Get Mystery Box with random crypto!

Ибрат Бекати

Telegram kanalining logotibi ibrat_bekati_uz — Ибрат Бекати И
Telegram kanalining logotibi ibrat_bekati_uz — Ибрат Бекати
Kanal manzili: @ibrat_bekati_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 62
Kanalning ta’rifi

Ибрат бекати - шифо излаган қалблар учун фойдали канал!
Реклама учун: @Qulay_5

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 327

2022-09-01 22:03:05
#Жума_муборак
Бир дарвешга «Хайрли Жумалар» дейишибди. 
У эса «Жума шундоқ ҳам хайрли» дебди. 
Кейин «Жума муборак» дейишибди. 
У эса «Жума шундоқ ҳам муборак кун» дебди. 
Унда нима дейлик, сен айт деб сўрашибди. 
У «Жуманинг хайри ва барокати сенга бўлсин» денг, - деган экан.

Жуманинг хайри ва барокаси сизга бўлсин, қадрдон!

Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал
6.0K viewsedited  19:03
Ochish/sharhlash
2022-09-01 18:46:02
Сен АЁЛсан...

Университетдаги психология бўйича доктор, катта профессорнинг айтишича, она боласини қаттиққўллик билан эмизса, яъни, тезроқ бўл, етар энди, ёки кўкрагига қаттиқ қисиб, меҳр кўрсатмаса, у бола бадхулқ бўлиб ўсар экан. Аммо, Она меҳр-шафқат билан эмизса, у бола хулқи чиройли, меҳрли бола бўлиб ўсаркан...

Сен Аёлсан! Сен Онасан! Меҳр-шафқатли бўл! Боланг гўзал хулқ соҳиби бўлиб камолга етсин!

Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал
4.7K views15:46
Ochish/sharhlash
2022-09-01 18:36:31
Хушхабар янги қарор

Эндиликда Байрам муносабати билан Ўзбекистон фуқороларига ёшидан қатий назар 540 минг сўмдан берилади

Малумотга эга бўлган юртдошларимиз 540 минг сўм олишди, сизчи
4.3K views15:36
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:54:29
Бу турдаги аёллар умуман ерини ўстирмайди, борини хам йўқ қилади!

Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал
4.4K viewsedited  14:54
Ochish/sharhlash
2022-09-01 14:15:33
Ота-онага истиғфор айтишнинг фазилати:
Киши жаннатдаги даражаси кўтарилганини кўриб, «Булар менга қаердан келди?» дейди. Шунда унга: «Фарзандингнинг сенга айтган истиғфори сабабли даражанг кўтарилди»,

Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал
2.3K viewsedited  11:15
Ochish/sharhlash
2022-09-01 14:00:37
Бир подшо зерикиб нима киларини билмай, сарой мулозимларига:

- Боринглар менга айнан ўхшаш одам бўлса топиб келинглар! деб буйрук килибди.
Шунда мулозимлар бир кишлокда қўй бокиб юрган чўпонни саройга олиб келишибди.

Шох уни кўриб хайрон колиб қараб:
- Худди қуюб-қўйгандай ростдан хам менга ўхшар экансан, нима онанг саройда хизмат
килганми? деса

Шунда чўпон:
2.4K views11:00
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:30:41 ҚУРТ тушган ОЛМА ҳикмати.

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
- Болам, дўстни бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингни ҳулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин - деб насиҳат қилибди.
Ўғли эса ўзига ишонч билан:
- Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон ҳулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, ҳавотир олманг - деб чиқиб кетибди.
Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаябди экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайберишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.
Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.
Луқмони Ҳакимнинг ўғли отасга эътироз билдириб:
- Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмизку - дебди.
Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
- Кўрдингми болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт тушурибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан - деб айтган экан...!


Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал
4.5K viewsedited  05:30
Ochish/sharhlash
2022-09-01 02:00:36
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қуёшнинг шуъласи ерни ёритар,
Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
Доим кулиб юринг, сизга ярашар!

Пайшанба тонги муборак бўлсин Азизлар!!!

Бошланган яна бир мунаввар кун барчамизга муборак бўлсин, дойимо дилингиз шод, виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин!

Аллоҳ барча эзгу ниятларингиз ижобат берсин! Яқинларингизга меҳр ила хуш кайфият улашинг... Кунингиз файзу барокатли бўлсин!

Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал
8.1K views23:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:27:02 ҚАЧОН ҚАНОАТ ҚИЛАМИЗ?

Уйланганлар: «Қанийди уйланмаган бўлсам», дейди.

Бўйдоқлар: «Қачон уйланиб, тинчир эканман», дейди.

Бойлар: «Қанийди тинч, хотиржам бўлсам», дейди.

Камбағаллар: «Қанийди бой-бадавлат яшасам», дейди.

Кексалар: «Қанийди ёшлик бир кунгинага қайтиб келса», дейди.

Ёшлар: «Қанийди ёш бола бўлиб қолсам-да, ғамим фақат ўйнаш бўлса», дейди.

Болалар: «Қачон улғаяр эканман», дейди.

Тириклар: «Қани эди ўлиб, бу дунёнинг ғам-ташвишларидан қутулсам», дейди.

Ўлганлар: «Қанийди яна ҳаётга қайтиб, қўлдан бой берган нарсамни тўлдирсам», дейди.

Кечирасиз-у, биродарлар, қачон қаноат қиламиз?

Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал
6.4K views16:27
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:12:35
#Диққат #Диққат
ДЕТЕКТИВ САВОЛ:

АҚШ нинг энг совуқ минтақасида бир уйда қотиллик юз беради. Бу уйга Шерлок Ҳолмс зудлик билан етиб келади. Қараса бўм бўш хонада шифтга одам осилган (шифт билан пол орасида 3 метр масофа бор эди) экан. Энг қизиғи бу одамнинг тагида ҳеч нарса ёқ эди. Лекин унинг таги, яъни пол ҳўл эди. Шерлок Ҳолмс "Бу одам ўз жонига қасд қилган" дейди ва унинг фикри тўғри бўлиб чиқади.

ДИҚҚАТ САВОЛ:
Ш. Ҳолмс буни қаердан
билган
5.1K views16:12
Ochish/sharhlash