Get Mystery Box with random crypto!

Abdulloh Domla

Telegram kanalining logotibi ibratlik — Abdulloh Domla A
Telegram kanalining logotibi ibratlik — Abdulloh Domla
Kanal manzili: @ibratlik
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 402
Kanalning ta’rifi

#Бисмиллаҳ🍃
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор. (Имом Муслим)
Реклама учун:👉 @Useful_Ad

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 102

2023-03-07 14:50:40
Ҳозир ҳамма нарсам, бор! Лекин отам, онам йўқ!

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
8.9K views11:50
Ochish/sharhlash
2023-03-07 14:49:43 Турмушга чиқмаган Бир қиз, нафсининг йўлига юриб Жинсий яқинликни хохлаб қолди. Кейин зино қилиш учун ўзига таниш бўлган эркаклардан бирига бу хақида айтиб мана шу ишни қилайлик деб уни ётоқга чорлади. Эркак хам бунга рози бўлди. Кейин ана шу эркак билан биргаликда..
7.6K viewsedited  11:49
Ochish/sharhlash
2023-03-07 14:02:02
Аллоҳ билан гаплашинг

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
10.7K views11:02
Ochish/sharhlash
2023-03-07 14:02:02 З и н о х а қ и д а

Араблардан бўлган турмушга чиқмаган бир қиз, нафсининг йўлига юриб Жинсий яқинликни хохлаб қолди. Кейин зино қилиш учун ўзига таниш бўлган эркаклардан бирига бу хақида айтиб мана шу ишни қилайлик деб уни ётоқга чорлади. Эркак хам бунга рози бўлди. Кейин ана шу эркак билан биргаликда ана шу фаҳш гунохни амалга оширдилар. Гуноҳни қилиб бўлгандан кейин ҳомиладор бўлди, орадан анча вақт ўтди. Ҳомиладор аёл ақли кириб Аллохга тавба қилиб гуноҳидан покланишни ҳоҳларди. Ўша замонда яна бир эркак киши шундай гуноҳ қилгани ва гуноҳидан пайғамбаримиз с.а.в сабабидан поклангани ҳақида ҳабардор бўлди. Ва у аёл ҳам пайғамбаримиз (с.а.в) хузурларига келиб:
- Ё Расулуллоҳ, мен зино қилиб қўйдим, мени покланг, деди -Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса - уни қайтарди. Эртасига яна келиб:
- Ё Расулуллоҳ, нимага мени қайтарасиз? Моизни қайтаргандай мени ҳам қайтармоқчимисиз, Аллоҳга қасам ичиб айтаманки мен хомиладорман деди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- Ундай бўлса жазоламаймиз туғгинигга қадар кетавер, деди. Туққанидан кейин гўдакни бир парча матога ўраб олиб келиб:
- Мана, мен буни туғдим, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- Бор, болани сутдан чиқарадиган бўлгунча эмдир, деди. Болани сутдан чиқаргач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига болани кўтариб келди, бола қўлида бир бўлак нон бор эди.
- Ё Расуллуллоҳ, мана, мен уни сутдан чиқардим, у энди ўзи овқат ейдиган бўлди, деди. Болани мусулмонлардан бир кишига топширди. Кейин одамларга буюрдилар, улар уни тошбўрон қилишди. Холид ибн Валийд бир тош билан келди ва унинг бошига отди, Холиднинг юзига қон сачради. Шунда Холид уни сўкди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг сўкканини эшитди ва деди:
- Шошма, эй Холид, жоним қўлида бўлган зотга қасамки бу аёл шундай қаттиқ тавба қилдики солиқчи – шундай тавба қилганида уни кечирилган бўларди. Сўнгра –аёлни тайёрлашга буюрди, тайёр бўлгач – унга жаноза ўқиди кейин дафн қилинди.

Ҳулоса: Зино яъни жинсий алоқани ўзининг аёли ёки эридан бошқаси билан қилишлик. Бузуқчиликнинг боши ҳисобланади. Бу ҳолатга қарши курашиш нафақат ислом динида балки бизнинг мустақил давлатимизда ҳам энг эътиборли масалалардан биридир.


•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
10.7K viewsedited  11:02
Ochish/sharhlash
2023-03-07 12:02:01 Қизларингизга илм беринг!
Улар миллатни тарбиялайдилар!


Биласизми Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муаффақияти аввалом бор илмли,зиёли  аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди.

Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, хаётга реал кўз билан бахо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва хаққонийлик билан ўз хаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига  келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб,  зарур пайтда мақтов билан муаффақиятларга эриштира оладилар.

Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта  каби майда нарсалардан юқори турадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.

Хар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштирадилар. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.

Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда хам, ёки уларнинг аблах бўлиб чиқишидан қатъий назар барибир ўз хаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби химоялаш усулларини топа оладилар.

Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар биладилар фақат кучсиз одамлар ўзларидан хам кучсизларни танлашларини, улар ўзларига мос ва хос, замон билан хамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илхом бера оладилар.

Хўш биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга  ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз хаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин биздаги қарашлар халиям XV асрдаги ахволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда.

Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига хайратланади.

Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан хеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкун, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
15.5K views09:02
Ochish/sharhlash
2023-03-07 10:02:01
Сабр қилинг бари ўтади.

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
15.1K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-03-07 10:02:01 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактабларида таълим-тарбия олган бир саҳобий бор. Унинг исми Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу.

— У киши ўз қуллари билан бирга таом тановул қилардилар.
— У кишини танимаганлар у кишини қулдан фарқлай олишмасди.
— Умрлари давомида 30 мингдан зиёд қулни озод қилганлар.
— Мол-мулкларини эҳсон ва садақа қилиб ҳам тугата олмасдилар.
— Кўплаб жангларда саҳобаларга қурол-яроғ ва улов борасида ҳомийлик қилганлар.

Маълумот учун айтиб ўтаман: у кишининг умрлари охирида уларда 3.103.000.000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор бор эди (1 динор = 4.36грамм олтин дегани). Агар бу олтинни ҳозирги халқаро валютага ўгирадиган бўлсак,
550 млрд $ миқдорга тенг бўлади.

Ҳозирда жаҳоннинг энг бой сармоядорининг умумий бойлиги Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг бойликларини ярмига ҳам етмайди. Аммо бу зот шундай мол-мулк соҳиби бўла туриб ҳам бу бойликдан беҳожат умр кечирдилар.

Кибр ва зийнат уларни четлаб ўтди. Ва бу киши тириклигидаёқ Жаннат башорати берилган 10саҳобанинг бири бўлдилар.

Агар сизда $500млрд эмас, 500млн сўм пулингиз бўлганида, ўзингизни қандай тутган бўлардингиз?

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
13.7K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-03-07 09:02:01
СубҳанАллоҳ

Агар уйда пиёз бўлса, болаларни истимаси чиқса шифокорга олиб борманг- Мисрлик шифокор


•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
18.4K views06:02
Ochish/sharhlash
2023-03-07 08:02:01 БАХТЛИ ИНСОНЛАРНИНГ 7 ТА СИРИ!

1. Эркинлик сири — атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг.
2. Воқелик сири — бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади.
3. Гўзаллик сири — ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг.
4. Аҳиллик сири — ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг.
5. Севги сири — меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг.
6. Бадавлатлик сири — аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг.
7. Бахт сири — ҳадеб ўйлайвермнг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik
14.4K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-03-07 08:01:03
Зарарсиз озмоқчимисиз?
AMPLI 5 Кўп функциялик браслет - озиш учун, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради

Эркаклар ва Аёллар учун
Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини оширишда ёрдам беради.

Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилайди

Чарчоқ ва ҳолсизликни камайтиради

Мобил телефон, компютер ва
микратўлқинли воситаларнинг зарарли таъсирини камайтиради

Қон босимини меъёрлаштиради

Бўғим ва бош оғриқларини қолдирувчи
ҳусусиятга эга

Жисмоний ва жинсий қувватни яхшилайди
Буқоқ касалликларини даволайди

Акция кетмоқда  акция фақат бир кун
Хозир нархи 399. минг сўм эмас
Атиги 179 минг сўм

Сотиб олиш учун

+998910897929
+998910897929
@Shifo_nur1

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бор.
12.6K views05:01
Ochish/sharhlash