Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаётга муҳаббат ва ишонч билан боқ. Чунки ҳаёт Оллоҳ таоло том | Илм ва ҳикмат

Ҳаётга муҳаббат ва ишонч билан боқ. Чунки ҳаёт Оллоҳ таоло томонидан инсонга берилган ҳадядир. Бас, сен Бир ва Ёлғиз Зотнинг ҳадясини қабул эт, уни ҳурсандчилик ва шодлик билан ол. Тонгни табассум билан қаршила. Кечани ўз салобати ва сукунати билан, кундузни ўз шуъласи ва зиёси билан қабул қил. Сувни ҳамд ва шукр айтиб ич. Масрур ҳолда ҳаводан нафас ол. Тасбеҳ айтганча гулни ҳидла. Коинот ҳақида фикр қилиб ибратлан. Оддий Ерда, гулнинг япроғида, насимнинг эсишида, қуёшнинг ҳароратида, ойнинг шуъласида буларнинг барчасида сен учун катта атойи неъмат бордир. Бас, бу неъматлардан Оллоҳга ибодат қилишда, Унинг неъматига шукр қилишда фойдалан. Бу неъматларни кўришдан қайғу даҳшати, ғам қўшини сени тўсиб қўймасин, у ҳолда сен жонсиз, нонкўрга айланасан. Балки билгинки, Холиқ ва Раззоқ бўлган Зот бу неъматларни фақатгина Ўзига тоат қилишда ёрдам бўлсин учун яратгандир. @ilmvaxikmat