Get Mystery Box with random crypto!

​Қалб ҳам атир тўла идишга ўхшайди... | IBRATLAR

Қалб ҳам атир тўла идишга ўхшайди...

_«Атир қўлимдан тушиб, чилпар-чин бўлди. Бундан қаттиқ сиқилдим. Атир идиши билан бирга қалбим ҳам синиб, сочилиб кетди гўё. Лекин куни бўйи қачон шу хонага кирсам, атирнинг ҳиди менга роҳат бахш этди. Бутун хона ёқимли ҳидга бурканган эди. Бу хушбўй ҳиддан атир идиши ичида турганида бу қадар баҳра олмаган эдим. Билдимки, атир синмаганида унинг ҳидидан бу қадар баҳраманд бўла олмас эканман.
Қалб ҳам атир тўла идишга ўхшайди – синмаса, ундаги ажойиботларни ҳис қила олмайсиз. Ҳа, баъзида ихлосга бурканган дуолар, лаззатга тўла ибодатлар қалбимиз нимадандир сиқилганида ёки кимнингдир азияти сабаб синганида чиқади».
«Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса» (Нисо сураси, 19-оят).

_Икром Шариф таржимаси

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!