Get Mystery Box with random crypto!

Abdulloh Domla

Telegram kanalining logotibi ibratlik — Abdulloh Domla A
Telegram kanalining logotibi ibratlik — Abdulloh Domla
Kanal manzili: @ibratlik
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 402
Kanalning ta’rifi

#Бисмиллаҳ🍃
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор. (Имом Муслим)
Реклама учун:👉 @Useful_Ad

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-08-26 18:02:19 Улкан кеманинг двигатели ишдан чиқди ва уни ҳеч ким тузата олмади.

Ва ниҳоят уни тузатиш учун 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган муҳандис-механикни таклиф қилишди.

У двигателни синчковлик билан текширди ва сумкасидан кичкина болғачани чиқарди. Кейин қайсидир детални урди. Двигател тезда ишлаб кетди. У таъмирланган эди!

Орадан 7 кун ўтгач инженер таъмирлаш хизмати ҳақини 20 000 доллар эканлигини айтди.

- Нима?, - дея ҳайрон бўлди кема хўжайини. - Сиз қарийб ҳеч нарса қилмадингизку? Бизга батафсил тушунтириб бера оласизми...

- Жавоб оддий,- деди механик. - Болға билан уриш баҳоси 2 доллар. Аммо қаерга, қанча ва қандай уришнинг қиймати 19 998 доллар.  Ўз билим ва тажрибасини қадрлаш муҳим. Чунки бу - курашлар, ташвишлар ва кўз ёшлар натижасидир.  Агар мен ишни 30 дақиқада тугатган бўлсам, бунинг сабаби шундаки, мен 20 йил давомида бу ишни 30 дақиқада қандай бажаришни ўргандим.

Ҳеч қачон ўз меҳнатингизни арзон баҳоламанг. Сизнинг 1 кунлик иш кунингиз, ҳаётингизнинг 1 кунига тенгдир.


БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
18.9K views15:02
Ochish/sharhlash
2023-08-23 14:03:15
Келинлар ҳақида фойдали маруза...

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
13.9K views11:03
Ochish/sharhlash
2023-08-23 14:03:06 ​​ ЁТОҚХОНАДАГИ СИР.

Воқеа соҳибаси сўзлайди:
– Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан ҳол-аҳвол сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим... Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йулдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин дойим бир биримиз билан қўнғироқлашиб хол-аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди. Лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет:

– Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйига кирдим.

Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам ҳайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкин аслида.Мен бу гапларимни дугонамга ва умр йўлдошига ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан.
... Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан ДУО қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.У менга деди:

– Субҳаналлоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақда сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим. Ҳикоямиз шундан бошланди. Мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга (тремони устига) пул йиғадиган КИЧКИНА САНДИҚЧА қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни 1000, 5000, 10 000 сўм солиш эди. Ҳуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул туширадиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар ҳафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар ЖУМЪА намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар. Дугонам яна шундай деди:

– Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди. Аллоҳ таоло Қуъони Каримда айтганидек,  " Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса... Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва унгагина қайтарилурсиз... " Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз ҳаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Лекин АЛЛОҲ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин...

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
13.3K views11:03
Ochish/sharhlash
2023-08-23 11:01:41 МЕХМОН БАЛО ОФАТЛАРНИ ОЛИБ КЕТАДИМИ?

Бир аёл Расулуллоҳнинг ҳузурларига эридан шикоят қилиб келди. Эри доимо уйига меҳмон чақириб зиёфат берар, бу эса, аёлга ортиқча ташвиш, машаққат ва чарчоқ келтирар эди.
Аёл Росулуллоҳнинг ҳузурларидан ўзига маъқул бўлган жўяли жавобни ололмади.
Бир фурсат ўтгач, Расулуллоҳ аёлнинг эрини чақирдилар ва: бугун мен сенинг уйингга меҳмонга бораман, дедилар.
Эр ўзида йўқ хурсанд бўлиб уйига қайтди ва бу ҳақда аёлига хабар берди. Ўз навбатида аёли ҳам бу хабардан жуда хурсанд бўлди ва турли-туман лаззатли таомлар тайёрлашга уриниб кетди. Чунки, унинг уйига Расулуллоҳ меҳмон бўлиб келаётган эдилар.
Расулуллоҳ меҳмонга келиб, аёлнинг рози эканлигини, Расулуллоҳни меҳмон қилганидан хурсанд эканлигини кўрдилар.
Расулуллоҳ меҳмондорчиликдан қайтиб кетаётганларида эрини чақириб: мен эшикдан чиқиб кетаётган вақтимда аёлинг эшикка қараб турсин, дедилар.
Аёл Расулуллоҳнинг ортларидан эшик томонга қараб турган эди, Расулуллоҳнинг орқаларидан ҳар хил хашаротлар, чаёнлар, зараркунанда жонворлар ҳам эргашиб чиқиб борарди. Бундай қўрқинчли ҳолатни кўрган аёлнинг қўрқувдан эси оғиб қолай деди. Шунда Расулуллоҳ аёлга қараб: худди шундай, ҳар гал уйингиздан меҳмонлар чиқиб кетаётганда ўзи билан уйингиздаги бало-офатларни, зараркунанда ҳашарот ва жониворларни олиб чиқиб кетади, дедилар.

Меҳмонни иззат-икром қилишнинг ҳикматларидан бири шу.
Кўп меҳмон келадиган уй Аллоҳ яхши кўрадиган уйдир. Каттаю кичикка эгиклари очиқ бўлган уйга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти нозил бўлади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ таоло бирор қавмга яхшиликни ирода қилса унга ҳадия беради, дедилар. Саҳобалар: у қандай ҳадия?-деб сўрадилар. Расулуллоҳ: у - ўз ризқи билан келадиган ва кетаётганда ўзи билан хонадон аҳлининг гуноҳларини олиб чиқиб кетадиган меҳмондир, дедилар.

Шунинг учун ҳам меҳмон атои Худо дейилади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонни икром қилсин.

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
17.2K views08:01
Ochish/sharhlash
2023-08-23 10:14:06
"Bu shunday duoki, farishtalar uning savobini yozishdan ojiz qoladi"

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
12.8K views07:14
Ochish/sharhlash
2023-08-23 08:00:18
ЭЙ ИНСОН , КЎЗИНГНИ ОЧ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
14.7K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-08-23 07:01:49
Сенга ёзилган нарса хато кетмас!
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
13.1K views04:01
Ochish/sharhlash
2023-08-23 05:04:06
Мустахаб исмлар....

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
13.1K views02:04
Ochish/sharhlash
2023-08-23 01:20:11
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун Чоршанба
23 aвгуст, 2023
7 Сафар, 1445

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
22.6K views22:20
Ochish/sharhlash
2023-06-13 05:35:11 Фарзандлар беш хил бўлади:

1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.

2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.

3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.

4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.

5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Амийн

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
1.4K views02:35
Ochish/sharhlash