Get Mystery Box with random crypto!

IBRATLAR

Telegram kanalining logotibi ibratlar — IBRATLAR I
Telegram kanalining logotibi ibratlar — IBRATLAR
Kanal manzili: @ibratlar
Toifalar: Yangiliklar , Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.89K
Kanalning ta’rifi

Дунёга Иборат Кўзи Билан Боқинг!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-06-13 15:40:50 МЎМИН ҲАСАД ҚИЛМАЙДИ!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мўмин банданинг ичида Аллоҳнинг йўлидаги чанг ва жаҳаннам олови жам бўлмайди. Бир банданинг ичида имон ва ҳасад жам бўлмайди” (Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”да ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан).
Бу ҳадиси шарифга кўра, икки турдаги нарса қалбда жам бўлмайди:
Аллоҳ йўлида амал қилиб, шу аснода чанг ютган одамнинг ичига дўзах олови кирмайди. Бундай банда жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатга киради;
Мўминнинг қалбида имон билан ҳасад жамланмайди. Қалбда имон бўлса, уни ҳасад иллатидан поклайди. Бу мўмин бошқаларга ҳасад қилмайди, деганидир. Банда қалбидаги ҳасад имонни чиқариб юбормасидан, имони ҳасадни чиқаришига эришиши лозим. Зеро, ҳасад бора-бора кишини имондан ҳам айриши мумкин.
Эътибор берсак, бу ерда имон билан ҳасад худди олов билан сувдек бир-бирига тамоман зид экани маълум бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай деганлар: “Албатта, мўмин ҳавас қилади, мунофиқ эса ҳасад” (Ибн Абу Дунё ривоят қилган).

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
“Эзгулик кушандаси” китобидан олинди
1.8K views12:40
Ochish/sharhlash
2023-06-13 15:40:50 ҚИМОРДАН КЕЛГАН ПУЛ

Ассалому алайкум! Мени бир ўртоғим қимордан пул ютганди, ютган пулидан менга хам берганди, мен у пулга кийим олдим. Бу ишим хато, олмаслигим керак эди аслида. Савол: ўша пулни ўша одамга қайтиб берсам ўша олганим менга халол бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Олганингизни қайтариб беринг у хоҳлаганига берсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
1.6K views12:40
Ochish/sharhlash
2023-06-13 14:31:51
Тунги соат 3 да эрига телефон келади "Кел Хотинингн Хийонат Килябди"!

Эри туриб қараса хотини ёнида ётади, номерда адашишди деб яна ухлашни давом этади.
Эртанги куни соат кечги 2 да яна қўнғироқ бўлади.
- Хой эркак, бу ерда сени хотинингн хийонат килябди тушуняпсанми?
Ажабо, ахир хотиним ёнимда ётибти.
Учинчи куни яна қўнғироқ бўлди, эркак сўради: -Қани Қайерда?!
Ўрнидан туриб манзил бўйича борди у йерда...

... ДАВОМИ
1.7K views11:31
Ochish/sharhlash
2023-06-13 10:59:01 Фарзандлар беш хил бўлади:

1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.

2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.

3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.

4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.

5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Амийн

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
3.9K views07:59
Ochish/sharhlash
2023-06-13 10:59:01
Ҳадис қуддусида Аллоҳ таоло шундай деган: ...

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
3.4K views07:59
Ochish/sharhlash
2023-06-13 07:46:10 #Биласизми?

Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил” зикрининг алоҳида хусусиятлари.

- Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан;

- Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган;

- Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд;

- Унда ишни Аллоҳга топшириш бор;

- Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор;

- Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор;

- Унда дунё ва охират саодати муавжуд;

- Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор;

- Унда ризқни келтириш бор.

Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Раббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасини даражасини кўтаради.
Аллоҳ ҳақ таоло тилимиз ва дилимизни зикридан узмасин!
(Mehrob.uz)

Yaqinlaringizga ham yuboring
1.7K views04:46
Ochish/sharhlash
2023-06-13 07:03:34
Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.(Шуаро сураси; 80-оят)
------------------
Тафсир:
Тафсирчи уламоларимиз шу ўринда Иброҳим алайҳиссалом улкан одоб намунасини кўрсатганларини эслатиб ўтадилар, Ул зот бемор бўлишни ўзларига, шифо беришни Аллоҳ таолога нисбат бердилар. Зотан, банданинг беморлиги ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади.

Тафсири Ҳилол

бир оят бўлса ҳам етказинглар» (Бухорий)
Улашинг ва Кузатинг Давомли ажрларга ега бўлинг
3.3K views04:03
Ochish/sharhlash
2023-06-13 07:03:34
Шайтонларни меҳмон қилманг!

Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳдан (с.а.в.) қуйидагиларни эшитдим:
«Ким уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон шерикларига:
«Сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», деб айтади. Ким уйига кираётиб, Аллоҳни зикр
қилмаса, шайтон шерикларига: «Ётоқларингизга етишдингиз», дейди. Таом пайтида ҳам
Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Овқатга ҳам, ётоққа ҳам етишдингиз»,
дейди». Имом Муслим ривоятлари
3.2K views04:03
Ochish/sharhlash
2023-06-12 19:05:47 #ДУО

Фаришталарни мафтун этган дуо

ربنا ولك الحمد حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه

Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи.

Маъноси:
«Эй Раббимиз! Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду сано бўлсин».

Шарҳ:
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Рифоъа ибн Рофиъ айтади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида намоз ўқиётган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак бошларини рукудан кўтариб, «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деганларида жамоатдан бир киши «Раббана ва лакал ҳамду ҳамдан касиран тоййибан муборакан фийҳи», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тугатгач: «Гапирган ким?» дедилар. Ўша киши: «Ё Расулуллоҳ! Мен ўқидим», деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Валлоҳи, мен ўттиз нечта фариштанинг бу сўзни эшитиб, ким олдин ёзиш учун шошиб келаётганини кўрдим», дедилар.

«Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак 101 дуолари» китобидан.

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
4.1K viewsedited  16:05
Ochish/sharhlash
2023-06-12 19:05:47
Нодонга сукут қилиш бу энг яхши амалдир

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
4.4K viewsedited  16:05
Ochish/sharhlash