2021-02-04 13:05:38
"99" қоидаси.
Кунларнинг бирида подшоҳ вазиридан - "Мени салтанатим бўлса, тожу-тахтга эга бўлсам, шунга қарамай хотиржам эмасман ва жуда кам қувонаман. Нима учун хўў анави хизматчи ҳечвақоси бўлмаса ҳам доим қувониб хотиржам юради?!", дея сўрабди. Вазир - "Шоҳим! У билан <99> қоидасини синаб кўринг", дебди. Шоҳ:
- Қандай қоида экан-у? Вазир:
- Шоҳим, бугун тунда ўша хизматчининг эшиги олдига 99 тилло қўйиб, бир соҳчига пойлаб туришини буюрасиз ва тилла солинган халтага "Сенга мендан 100 тилло ҳадя" деб ёзилган мактуб қолдирасиз! Шоҳ:
- Яхши, шундай қиламан.
Шоҳ соҳчидан хизматчи ҳадяни олгач нима қилганини сўрапти. Соҳчи:
- Аввалига росса хурсанд бўлди, кейин тонгача оиласи билан остонага чиқиб йўқолган бир тиллони излашди. Топиша олмади. Кейин болларини ношудликда айблаб сўкди. Натижада улкан муожаро чиқди, деб жавоб берипти.
Эртаси куни бояги хизматкор саройга яхши ухламаганидан мудроқ тутиб, кайфиятисиз, халовати қочган ҳолда келипти. Шоҳ <99> қоидани англаб етипти шунда.
Биз, ўзимизга етишмаётгандек туюлган биргина неъматни ўйлаб, Аллоҳ берган 99 (аслида саноқсиз) неъматларни унутиб қўямиз.
@ilmvaxikmat
302 views10:05