Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЧОН ҚАНОАТ ҚИЛАМИЗ? Уйланганлар: «Қанийди уйланмаган бўлсам | Ибрат Бекати

ҚАЧОН ҚАНОАТ ҚИЛАМИЗ?

Уйланганлар: «Қанийди уйланмаган бўлсам», дейди.

Бўйдоқлар: «Қачон уйланиб, тинчир эканман», дейди.

Бойлар: «Қанийди тинч, хотиржам бўлсам», дейди.

Камбағаллар: «Қанийди бой-бадавлат яшасам», дейди.

Кексалар: «Қанийди ёшлик бир кунгинага қайтиб келса», дейди.

Ёшлар: «Қанийди ёш бола бўлиб қолсам-да, ғамим фақат ўйнаш бўлса», дейди.

Болалар: «Қачон улғаяр эканман», дейди.

Тириклар: «Қани эди ўлиб, бу дунёнинг ғам-ташвишларидан қутулсам», дейди.

Ўлганлар: «Қанийди яна ҳаётга қайтиб, қўлдан бой берган нарсамни тўлдирсам», дейди.

Кечирасиз-у, биродарлар, қачон қаноат қиламиз?

Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал