Get Mystery Box with random crypto!

Шайтонларни меҳмон қилманг! Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади: | IBRATLAR

Шайтонларни меҳмон қилманг!

Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳдан (с.а.в.) қуйидагиларни эшитдим:
«Ким уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон шерикларига:
«Сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», деб айтади. Ким уйига кираётиб, Аллоҳни зикр
қилмаса, шайтон шерикларига: «Ётоқларингизга етишдингиз», дейди. Таом пайтида ҳам
Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Овқатга ҳам, ётоққа ҳам етишдингиз»,
дейди». Имом Муслим ривоятлари