Get Mystery Box with random crypto!

IBRATLAR

Telegram kanalining logotibi ibratlar — IBRATLAR I
Telegram kanalining logotibi ibratlar — IBRATLAR
Kanal manzili: @ibratlar
Toifalar: Yangiliklar , Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.89K
Kanalning ta’rifi

Дунёга Иборат Кўзи Билан Боқинг!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-06-06 19:42:15 САВОЛ?

Қордан оппоқ тундан қора, йейиш харом ичиш халол. Қурьонда бор, арабча беш харф, яни «М» билан бошланиб «М» билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади.

Бу нима...
793 views16:42
Ochish/sharhlash
2023-06-06 19:41:52
САВОЛ:

Kиши тушида ёки хаёлида зино қилса, гуноҳкор бўладими?

Жавоб:
1.0K views16:41
Ochish/sharhlash
2023-06-06 15:47:23
XAMMA NARSA ERGA EMAS
AYOLGA HAM BOG’LIQ.

Islomiy Videolar ➥ @IVUZB
Kanalga azo bo’ling

Интернет Магазин
2.8K views12:47
Ochish/sharhlash
2023-06-06 15:47:22 АГАР ВАФОТ ЭТСАМ

Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:
• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.

Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:
• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.

Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.
• Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.
• Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.

• Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.
• Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.
• Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.
• Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.
• Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.

Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:
1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.
2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.
3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.
Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.

• Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.
• Қабримда мен билан фақат амалим қолади.

Саволлар бошланади:
— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!
— Дининг нима?
— Диним Ислом!
— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!

Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:
• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.

Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.

Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
2.8K views12:47
Ochish/sharhlash
2023-06-06 14:30:01
Hali ham ro'molingizni chiroyli qilib o'ray olmayapsizmi ?
Man bu kanalni siz uchun ochdim

Ishga yoki o'qish-maktabga mos oson, ajoyib ro'molni o'rash usullarini shu kanalda o'rganing
Tezda kirib o'z ro'molingizni qulay qilib o'rashni Bugundan boshlang!
1.5K views11:30
Ochish/sharhlash
2023-06-06 11:05:28 Аёл яшашни, яхши яшашни истади.
Турмуш ўртоғидан садо чиқмагач, ўзи ҳаракат қилди, сут-қатиқ сотди, бозорга чиқди, ўзини ўтга урди, чўққа урди, битмаган ҳовли жойлар битди, қимматбаҳо гиламлар, нафис дарпардалар уйга ўзгача кўрк бағишлади. "Энди яшайман", деганида бедаво дардга чалингани маълум бўлди, болалари онамлаб қолаверди.

Шундоқ ҳовли-жойларга, бойликка эга эркакка ўзидан 25 ёш кичик аёл жон-жон деб турмушга чиқди.
Эр энди гапириб юрганмиш "Ҳақиқий аёл бундай бўларкан, олдинги аёлим доим чарчаб юрарди, бор топган-тутганим шуники",-деб.

Ҳулоса ўзингиздан.

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
4.1K viewsedited  08:05
Ochish/sharhlash
2023-06-06 11:05:28
ЖАННАТ ОНАЛАР
ОЁҒИ ОСТИДАДИР!


Кўриб турганингиз етти соат давом этган операциядан кейинги ҳақиқий расм. Ўлган онасининг қўлида янги туғилган чақалоқ. Юқоридаги фотосуратда шифокор йиғлаяпти.
Она оғир хасталикка чалинган ва бола туғилиши мумкин эмас эди. 11 йил давомида фарзандини кутган аёл катта хавф остида бўлиб ва болани ёки ўзини қутқариб қолар эди ... Ва шифокор 7 соат давомида қўлидан келган барча ишни қилган бўлсада, уларни биргаликда қутқара олмади.
Охир-оқибат, шифокор онаси сўраган нарсани амалга оширишга қарор қилди, яъни болани она ҳаёти эвазига сақлаб қолиш.

Она болани биринчи ва охирги марта бағрига олади, туғилгандан кейин бир-икки дақиқа ўпади ва қучоқлайди, табассум қилади ва кўзларини юмади, ҳаётни тарк этади. Матонатли оналаримизга таъзим!

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
3.6K viewsedited  08:05
Ochish/sharhlash
2023-06-06 06:59:01 ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРЛАРИ

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
2.1K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-06-06 06:59:01
Ўша кун албатта барчамизга келади.

Мана ман деган шох ҳам ўтди бу дунёдан, гадо ҳам ўтди.
Албатта биз ҳам, сиз ҳам ўтамиз.


➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
2.0K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-06-06 06:30:52
ЎГАЙ ОТА...

Бир кун янги овсини Салиманинг юрагига гулгула солиб куйди.
Овсинжон эхтиёт булинг. Кизингиз кузга якин киз. Эрингизни кизларга суяги йукрок. Эхтиёт булинг дейманда.
Уша кундан халовати йуколди. Эьтибори факат эрию, кизида.
Бир кун кечаси уйгониб кетди. Караса ёнида эри йук. Жон холатда кизини хонасига югурди. Эшик кия очик. Кизининг инграган овози келарди. Юраги тухтаб колай деди. Эшик олдига келдию тухтаб колди. Ичкарида эрининг....

ДАВОМИ
https://t.me/Solixa_Ayol/23466
1.8K views03:30
Ochish/sharhlash