Get Mystery Box with random crypto!

🌴🌸IBRATLI XIKOYALAR🌸🌴

Telegram kanalining logotibi ibratli_xikoya_kanali — 🌴🌸IBRATLI XIKOYALAR🌸🌴 I
Telegram kanalining logotibi ibratli_xikoya_kanali — 🌴🌸IBRATLI XIKOYALAR🌸🌴
Kanal manzili: @ibratli_xikoya_kanali
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 74
Kanalning ta’rifi

Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃
Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃
Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸
Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу.
Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα
⚘⃟᪴ᩬ༗﷽꯭͞ᴀ͞ʟ꯭͞ʜ꯭͞ᴀ꯭͞ᴍ꯭͞ᴅ꯭͞ᴜ꯭͟͞ʟ͞ɪ꯭͞ʟ͞ʟ꯭͞ᴀ꯭͞ʜ꯭͞﷽⚘⃟᪴ᩬ

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-05-31 03:11:43 МЎМИН УМРИНИ ЯХШИЛИК
ЗИЁДА КИЛАДИ

Ҳар дақиқа умрим узайгани сари, куним ўтгани сайин мен аввалгилардан илм, тажриба ва тушунчада яхшироқ бўлиб бораётганини ҳис қиламан. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтаман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминнинг умрини фақат яхшилик зиёда қилади”, деганлар. Аллоҳ таолодан сизу бизни умри узун ва амали чиройли бандаларидан қилишини сўрайман.

Чунки умр зиёдалиги сизга бир қанча имкониятлар беради. Тавбага имкониятингиз бор, дуога қўл оча оласиз, солиҳ амаллар қила оласиз, ҳасанотларни зиёдалаштирасиз, гуноҳларга каффоротлар тўлайсиз.

Роббингиз билан ўтказадиган ҳар онингизни ғанимат билинг. Охиратингиз учун экин ҳозирланг, самарасини жаннатда оласиз. Кунларингиз машаққат ва қийинчиликлар буҳронида ўтса-да, бу сизга келгусида фақатгина чиройли тушунчани, фаросатли ақлни ва гўзал тадбирни зиёда қилади. Шу ҳолатларда ҳам Аллоҳга иймон саломатлигини сақлаган ҳолда йўлиқишга ҳаракат қилинг. Абут Тоййиб айтган:

Замон ҳолати сенга ўзгарса ҳамон,
Аҳволинг ўзгармасин, бир бўлсин ҳар он.

Ҳар кунингизни янги умр деб ҳисобланг, бошқаси келгунига қадар биринчисини яхшилик, меҳр-мурувват, зикр, шукр ва ҳасанотлар билан тўлдиришга улгириб қолинг. Ҳар ҳолатга ўзига муносиб либосларни кийинг. Масалан, неъмат учун шукр, маъсиятга сабр, гуноҳга тавба ва ғафлатга зикр либосларини кийинг. Энг муҳими, ҳар кунингизда Аллоҳга ибодат қилиб қолинг. Амал дафтарингизни яхшиликлар билан тўлдиришга ҳаракат қилинг.
295 views00:11
Ochish/sharhlash
2022-05-31 03:09:23
Бу дунёда берган бўлсанг, у дунёда оласан...
307 views00:09
Ochish/sharhlash
2022-05-31 03:04:22
300 views00:04
Ochish/sharhlash
2022-05-31 03:04:02
Садоқат кўрсатишга арзимаган нарсалар ва кимсалар учун совурилган умрингизнинг уволи...бўйнимизда..

Шубҳа ҳақиқатни билишдан ёмонроқ; Ҳақиқатнинг чегараси бор, гумонларнинг эса адоғи йўқ!

Бировни тушунмоқ учун ўзингни унинг ўрнига қўйиб кўрмоғинг, унинг севинчи ва дардини ҳис этмоғинг лозим.

Иймон инсонни инсонгина эмас, инсонни султон қилади.

Ишонган туйғуларимиз ўзгармайди.
Ишонган одамларимиз ўзгаради.

Қалбингни
- шишадек тутсанг синдирарлар...
- тошдек тутсанг узоқлашарлар.
- гулдек тутсанг юлиб олишга уринарлар...

Сен қалбингни денгиз каби тут!
- кирган кўмилсин
- сузишни билган қутулсин
- билмаган бўғилсин.!
265 views00:04
Ochish/sharhlash
2022-05-31 03:03:47
Нима ҳодиса рўй бермасин, асло руҳан тушкунликка тушманг.

Жисман йиқилсангиз сизни туриб кетмоғингизга ёрдамга келувчилар топилади, аммо
руҳан йиқилсангиз сизни тепиб ўтиб кетадилар.
ЎЗИНГИЗНИ АСЛО РУҲАН СИНДИРМАНГ!

Нима бўлса ҳам бошингизни мағрур кўтаринг, ўта кучли сабр эгасига айланинг,
тишни тишга қўя билинг.
Йўқотишларга тайёр туринг ва кўникинг.
Сизга нохақ қалб азоби ва изтиробини торттирсаларда табассум қила билинг.
Асло ва асло кўз ёшингизни ҳеч кимга кўрсатманг.
Қалб йиғласада юзингиз табассум қилсин, ўзингизни қўлга олинг.
СИЗ ЭНГ КУЧЛИ ИНСОНСИЗ!
224 views00:03
Ochish/sharhlash
2022-05-31 03:03:22 Хамиша калбимдасан
208 viewsedited  00:03
Ochish/sharhlash
2022-05-31 03:02:25
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!
​​​
237 views00:02
Ochish/sharhlash
2022-05-30 10:25:33 #БЎЛГАН_ВОҚИЯ

Умра сафарига йўл олдим. Аэропортда охирги йўловчиларни рўйхатдан ўтказиляпти. Бир соатдан сўнг самолёт учишга хозирлик кўради. Рўйхат тугатилишини огохлантириб, йўловчиларни тезроқ рўйхатдан ўтишларига чорлов саси келишни бошлади.

Шу вақт Умрага кетиш учун рўйхатда турган отахон ўғли билан келиб отахонни паспорти қолиб кетганини пайқаб қолишди . Шунда ходимларга уйлари узоқлигини, бориб келишга икки соатча вақт кетишини тушунтирмоқчи бўлдилар. Ходимлар эса хеч нарса қила олишмаслигини. Рўйхатдан ўтиш хам тугаятанини, бир соатда самолёт учишини, улгира олмаслигини айтишди.

Чорасиз қолган отахон қўлини осмонга чўзиб аэропортни бошига кўтариб додлашга тушди:
Эй АЛЛОХ бу нима холат, мени эсимдан чиқибди сени эсингдан чиқмасдику, мен қариган бўлсам сен қаримайдиган зотсанку э, мен унитувчи бўлсам сен унитувчи зот эмассанку, мени хаёлимдан чиққан бўлса нега сен эслатмадинг деб қайта қайта такрорлаб бақириб йиғларди.

Бу ноласидан хама хайрон ва энсаси қотар эди.
Мен олдига бориб отахон бу қандай нола қилиш?! Ўзингизни босинг Роббингиз билан хам шундай муомала қиласизми эхтиром билан муомила қилинмайдими дедим. Отахон менга қарагиси хам келмай мени Роббим билан тек қўй Аллохим билан қўйиб қўй дегандек, мен унуттим сен унутмасдингку, мен қаридим сен қаримасдингку, деб зални бошига кўтариб тўхтамай йиғларди.
Олдидан ўтятганлар: АЛЛОХ билан хам шундай муомала қиладими эси оғиб қолганми деб ўтишарди.
Хатто ходимлар келиб кейинги сафарги рейсда кетишлари мумкинлигини айтиб юпатмоқчи бўлишди.

Отахон эса:
Эй Роббим мен сени байтингни соғинган эдимку, ичим эзилиб зўрға кутятгандимку, мен ортиқ кутолмайманкуу, ичим қанчалик байтинга ошиқятганини билардингку нега унуттирасан! деб баттар йиғларди.
Хеч ким юпатолмади .
Биз хамсафарлар билан регистрациядан ўтиб кетдик отахонни овози анчагача эшитилиб турарди.

Самолётга чиқиш учун кутиш залида ўтирганимизда.

Хурматли йўловчилар тепада хавони кескин ўзгариб кетганлиги сабабли учиш тўрт соатга кечиктирилади деган сас келди. Шу билан ўзимиз билан ўзимиз овора бўлдик.

Орадан бир қанча вақт ўтиб Аллоху Акбар, Аллоху Акбар деган овоз билан отахон қўлида паспорт билан кириб келди. Унга қўшилиб биз хам кўзимизда нам билан такбирни такрорлар эдик.
Отахон ёнимга яқинлашганда пешонасидан ўпдим ва дедимки: отахон Роббисига шундайин ишонч билан, содиқлик билан савол беравердики, хеч кимга қулоқ солмай уни кўриб тургандек шикоят қилди - У бутун осмондаги хавони ўзгартириб, минглаб йўловчиларни куттириб, хар қандай сабабни хам инобатга олмай режа вақтидан кечикмай учадиган учоқларни жойидан жилдирмасдан саволига жавоб бердия! Субханаллох Субханаллох!
Аллоху Акбар!

Биз қандайин Илохни бандасимиза! Агар қаттиқ ишониб сўрасак албатта у жавоб берадикана.

Устозлар айтишарди: Роббинг ижобат қилишни хохлайди сен сўрашни билмайсан, биз сўрашни билмаймиз!

Азизларим бу УЛУҒ кунда биз хам воқеадаги отахон каби ишониб роббимиздан сўрайликки:
Аввало иймонимизни саломат қилсин .
Ўзи бандам десин .
Бу ойдан гунохлардан пок чиқишимизни кейнги рамазонгача хам тақводан узоқлашмай етишишлигимизни насиб қилсин. Байтига ошиқ қалбларни харами ва равзаи муборакка етиштирсин, мусофирларга хам яхши ғаниматлар билан ватанга қайтишни насиб қилсин, деб қалбимизни ёриб ёриб сўрайлик.
Мен шундай гунохкорман, мен сени азаматлигингни билмасдим, кўп гунох қилиб қўйдим сенга қайтдим энди мени кечиргин, саждага бошимни қўяман, сени дўзахинга чидолмайман, Жаннатингдан умидим бор, тўғри гунохим катта аммо сени рахматинг хар нарсадан буюк мени кечиргин, сени кечиришингни биламан чунки мени Жаннатга киришимни хохламаганингда мусулмон қилиб яратмасдинг, каломингни кўп жойида ғофурур рохимлигингни айтдинг мен буни биламан, хар сурангни бошида Рохман ва Рохиймлигингни айтдинг мен бунга ишонаман бу УЛУҒ кунинг ҳурмати кечир деб не керак бўлса сўрайлик беради.
Амийн...

Бошқаларга ҳам юборинг...
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ...
Муаллифидан Аллоҳ рози бўлсин...
273 views07:25
Ochish/sharhlash
2022-05-30 07:16:26 Алхамдулиллах денг!:
Никоҳ куни....

Аср намозини адо қилиб бўлгач, қиз ойнага қараб пардоз қилар, никоҳ тўйига ҳозирлик кўриб, қордек оппоқ келинлик либосини кияётган эди. Шу аснода у шомга айтилаётган азонни эшитиб қолди ва намозини ўқиб олмоқчи бўлди. Шунда таҳорати бузилганлиги сабаб онасига:

– Ойи, мен таҳорат олиб, намозимни ўқиб олай, - деди.

– Эсинг жойидами? Ҳозир куёв келади. Таҳорат олсанг, юзингдаги “макияж”инг расво бўлади-ку..! Бас, етар, сенинг онангман..! Айни дамда намоз ўқишинг шарт эмас! Аллоҳга қасамки, ҳозир “макияж”ни бузиб, таҳорат олсанг, сендан ранжийман..! - деди она хуноб бўлиб.

– Онажон, Аллоҳга қасамки, мен намозимни ўқимасдан бу хонадан чиқмайман, - деди қиз мулойимлик билан.

– Ўзи шундоғам вақт оз қолди. Меҳмонлар олдига қандай қилиб макияжсиз чиқасан.! Қиз бола келин бўлганида очилиб туриши лозим. Меҳмонлар сенинг устингдан кулиб юришини истайсанми, жон қизим?

– Онажон, сиз менинг одамларга чиройли кўринмаслигимдан қўрқяпсизми? Ундан кўра, менинг Роббимнинг ҳузурида аҳволим қандай бўлишини ўйласангиз-чи!? Қўрққаним шуки, агар намозимни ўтказиб юборсам, Яратган Эгамнинг олдида амали чиройлилардан бўлмай қоламан, деди-да қиз таҳорат олишни бошлади.

Юзидаги ҳамма бўёқлар сув билан оқиб тушди. Кейин у намозини ўқишга киришди. Саждага бош қўяр экан, бу охирги саждаси эканлигини билмас эди.

Ҳа..! У саждага борганида нафас олишдан тўхтади. Роббисини итоатида мустаҳкам туриб, бу дунёни тарк этган муслима учун бундан ортиқ олий мақом бормикан?!

У ҳаётининг шундай муҳим кунида ҳам Роббиси ва унинг итоатини биринчи ўринга қўйди. Бунинг эвазига эса унинг жони Аллоҳга ибодатнинг энг улуғ ҳолати – саждада олинди. У Роббисига яқин бўлишни хоҳлади! Хикоя сахих болмаслиги мумкин лекин ибрат олса бу'лади!
212 views04:16
Ochish/sharhlash
2022-05-30 03:10:48 Ўн йилга кечикибман, афсус...

Мени турмуш курганимга 10 йил булди 2 фарзандим бор. Хеч качон эримни оёғини ювмаганман. Кеча бир группада бир постни ўқидим. 300 та аёл эрини оёғини ювганлигини ёзган. Кечгача ўқидим, хар хил фикрлар. Эрим ишдан келиб доим душга кириб чиқади, лекин оёқ ювиш. Мен буни синаб кўрмоқчи бўлдим. Эрим ишдан келди, ювинди овқатландик. Болалар ухлади. Эрим диванда ўтирганди. Тоғорачага илиқ сув солиб олиб келдим. Эрим хайрон оёғини сувга ўзим солдим. Тинчликми онаси оёғим ҳидланиптими - деди. Йўқ дадаси ювгим келди дедим. Эрим кулиб турди. Ювдим совунлаб. Тирноқларини олдим манюкюр қилдим крем суртдим. Эрим икки кўзи менда. Ҳайрон бўлманг хотинлар ювиши керак - дедим. Ўзимни енгил сездим. Эрим пешонамдан ўпиб дуо қилди. Кўзларида ёш тўлгандай эди. Бир кунда муносабат ўзгарди. Ўзгача меҳр пайдо бўлди. Тонгда ишга жўнар экан. Кузатиб қўяр эканман, эримни кўзларида кувонч курдим.

Шу оддийгина ишни шу пайтгача қилмаганимга афсусландим.
Ўн йилга кечикибман.

Алҳамдулиллаҳ!
Бу менга сабоқ бўлди.

* * * *

Сиз ҳам бу ишни, ҳеч бўлмаганда бир бора қилганмисиз?
!
213 views00:10
Ochish/sharhlash