Get Mystery Box with random crypto!

Илм ва ҳикмат

Telegram kanalining logotibi ilmvaxikmat — Илм ва ҳикмат И
Telegram kanalining logotibi ilmvaxikmat — Илм ва ҳикмат
Kanal manzili: @ilmvaxikmat
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 386
Kanalning ta’rifi

ҲИКМАТ ИЗЛАНГ
Жасаднинг қуввати таом ва ичимликлар билан, ақлнинг қуввати эса илм ва ҳикмат биландир.
Админ @Ilmvaxikmatbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-01-31 13:02:34
#Ибрат

Ушбу расмни олган инсон айтади: «Ушбу суратни олишимга туртки бўлган ҳолат қуйидагича эди...
Биз бекатда турар эдик, ўриндиқда ўтирган йигит эса ишга кириш учун суҳбатга кетаёткан экан. Биргина бўйин боғини яхши боғлай олмаганидан жуда қаттиқ ҳаяжонланар эди. Буни эса қизил плаш кийиб олган аёл сезиб қолиб эрига:

- Шу йигитни бўйин боғини яхшилаб боғлаб қўйсангиз, чунки нотўғри боғлаганидан, ёки боғлай олмаганидан ўзини яхши ҳис эта олмаяпти, деди.

Эр шу вақтда ўрнидан туриб йигитниг бўйин боғини тўғирлаб қўяётган вақтда, аёл йигитни уялтирмаслик учун тўсиб қўйди»

Биз инсонмиз, инсонлар эса бошқаларни камчиликларини беркитиб, яхшиликларда доимо ёрдамчи бўлишимиз керакдир!
289 views10:02
Ochish/sharhlash
2021-01-31 12:58:08 ХОНИМ.

Ҳалима Яъқуб хоним. Сингапур президенти. Ялпи ишлаб чиқариш 300 миллиард долларни ташкил қилади. Аҳоли 6000000 киши. Паспорт жаҳондаги энг кучли паспортлардан. Йиллик даромад аҳоли жон бошига 85000 доллардан тушади.
Мансабга мингач ҳукумат аъзоларини жамлаб деди:
- Менинг исмим Ҳалима Яъқуб. Аллоҳнинг бандаларидан бириман. Аллоҳдан қўрқаман. Ким мен билан Сингапур халқининг манфаати учун шерик бўлиб ишламоқчи бўлса мен унинг Аллоҳ йўлидаги синглисиман. Ташвишим Сингапур халқининг турмуш даражасини кўтариш. Мени бошқа нарса қизиқтирмайди.
У амалга оширган ишлар:
1. Сингапурнинг кирими 2 тириллион доллардан ошди.
2. Сингапур фуқаросининг йиллик даромади 85000 доллардан ошди.
3. Сингапур паспорти дунёдаги энг қиммат паспорт ҳисобланади.
4. Ишсизлик 1%.
5. Ўн мингга яқин катта корхоналар очди.
6. Сингапурда бузғунчилик йўқолди.
7. Сингапурдаги ишлаб чиқариш корхоналарига солинган барча солиқлар бекор қилинди.
Ҳалима хоним ҳар кун ўзининг аёл ёрдамчилари билан пойтахтдаги масжидда аёллар учун ажратилган бўлимда бомдод намозини ўқийди. Намоздан сўнг фуқароларнинг мушкулотини тинглайди.
Ҳижоб ҳеч қачон орқага қайтиш ва қолоқлик бўлмаган. Ҳалима хоним бу ютуқларга қарамасдан оддий фуқаролигича қолмоқда. Уни илоҳ қилиб олишгани йўқ. Пайғамбарга ҳам тенглаштиришгани йўқ.
Барча ҳурмат ва эҳтиром шу каби аёлларга бўлсин!

Муаллиф ноаниқ

@domlajon
361 views09:58
Ochish/sharhlash
2021-01-28 12:56:00 Эй мени азон билан хузурига чақирган, намоз билан мени қабул қилган, сажда билан ўзига яқинлаштирган Аллоҳим!
Мени сендан бошқасига муҳтож айлама. Амин!

Таржима
247 views09:56
Ochish/sharhlash
2021-01-26 13:10:41 адиган кун, у ўлган эди...

Отам ўзи меҳр кўрмагани учун бизга ҳам меҳр беришни билмади... Аслида бизни жуда яхши кўрарди. Аммо, бизни қучоқлаб эркаламас эди. Бағрига босолмас эди.
Биласизми ўша куни нима бўлди?

Маййит ювилиб кафанга ўралар экан, отам: «уни мен оламан», деди. Укамни қучоғига олди ва йиғламсираб, шундай деди:
-- Раъфат, мен сени мозорга эмас, бозорга олиб бориб шим олиб бермоқчи эдим. Ўғлим, тур борайлик...

Мен йиғлар эдим.
-- Отам бу сўзларни кошки укам тириклигида айтганида эди... Биз отамнинг шундай меҳр билан гапиришларини жуда хоҳлардик. Аммо, биз ҳеч қачон эшитмаган бу сўзларни, укамга, у эшитмайдиган бир вақтда бақириб, фарёд қиларди...

* * *

Бугун болалар биздан топа олмаган нарсаларини телефонларидан қидирадилар.

Болаларимизни нопок йўлларга бошламоқ ниятида, кўчаларда пайт пойлаган инсонлар, ота-оналаридан кўра кўпроқ кулиб муомала қиладилар.

Мен ўлкамни, оиламни, аёлимни, болаларимни яхши кўраман...

Мен ҳар йили конферансларга бораман. Бу йил қизим оғир ҳаста бўлди. Энди ҳеч қаёққа бормайман. Унинг ёнидаман. Фурсат борида, уни яхши кўришимни айтаман...

* * * * * * *

Шоолим Шомансуров таржимаси
425 views10:10
Ochish/sharhlash
2021-01-26 13:10:40 Қ О Р А Ш И М Ҳ И К О Я С И

Турк ёзувчиси - Алишан Қапақлиқоя ўзининг болаликда бошидан ўтказган аянчли бир воқеани шундай ҳикоя қилади.

* * * * * * * *

Мен 1962 йилда туғилганман.
Бизнинг болалигимизда «бор» деган гап йўқ эди, «йўқ» бор эди. Нима хоҳласак «йўқ» деган жавоб эшитардик. Йўқлик замонида катта бўлдик.
Нима истасак, йўқ. Масалан отамга, «шим олиб беринг» дейман. У: «йўқ», дейди. Ўйинчоқ олиб беринг, дейман. «Ўзинг ясаб ол», дерди. Лойдан ўйинчоқлар ясар эдим. Отамнинг эски костюмининг чўнтагини кесиб, ичига юнг тўлдириб, кўптўк ясардим. Ўшани тўп қилиб ўйнардим. Синглим ҳам қўғирчоқларини ўзи ясарди...

Шунинг учун, бизнинг наслимизда бир нарсанинг қадрини билиш, деган нарса бор.

Бир куни отам деди:
-- Сизга шим олиб келайми?

Биласизми, бу сўзни эшитиш биз учун қандай қувончли эди?

Биз уч ака-ука қўлимизни даҳанимизга тираб, хаёл сура бошладик. Зўр-а? Қишлоқ раисининг ўғли киядиган шимдан биз ҳам киямиз...

Мен учинчи синфда ўқирдим. Укам биринчида эди. Кейингиси олти ёш эди. Шундай хаёллар сура бошладикки...

Бизнинг умидимиз ўша автобус. Отам шу автобусда бозордан қайтиши керак эди.

Қишлоғимизда электр йўқ, телевизор йўқ. Дунёдан хабаримиз йўқ. Онам, бобомнинг гулли эски тўнини бузиб бизга шим тикиб берар эди...

Укам деди:
-- Сенга қанақа рангидан олиб келаркин?
-- Қора.
-- Меники мовий ранг бўлса эди.
-- Нега? -- дедим.
-- Син гулли тўн билан мактабга боргансан-ку. Мен эса, шимда мактабга бораман.
Кейин деди:
-- Отам «шаҳар пойабзали»дан ҳам олиб келармикин?
Мен:
-- Қора калиш олиб келади, -- дедим.

Шу пайт чангитиб автобус кўринди. Бизнинг умидимиз, бизнинг кутганимиз ўша автобус. Отам кўринди...

Пакетларни оча бошлади. Менга бир қора шим. Оқ ёқалик қора кўйлак ва бир резина калиш чиқарди. Кейинги укамга ҳам менга нима олган бўлса, шундан бир хил...

Ҳавас билан кутган кичик укам Раъфат пакетларни очиб қаради, лекин унга ҳеч нарса йўқ эди. Отамга умид билан термулди.
-- Менга-чи?
-- Ўғлим, сенга кейинги сафар борганимда олиб келаман.

Раъфатнинг лаблари бурилиб йиғлаб юборди. Хонадан чиқди. Отамнинг кўзларига ёш қалқди.

Кечки пайт дастурхон атрофига ўтирдик. Жим-жит. Ҳеч биримиз гапира олмаймиз. Фақат укамнинг овози келади. Ҳўрсиниб-хўрсиниб, болаларча пиқ-пиқ йиғлайди...

Мен эрталаб мактабга отландим.

-- Вуй чиройлилигини. Сизга жуда ярашибди. Бир марта кийиб кўрсам майлими? -- деди ҳавас билан укам.

-- Йўқ. Кир қиласан, -- дедим мен.

Иккинчи куни ҳам ялинди. Бермадим. Учинчи куни ҳам сўради.
-- Бўлмайди.
-- Сизга жуда ярашади-да. Оёқ кийимингиз билан янада кўпроқ ярашади. Менга ҳам ярашса керак.
-- Сенга узун келади.
-- Почасини қайириб оламан.
-- Йўқ, кир қиласан.
-- Гиламнинг устида кияман, -- деди. -- Ойнага бир қараб оламан, бўлди.
-- Бўпти. Эртага жума. Мактабдан келганимда, беш дақиқа кийиб кўрасан.

Раъфат севиниб кетди.

Кечқурун тўрт ака-ука бир қатор бўлиб чўзилдик. У мени туртади.
-- Ухламадингми? Мен ухлай олмаяпман. Эртага шимингни кийиб кўраман...

Эрталаб мактабга кетаётганимда у ҳам турган эди.
-- Бугун эртароқ кел, ҳўпми? Мен сени эшикнинг олдида кутиб тураман, -- деди.

Мен ўқишга кетдим...

Учинчи соат эди. Эшик очилиб, синфга мудир кирди. Ўқитувчининг олдига келиб, унинг қулоғига бир нарсалар деди. Ўқитувчимнинг негадир ранги оқарди.

Менга қараб:
-- Алишон ўғлим, уйингга бора қоласанми? Отанг сени чақираётган экан, -- деди.
Мен ўзимча: «Укам қўймай отамни кўндирган бўлса керак, шимни кийиш учун. Дарс тугашига ҳам сабри чидамабди-да,» деб ўйладим.

Нарсаларимни йиғиштириб, мактабдан чиқдим. Қишлоқ одамлари ҳам бизнинг уйимиз тарафга кетишар эди. Кўчанинг бошига келдим. Укам эшикда кутаман деганди, негадир кўринмади. Ҳовлига кирдим. Бутун қишлоқ одамлари ҳовлимизда эдилар. Ичкаридан онамнинг аянчли йиғлаган овози эшитиларди. У ўзини ерга отиб тўлғанар эди.
-- Раъфатни беринг менга! Болажонимни беринг, қўзимни беринг...

Билсам, қишлоқдаги кекса бир амаки янги олган тракторида уйимиз олдидан ўтаётганида укамни кўрмай қолибди. Укам тракторнинг остида қолиб, ўша ерда жон берибди...
Ишонгим келмасди... Мен укамга шимимни бериб тур
362 views10:10
Ochish/sharhlash
2021-01-23 07:48:17 #Rasululloh
Бир куни жаннатда, Кавсар бўйида,
Учрашсак... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Бир ҳовуч сув олиб кафтларингизда,
Менга тутсангиз—а, Ё, Расулуллоҳ.

Дунёнинг ҳотамтой буюк шоҳлари,
Энг ғариб мискинга қилгандек икром,
Сизга фидо бўлсин кўзим гавҳари,
Сиз алик олсангиз мен берсам салом.

Жаннат боғларида боладек кулсам,
Йиғласам боладек бахтдан энтикиб.
Қаерда қолдингиз, кўринмайсиз, деб
Кириб келсангиз—а эшигим қоқиб.

Деворим туташса деворингизга,
Энг яқин қўшним, деб чунон севинсам.
Сиз маъсуд кезсангиз жаннат боғларин,
Мен ҳар бир изингиз кўзимга сурсам.

Беҳиштни нур дерлар, доим мунаввар,
Дерларки, ой, қуёш бўлмайди, илло,
Сиз бирор ҳалқада кўринсангиз гар,
Кўзимни бир лаҳза олмасам асло.

Жаннатда, шаксизки, турфа неъмат кўп,
Шунда ҳам сарасин топсам ахтариб.
Ҳар куни сиз учун бирор идишда
Қаймоқми, асалми борсам кўтариб.

Қанийди, эшикка қўйилган қулдек,
Жилмасам бир қадам остонангиздан.
Икки соҳилларни тутган кўприкдек
Йўл тушса уйимга кошонангиздан.

Қанийди, қанийди жаннат боғида,
Учратсам... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Аллоҳим, лутф этиб мендек ғарибни
Сиз—ла қўшни этса, Ё, Расулуллоҳ...
@ilmvaxikmat
Умму Амина
22.01.2021йил
717 viewsedited  04:48
Ochish/sharhlash
2021-01-23 07:33:33
Бугун ҳаво шамол аралаш совуқ бўлгани учун жума намозини зўрғалаттан ўқиб олдим. Янаям уст бошим қалин эди, қор, ёмғир ҳам йўқ эди. Ушбу суратдаги биродарнинг эътиқодига ҳавас қилдим. "Дунёни дунё қиладиган ичидаги инсондир. Инсонни инсон қиладиган ичидаги иймондир"!
337 views04:33
Ochish/sharhlash
2021-01-21 09:46:36 Бир кунда 150 минга яқин инсон ҳаётдан кўз юмади. Катта эҳтимол билан эртага ҳам шу рақам такрорланади. Эртага оламдан ўтадиганлар орасида сиз ёки мен бўлмаслигимга ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шунинг учун ҳам бугун қилинадиган ишни эртагаликка қолдирманг. Кечиктириб бўлмайдиган ишлардан бири бу намоздир, намозни тарк қилиб Аллоҳга фосиқ ҳолда йўлиқманг!

Mustafa Karatash
728 views06:46
Ochish/sharhlash
2021-01-20 07:29:58 Тортишув

Бир подшоҳ масжид олдидан ўтаётиб азон айтилаётганини эшитиб тўхтабди. Қараса азондан сўнг намозга ҳеч ким келмабди. Шунда подшоҳ азонни қайтариб айтишни буюрибди. Муаззин иккинчи марта азон айтганда одамлар масжид олдига тўпланишиб, «Нега икки марта азон айтдинг», деб муаззинни «урушиб беришибди». «Бир вақт намозга бир марта азон айтилади», деб муаззин билан баҳслаша бошлашибди.

Бугун биз мусулмонлар шу кўйга тушдик. Худди ўз ишларимизни қойилмақом қилиб қўйгандек имомлар ва муаззинларимизга ақл ўргатишга киришиб кетдик. Аҳли илмларимиз билан талашиб-тортишишга соатлаб вақт топамиз. Дин ишини ўз аҳлига топширмаймиз. Аксинча ҳар бир диний масъалага бурнимизни тиқмасак кўнглимиз жойига тушмайди..

Абдулвоҳид Иброҳим.
413 views04:29
Ochish/sharhlash
2021-01-19 09:40:13 #ҳаётий
Анча йиллар олдин ажойиб бир шоколадни хориждан совға қилиб юборишди. Жуда егим келса—да, нафсимни тийдим. Қутилари бир чиройли, айни совғабоп. Мазза қилиб есинлар, дея онамга бердим. Орадан бир неча кун ўтгач, "Ая, у кунги шоколадни едингизми, мазаси яхши эканми? “ дея сўрадим. Онамда ҳам ҳудди мендаги фикрлар ўтибди, катта синглимга илинибдилар. Катта синглим келганда унга ҳам онамга берган саволни бердим, у эса “Эээ, роса зўр шоколад экан, ейишга кўзимга қиймади, Дили мендан кичкина, шу бечора мазза қилиб есин, деб унга берувдим” деса! Кейин ҳаммамиз кичик синглимни кутдик, мактабдан келиши биланоқ “Шоколадни едингми?” деб сўрадик. У эса эшикдан кириб, бамайлихотир сумкасини жойига қўйиб “Ҳааа, опам берган у кунги шоколадни айтаяпсизларми? Зўр эканей бирам, қутилариям даҳшат экан, мазасини билмадим. Битта яхши муаллимим бор мактабда, ўзим еганча муаллимим еяқолсинлар, дедим. Обориб бердим” дедикуууу... Мен ўзимга ҳам раво кўрмаган нарсани онамга, онам синглимга, синглим унисига, у эса устозига обориб берибди. Демак, насиба уники бўлган. Яқинда синглимга шу воқеани эслатдим. Кулишдик, хулосаландик: Оқибатимиз бор, алҳамдулиллаҳ. Турмуш ўртоғим ҳам баъзан “Сизларга қойил қоламан” деб қоладилар, чунки ҳар иккиси ҳам ҳатто кийим олишса “Опа, шуни олдим, сизга керакми ё сизга қўшиб олайми?” деб сўрашади. Менсиз тансиқроқ овқат ейишса, онамнинг музлатгичларига “Томоғимиздан ўтмади" дея ҳудди мен емай юргандек, улуш ташлаб кетишади. Ёшликда ҳамманинг дўст—ошнаси кўп бўлади, бироқ вақт ўтавергач яна ўша жигарларинга суяниб қоларкансан. Тушунмовчилик, тортишувлар бўлади, араз—гина ўтади, вақт эса пучакни пучакка, саракни саракка ажратгани каби атрофингдагиларни саралаб бораверади. Ўзингникиларданам яқинроқ бегоналар учрайди, бироқ неажабки, ўша ота ҳовлингдагиларни соғинаверасан...
Нодира
393 views06:40
Ochish/sharhlash