Get Mystery Box with random crypto!

Замонавий тадқиқотлар таъкидлашича, Америка қўшма штатларида 3 | Илм ва ҳикмат

Замонавий тадқиқотлар таъкидлашича, Америка қўшма штатларида 30 миллион Америкалик тушкунлик кайфиятида яшайди. Бунинг асосий сабаби ноумидликдир. Биз баралла айта оламизки, мусулмонлар тушкунлик, ғамгинлик ва ноумидликдан йироқ кишилардир. Агар биз Қуръон оятлари устида фикр юритсак, келажакка умид, Аллох рахмати билан шод бўлиш холатларини топамиз. Қуръони карим кўпгина оятларида мўминларни ғамгинлик, ноумидликдан ман қилади. Хатто, Яъқуб пайғамбар фарзандлари билан узоқ айрилиқда қолганларида хам Аллохдан умидни узмадилар. Балки, умидни йўқотган кишини Аллохга кофир бўлиб қолади, деб эътиборга олдилар. Шунинг учун Аллох таоло: "Аллохнинг рахматидан ноумид бўлманглар. Хақиқатда Аллохнинг рахматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар" (Юсуф сураси, 87 оят), деб айтган. @ilmvaxikmat