Get Mystery Box with random crypto!

МЎМИН УМРИНИ ЯХШИЛИК ЗИЁДА КИЛАДИ Ҳар дақиқа умрим узайгани с | 🌴🌸IBRATLI XIKOYALAR🌸🌴

МЎМИН УМРИНИ ЯХШИЛИК
ЗИЁДА КИЛАДИ

Ҳар дақиқа умрим узайгани сари, куним ўтгани сайин мен аввалгилардан илм, тажриба ва тушунчада яхшироқ бўлиб бораётганини ҳис қиламан. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтаман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминнинг умрини фақат яхшилик зиёда қилади”, деганлар. Аллоҳ таолодан сизу бизни умри узун ва амали чиройли бандаларидан қилишини сўрайман.

Чунки умр зиёдалиги сизга бир қанча имкониятлар беради. Тавбага имкониятингиз бор, дуога қўл оча оласиз, солиҳ амаллар қила оласиз, ҳасанотларни зиёдалаштирасиз, гуноҳларга каффоротлар тўлайсиз.

Роббингиз билан ўтказадиган ҳар онингизни ғанимат билинг. Охиратингиз учун экин ҳозирланг, самарасини жаннатда оласиз. Кунларингиз машаққат ва қийинчиликлар буҳронида ўтса-да, бу сизга келгусида фақатгина чиройли тушунчани, фаросатли ақлни ва гўзал тадбирни зиёда қилади. Шу ҳолатларда ҳам Аллоҳга иймон саломатлигини сақлаган ҳолда йўлиқишга ҳаракат қилинг. Абут Тоййиб айтган:

Замон ҳолати сенга ўзгарса ҳамон,
Аҳволинг ўзгармасин, бир бўлсин ҳар он.

Ҳар кунингизни янги умр деб ҳисобланг, бошқаси келгунига қадар биринчисини яхшилик, меҳр-мурувват, зикр, шукр ва ҳасанотлар билан тўлдиришга улгириб қолинг. Ҳар ҳолатга ўзига муносиб либосларни кийинг. Масалан, неъмат учун шукр, маъсиятга сабр, гуноҳга тавба ва ғафлатга зикр либосларини кийинг. Энг муҳими, ҳар кунингизда Аллоҳга ибодат қилиб қолинг. Амал дафтарингизни яхшиликлар билан тўлдиришга ҳаракат қилинг.