Сен барча нарсага Қодирсан»

(Таҳрим сураси, 8 оят)

«Роббимиз, устимиздан сабр ёғдиргин ва собитқадам қилгин»

(Бақара сураси, 250 оят)

«Роббимиз, биз иймон келтирдик, энди гуноҳларимизни мағфират қил, дўзах азобидан сақла»

(Оли Имрон сураси, 16 оят)

«Роббимиз, биз иймон келтирдик. Бизни мағфират қилгин. Бизга раҳм қилгин»

(Мўминун сураси, 109 оят).


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг


@imom_adham
3.5K viewsRahmatullo, 08:50
Ochish/sharhlash
2021-02-09 08:51:58 @imom_adham
2.7K viewsمحمد صادق, edited  05:51
Ochish/sharhlash