Фарзандлар беш хил бўлади: 1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир. 2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар. 3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир. 4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам. 5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб. Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Амийн •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• @ibratlik 1.4K views02:35