Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРТ тушган ОЛМА ҳикмати. Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига но | Ибрат Бекати

ҚУРТ тушган ОЛМА ҳикмати.

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
- Болам, дўстни бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингни ҳулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин - деб насиҳат қилибди.
Ўғли эса ўзига ишонч билан:
- Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон ҳулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, ҳавотир олманг - деб чиқиб кетибди.
Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаябди экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайберишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.
Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.
Луқмони Ҳакимнинг ўғли отасга эътироз билдириб:
- Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмизку - дебди.
Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
- Кўрдингми болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт тушурибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан - деб айтган экан...!


Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал