Get Mystery Box with random crypto!

IBRATLAR

Telegram kanalining logotibi ibratlar — IBRATLAR I
Telegram kanalining logotibi ibratlar — IBRATLAR
Kanal manzili: @ibratlar
Toifalar: Yangiliklar , Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.89K
Kanalning ta’rifi

Дунёга Иборат Кўзи Билан Боқинг!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-06-14 15:00:25Қалб ҳам атир тўла идишга ўхшайди...

_«Атир қўлимдан тушиб, чилпар-чин бўлди. Бундан қаттиқ сиқилдим. Атир идиши билан бирга қалбим ҳам синиб, сочилиб кетди гўё. Лекин куни бўйи қачон шу хонага кирсам, атирнинг ҳиди менга роҳат бахш этди. Бутун хона ёқимли ҳидга бурканган эди. Бу хушбўй ҳиддан атир идиши ичида турганида бу қадар баҳра олмаган эдим. Билдимки, атир синмаганида унинг ҳидидан бу қадар баҳраманд бўла олмас эканман.
Қалб ҳам атир тўла идишга ўхшайди – синмаса, ундаги ажойиботларни ҳис қила олмайсиз. Ҳа, баъзида ихлосга бурканган дуолар, лаззатга тўла ибодатлар қалбимиз нимадандир сиқилганида ёки кимнингдир азияти сабаб синганида чиқади».
«Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса» (Нисо сураси, 19-оят).

_Икром Шариф таржимаси

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
134 views12:00
Ochish/sharhlash
2023-06-14 15:00:25 #ижод.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

СЕҲР ВА МАКР.

ҳикоя.

Иккинчи қисм.

Саҳна яна бир марта ёпилиб очилди. Энди воқеалар ривожи янада тезлашгандек эди. Тузукроқ суриштириб ўтиришмади ҳам, отасига маълум: йигит оиланинг кенжаси, Шоҳидага тенгқур! Ҳамма ака Россияга кетиб, онасининг юмушига яраб ўтирган ўғил шу! Йўлдошали ака яхши одам. Олдин устачилик қиларди, ҳозир Россиячи бўлиб кетган. Камаз-камаз гилос ортишади, помидор, кузакда узум! Ҳаммасини одамларникидан йиғиштиришади. Қолган 3 ўғилнинг ҳам тирикчилиги шу! Қуда аёл оёқ оғриғига чалинган. Ўрнига Муборхон совчиликка юради. Мана канадек ёпишиб олиб, охириям розилигини олди, тушмагур!

Давоми...

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
131 views12:00
Ochish/sharhlash
2023-06-14 14:31:43
Шайтон ва аёл баҳси

Бир куни шайтон бир аёлга дебди:
— Нимага одамлар сизларнинг макр, ҳийлаларингни гапираверади? Аслида ҳийлада мен кучлиман! деса аёл шундай дебди:
— Қўйсангчи, макр, ҳийлада аёллар кучлироқ. Кел баҳс бойлашамиз. Анави тикувчи эркакни олдига бориб ҳийла ишлатин ҳотинини талоқ қўйдирасан, дебди аёл. Кейин шайтон ҳалиги эркакни олдига бориб росса «вос вос» қилибди. Тикувчи эркак аёлини жуда қаттиқ севгани боис шайтонни вос восига учмабди ва шайтон аёлни олдига келиб:
— Қўлимдан келмади, дебди. Кейин баҳс бойлаган аёл:
— Шуни ҳам эплолмадинг, қараб тур, ҳозир мен бориб эркакка шундай ҳийла ишлатаман, эркак албатта аёлини талоқ қўяди, дебди.
Кейин аёл тикувчи эркакни олдига бориб:

Батафсил ўқиш...
282 views11:31
Ochish/sharhlash
2023-06-14 11:12:30 ​​“АЛЛОҲНИНГ ИШИГА БОШҚА АРАЛАШМАЙМАН!”

Бир куни бир одам дала ҳовлисида ўтирганда оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнгизга кўзи тушди. Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб хаёлидан бирров шундай фикр ўтади: "Ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ шу қўнгизни гўнг титиш учун яратганми?"...

Вақтлар ўтиб ўша одам оғир касалликка учради. Медицина унга шифо тополмади. Ниҳоят бир куни катта бир табиб унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган тўпчаларни қирқ кун ейишини буюрди. Буни қарангки, табиб буюрганини қилган бемор ростдан ҳам шифо топиб кетди...

Орадан йиллар ўтиб қаҳрамонимиз бир кун кемада сафарга чиқибди. Ногаҳон денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган, фақат у бир четда хотиржам ўтирарди. Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса, у шундай жавоб берганди:
"Яратганнинг ишига бир марта аралашиб кўрганман. Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман. У барчасини яхши билгувчи Зот!"

Хулоса: Бу воқеа ростдан бўлганми ёки йўқми, билмайман. Аммо шу ҳикояни ўқиганимдан кейин ўзимга “НЕГА?” деган саволни камроқ берадиган бўлдим…

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
1.9K viewsedited  08:12
Ochish/sharhlash
2023-06-14 11:12:30
Ота-оналар эшитинг.

Фарзандингиз қори бўлса, ўлимдан қўрқманг!


➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
1.8K viewsedited  08:12
Ochish/sharhlash
2023-06-14 11:11:44
QORA VA QALIN SOCHLAR

Polygonum shampunli sovuni soch ildizlarini mustahkamlash funksiyasiga ega boʻlgan qimmat Xitoy oʻsimligidan tayyorlangan

Ushbu shampunli sovun butunlay tabiiy ingredientlardan iborat bo'lib, bosh terisiga qon aylanishini rag'batlantirish orqali soch to'kilishini samarali oldini oladi

Soch toʻkilishiga qarshi erkaklar va ayollar uchun mukammal vositadir

Narxi 79.000 soʻm

Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish xizmati mavjud

Buyurtma berish

https://mahsulot.com/m/nF2w62
https://mahsulot.com/m/nF2w62
1.5K views08:11
Ochish/sharhlash
2023-06-14 07:00:38Инсонга берилган неъматлар ҳикматдир.
Чунки унда неъмат ичида аслингни билиб оласан.

Инсонга берилган мусибат ҳам асли ҳикматдир.
Сабрингни билиб оласан.

Дард аламлар, ғамлар, мусибатлар...
Булар бизга гуноҳларимиз эвазига бу дунёда оладиганимиз бўлса, қиёматда сўралмаймиз иншааллаҳ.

Мусибатларни яна бир тарафи бор, у инсонни кучли қилади.
Ва қачонки, сен мусибат чоғида Роббингни унутиб маҳзунликка тушмасанг, ҳожатингни бандасидан эмас Аллоҳдан сўрасанг.

Сен тўғри хулоса қила олсанг сен мусибатлардан ҳам кучга тўлаверасан....

Ана шундай ҳаёт ажиийб....

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
1.9K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-06-14 07:00:38 #ижод.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

СЕҲР ВА МАКР.

ҳикоя.

Иккинчи қисм.

Саҳна яна бир марта ёпилиб очилди. Энди воқеалар ривожи янада тезлашгандек эди. Тузукроқ суриштириб ўтиришмади ҳам, отасига маълум: йигит оиланинг кенжаси, Шоҳидага тенгқур! Ҳамма ака Россияга кетиб, онасининг юмушига яраб ўтирган ўғил шу! Йўлдошали ака яхши одам. Олдин устачилик қиларди, ҳозир Россиячи бўлиб кетган. Камаз-камаз гилос ортишади, помидор, кузакда узум! Ҳаммасини одамларникидан йиғиштиришади. Қолган 3 ўғилнинг ҳам тирикчилиги шу! Қуда аёл оёқ оғриғига чалинган. Ўрнига Муборхон совчиликка юради. Мана канадек ёпишиб олиб, охириям розилигини олди, тушмагур!

Давоми...

ЎҚИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ
1.9K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-06-14 06:32:01
ЭРИНГИЗНИНГ КЎНГЛИГА ЙЎЛ ТОПИШНИНГ 1001 ХИЛ ЙЎЛИ

МАЪШУҚАЛАРНИНГ 1000 ХИЛ СИРЛАРИ

САМАОЦЕНКАНИ КЎТАРИШ СИРЛАРИ

ГЎЗАЛЛИК УЧУН ТАБИИЙ МАСКА ВА ТУРЛИ УХОДЛАР

Сизнинг кундалик ҳаракатингиз албатта аъло натижага олиб келади.

https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy

Аёллар сахифаси албатта уланиб олинг.
1.1K views03:32
Ochish/sharhlash
2023-06-13 20:19:02 ​​ СОЛИҲ ФАРЗАНД ҚАНДАЙ ТАРБИЯ ҚИЛИНАДИ?

Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади? Унинг онаси фақат овқат тайёрлаш, уй ишлари ҳамда интернету бозор билан овораю машғул бўлса?

Руҳан соғлом, баркамол фарзанд қандай камолга етади? Онаси фейсбукда соатлаб ўтиришга сабр қила оладию, у билан бир соатгина бирга ўтириб Қуръондан ярим бет ўқишга ёки бирон ҳадисни ёдлашга сабр қилолмаса?

Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади? Отаси ёки онаси у билан солиҳларнинг, ўтган буюкларнинг қиссаларидан эшитиб, тинглаш учун бирон соат бирга ўтирмаса, унга вақт ажратмаса?

Ёмон, синиқ руҳиятли бола қандоқ шаклланади? Бойлик пардоз-андоз, турли упа-элакларга сарф этилсаю, болаларга манфаатли бўлган таълимига сармоя қилинмаса, йўналтирилмаса...

Одобли, босиқ бола бўлиб қай йўсинда вояга етади? Aгар ота-она қўни-қўшниларга бемалол эшитиладиган баланд овозда бақир-чақир қилишса, жанжаллашишса?

Фарзанд қандай қилиб кучли шахсият соҳиби бўлган ҳолда етишсинки, у ота-онасидан ўртоқлари олдида ҳамиша сўкиш эшитса, таҳқирланса ва танқид ва маломат қилинса?

Солиҳ фарзанд қандай етишсинки, ота-онаси илм мажлислари, зикр ибодатларга ва аҳкомларни таълим олишда бесабр бўлишса, бундай ишларга эътиборсиз бўлишса?

Салоҳиятли бола қандай вояга етсинки, ота болаларни парваришлашга эътибор қилгану, лекин уларнинг тарбиясини қилишда она билан ҳамкорлик қилмаган, унга бу борада ёрдам бермаган бўлса?

Солиҳ фарзанд қаердан ҳам вояга етсин, бутун эътибор фарзанднинг ташқи моддиятию дунёсига қаратилиб, унинг руҳияти, намози, Қуръони ва дин асослари таълимидан ғофил қолинган бўлса?

Солиҳ фарзанд қандай вояга етсин. Тирноқлари ўса бошлаши биланоқ қўлига ўзи учун смартфон тутқазиб қўйсак. Кейин унда нима билан машғуллиги, интернетда, ижтимоий тармоқларда нималарни кўраётганини кузатиб, текширмасак. Ушбу интернет номли даҳшатли, ҳамма нарса очиқ-ойдин тўлиб ётган оламга зеҳнини очишида назорат қилмасак.

Ота-онанинг тарбия борасида салоҳиятли бўлишлари ва бу борадаги жидду-жаҳдлари бутун бир авлоднинг салоҳияти, демакки, бутун умматнинг салоҳияти, ислоҳи, яхшиланишидир.

Манба:
arabic.uz

МАҚОЛАДАН ҚАНДАЙ ФОЙДА ОЛДИНГИЗ?

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
2.0K views17:19
Ochish/sharhlash