Get Mystery Box with random crypto!

Hurfikr.uz

Telegram kanalining logotibi hurfikruznews — Hurfikr.uz H
Telegram kanalining logotibi hurfikruznews — Hurfikr.uz
Kanal manzili: @hurfikruznews
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.66K
Kanalning ta’rifi

Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-04-09 06:02:51
Инфекция тушмаслиги учун кирсовундан фойдаланинг

Мафтуна Тиляпова,
соғлом турмуш тарғиботчиси.

Инфекция тушмаслиги учун қон тўхтаганидан кейин совунли аралашма билан намланган докани ярага боғлаш керак. Яра тез битади ва яллиғланиш кузатилмайди.

Шикастланган тана қисмига совунли аралашма суртилса, кўкаришлар бўлмайди. Жараённи бир неча марта такрорлаш керак.

Кесилган, тирналган ва шикастланган тери қисмига совунли аралашма билан ишлов берилса, инфекция тушиши билан боғлиқ муаммонинг олди олинади.

https://t.me/Hurfikruznews
48 views03:02
Ochish/sharhlash
2023-04-09 05:45:12
Бугун Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳазратларининг таваллуд топган куни!!!
Барча юртдошларимизни ана шу қутлуғ сана - Амир Темур ҳазратларининг таваллуд топган куни билан табриклайман!!!
Қадим Туркистон - ҳозирги Ўзбекистон халқи ғурур билан фахрланса арзийди. Чунки бу юртдан улуғ алломалар, донишмандлар ва албатта, буюк шоҳлар етишиб чиққан. Улардан энг буюги, юртимиз душманлари қалбига қўрқув солган, юртимизга кўз олайтирган босқинчиларнинг оёғида қалтироқ уйғотган, аммо ҳар доим адолат байроғини баланд тутган, қаерга қадами етса, ўша жойда адолат ўрнатган, муқаддас Қуръони Карим китобининг ҳақиқий соҳиби бўлган бобомиз - бу шубҳасиз Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари саналади. Амир Темур ҳазратларининг таваллуд топган куни муборак бўлсин, азиз юртдошлар!!!

Тўлқин Ёрқулов

https://t.me/Hurfikruznews
57 views02:45
Ochish/sharhlash
2023-04-09 05:16:54
Ойни этак билан ёпиб бўлмайди.

Ўзбек халқ мақолларидан

https://t.me/Hurfikruznews
54 views02:16
Ochish/sharhlash
2023-04-09 04:01:50
КУН  ҲАДИСЛАРИ

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Дуо – ибодатдир»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Агар банда шошилмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабул бўлмади демасин»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Қайси мусулмон дуо қилса. Унинг дуосида гуноҳ ёки қариндош уруғчилик орасини узиш бўлмаса. Аллоҳ унинг бу дуоси туфайли унга уч неъматдан бирини беради;
1.дуосини ўша заҳоти ижобат қилади,
2.қиёматга заҳира қилиб олиб қўяди,
3.унга келаётган бир балони дуо қилган миқдоричасини кеткизади»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз,  
(қарғишингизни) ижобат этиб қўяди»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Банданинг Раббисига энг яқин бўладиган пайти саждада турганидадир. Унда (саждада) дуони кўпайтиринглар»

https://t.me/Hurfikruznews
57 views01:01
Ochish/sharhlash
2023-04-09 03:03:28
Дунёда инсонларнинг қулоғини қоматга келтирадиган энг баланд ҚИЧҚИРИҚ мазлумнинг СУКУТИдир.

Алий ибн Абу Толиб

https://t.me/Hurfikruznews
61 views00:03
Ochish/sharhlash
2023-04-09 02:26:56 АЛИ ТАНТОВИЙ ДУРДОНАЛАРИДАН

Модомики овозим фойда берар экан, қамчимни ишлатмайман. Модомики жим туришим фойда берар экан, овозимни ишлатмайман.

Қизиқ! Садақа қилаётганимизда чўнтагимиздаги энг майда пулни қидирамиз, Аллоҳдан сўраганимизда эса Фирдавс жаннатини сўраймиз.

Хурсанд бўлганингда энг яхши кўрган инсонингга боғланасан. Хафа бўлганингда эса сени энг кўп яхши кўрадиган кишига боғланасан. Икки ҳолатда ҳам улар битта инсон бўлиши қандай гўзал!

Узр сўраганларнинг барчаси ҳам хатокор ёки заиф бўлишмайди. Узр сўраш нодир сифат бўлиб фақат вафоли инсонлардагина топилади.

Агар ватан қаҳрамонлари қабрда бўлса, мардлари қамоқда бўлса, ўғрилари саройда бўлса дунё билан хайрлашавер!

Масжид имоми хато қилганида унинг хатосини тузатадиган киши топилмай,  хонанда куйлаганида у билан қўшилиб охиригача куйлайдиганларнинг топилиши ажиб ишдир!

Ғарб даҳо эмас. Биз ҳам аҳмоқ эмасмиз. Улар фақатгина омадсиз инсонни омадга эришгунга қадар қўллашади. Биз эса омадли инсонга қарши токи у муваффақиятни бой бергунича курашамиз!

Олдига кир бўлиб келиб покиза бўлиб қайтадиган , заиф бўлиб келиб кучли бўлиб қайтадиган дўстингнинг борлиги гўзалдир!

https://t.me/Hurfikruznews
76 views23:26
Ochish/sharhlash
2023-04-08 22:31:33 "Маданият ва Маърифат"  телеканали ўрнига Маданият ва туризм канали бўлиши борасида ўқиб қолдим... Мен телевидение ходими сифатида бор гапни айтаман... Сал тузик канал шу эди...
"Дунё бўйлаб"  канали руслаштирилди.. Нега?  Нима учун?  Рус тилига ўтказилди? 
Ундан кўра, қорақалпоқ тилида бўлганда "Дунё бўйлаб"  яхши эди..

Куни кеча вазир Озодбек Назарбеков ҳам гапириб чиқди...Вазир тепа қатламга яқин одам.Бир амаллаб тушунтирган бўлса керак...Аммо, "Дунё бўйлаб" каналини олса яхши эди. Ундан кўра, ЎЗМТРК раиси Алишер  Хаджаевни ўзгартириш керак. Бош вазир Абдулла Ориповни қудаси бўлгани учун жойида турибди... Раис ўзгариб, ТВни тушунадиган журналист келмагунча  телевидение умуман халқдан узоқлашаверади... Раис Алишер Ходжаевга савол бериб кўрингчи раис бўлган кундан ҳозирги кунгача нечта фуқарони қабул қилган экан...?
ЎзМТРКда маошлар жуда кам.Фидоийлар ишламоқда десам хато қилмаган бўламан..
Ходимлар учун хоналар етишмайди...
Лекин, Алишер Ходжаевга буни зарра аҳамтяти йўқ...Компания ҳудудидан ерни заҳирага топшириб юбораверади...Ўз компаниясида бино қуришни ўйламайди..."Телефильм " биноси олдига қўрилаётган "Пожарный" биноси қурилаётгани телевидениени фасадини бузибгина қолмай, тарихий  "Ўзбектелефильм" биносини тўсиб қўйди...

"Пажарный" биноси аслида Президент қарорига кўра "Toshkent siti" ҳудудида қурилиши лозим бўлган.Аммо,  ЎЗМТРК ҳудудида бош вазирнинг қарорига кўра қурилмоқда...
Раҳбариятнинг айтишича ходимларга 10-15 та уй берилар эмиш, шу ерни берганлари учун...Мен "тушингни сувга айт" деган мақолни эсладим.

Телевидение яхши бўлиши, халқ меҳрини қозониши учун раҳбар яъни "қуда" кетиши керак...Лекин, бир кетдию яна қайтиб келди...Телевидение Бобур Алихоновдек яхши раҳбарга энди эришганидию аммо, "ўйинлар ичида ўйин" бўлдими билмадигу...Яна Алишер Хаджаев қайтиб келди..

Мен ушбу сўзларни ЎзМТРК ходими сифатида  ишлаб туриб ёзяпман...
Демократик давлат қуриш учун ҳаракат қилар эканмиз. Телевидение ходимлари бунда жонбозлик кўрсатиши лозим...Телеканаллар директорлари конкурс асосида тайинланиши шарт...
Мен ошкораликни яхши кўраман... Ҳа, айтганча Олий Мажлис депутатларидан атиги биттаси канални ёпилишига қарши бўлганини билдирибди холос..Қолганлар, энди бирон нарса дер ,балки,дея олмас..
Бор гапни айтдим...ЎзМТРК ходимлари,журналистлар қани айтингчи?  Сизни шахсан ўзингиз телевидениедаги кўрсатувлардан кўнглингиз тўлмоқдами?
"Маданият ва Маърифат" телеканали ёпилишига розимисиз?  "Дунё бўйлаб" каналида туризм ҳақида кўрсатувлар қилса бўлмайдими? Бунинг учун алоҳида канални тугатиш шартми?

Олимжон Тўхтаназаров

https://t.me/Hurfikruznews
107 viewsedited  19:31
Ochish/sharhlash
2023-04-08 22:31:17
74 views19:31
Ochish/sharhlash
2023-04-08 22:16:19 РИЗҚИНГ ИККИ ТАНГА

Бир ўтинчи йигит бўлган экан. Ўрмонга бориб, тоққа чиқиб ўтин териб келиб бозорда сотарди. Ўтин тополмай озроқ шох олиб келса, бозорда ўтин йўқ, икки тангага сотар, янаги сафар кўп ўтин топиб келса, бозорда ўтин кўпайиб зўрға икки тангага сотарди. Ҳар галги савдоси икки танга эди.

Бир кун тоққа чиқиб кетаётса йўлида ўша замоннинг донишманд кишиси учрабди. Ўтинчи салом бериб:
- Сиздан бир нимани сўрасам майлими? - дебди. Донишманд киши:
- Сўранг, - дебди. Ўтинчи:
- Нима учун ҳар гал бозорга ўтин олиб келсам икки тангага сотаман. Кўп олиб келсам ҳам, оз олиб келсам ҳам.
- Э, ўтинчи, демак сени ризқинг икки танга экан.
- Йўғ-е, нимага икки танга бўлади. Ман бошқа иш қиламан. Мардикор бозорига чиқаман. Кўпроқ пул топаман, - дебди ўтинчи.

Шундан сўнг ўтинчи мардикор бозорига чиқа бошлабди. Иш жуда кўп бўлган кун иш берувчи хасисроқ бўлиб, икки танга бераркан. Иш озроқ бўлган кун эса сахий кишига учраган бўлиб, у ҳам икки танга бераркан. Шу ҳолатда мардикор бозорида тирикчилик қила бошлабди. Бозор куни ўша замонни бой кишиси келибди. Бой:
- Мани катта боғим бор, ўшанга қараб юрсанг. Ҳар кунинга икки танга берардим.
- Бой ота, уч танга қилиб беринг, - дебди ўтинчи.
- Емишинг мандан, уй жой бераман. Рози бўлсанг юр. Аммо икки тангадан ортиқ бермайман, - дебди бой киши. Ўтинчи ноилож яхши жойдан қолмай деб рози бўлиб бой билан кетибди.

Ўзи ҳалол йигит эмасми, бир пастда бой кишини назарига тушибди. Бой бир-икки йил синаб, ўтинчи маъқул келиб, ягона қизини унга узатиб ўзига куёв қилибди. Ўтинчи бой кишининг ҳамма ишларини ўзи бошқара бошлабди. Ишга астойдил киришиб обрўли одамга айланибди. Бир қиз, икки ўғилли бўлибди. Вақти келиб бой киши оламдан ўтиб, ҳамма бойлик ўтинчига қолибди.

Бир куни ўтинчи отида шаҳар айланиб кетаётса, кўзи донишмандга тушибди. Дарров отдан тушиб унинг олдига борибди.
- Ассалому алайкум. Мени танидингизми? - дебди. Донишманд киши қараб туриб:
- Э, ўтинчи, сенмисан? - дебди.
- Ҳа, мен ўтинчиман. Лекин ҳозир шу шаҳарда икки бой бўлса, бири мен. Сиз ўшанда нима деган эдингиз? Сени ризқинг икки танга деган эдингизми? Мана, бойиб кетдим.  Донишманд:
- Оббо, ўтинчи-ей, сени ризқинг ҳалиям икки танга. Бу бойликдаги ризқ баракоти аҳли оиланг ва фарзандлариникидир - деган экан.

https://t.me/Hurfikruznews
78 views19:16
Ochish/sharhlash
2023-04-08 20:28:19 Солиҳ  фарзанд қандай тарбия қилинади?

- Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади? Унинг онаси фақат овқат тайёрлаш, уй ишлари ҳамда интернету бозор билан овораю машғул бўлса?
- Руҳан соғлом, баркамол фарзанд қандай камолга етади...  Онаси фейсбукда соатлаб ўтиришга сабр қила оладию, у билан бир соатгина бирга ўтириб Қуръондан ярим бет ўқишга ёки бирон ҳадисни ёдлашга сабр қилолмаса?
   - Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади?  Отаси ёки онаси у билан солиҳларнинг, ўтган буюкларнинг қиссаларидан эшитиб, тинглаш учун бирон соат бирга ўтирмаса, унга вақт ажратмаса?
   - Ёмон, синиқ руҳиятли бола қандоқ шаклланади? Бойлик пардоз-андоз, турли упа-элакларга сарф этилсаю, болаларга манфаатли бўлган  таълимига сармоя қилинмаса, йўналтирилмаса...
   - Одобли, босиқ бола бўлиб қай йўсинда вояга етади, агар ота-она қўни-қўшниларга бемалол эшитиладиган баланд овозда бақир-чақир қилишса, жанжаллашишса?
   -Фарзанд қандай қилиб кучли шахсият соҳиби бўлган етишсинки, у ота-онасидан ўртоқлари олдида ҳамиша сўкиш эшитса, таҳқирланса ва танқид  ва маломат қилинса?
- Солиҳ фарзанд қандай етишсинки, ота-онаси илм мажлислари, зикр ибодатларга ва аҳкомларни таълим олишда бесабр бўлишса, бундай ишларга эътиборсиз бўлишса?
    -Салоҳиятли бола қандай вояга етсинки, ота болаларни парваришлашга эътибор қилгану, лекин уларнинг тарбиясини қилишда она билан ҳамкорлик қилмаган, унга бу борада ёрдам бермаган бўлса?
   - Солиҳ фарзанд қаердан ҳам вояга етсин, бутун эътибор фарзанднинг ташқи моддиятию дунёсига қаратилиб, унинг руҳияти, намози, Қуръони ва дин асослари таълимидан ғофил қолинган бўлса?
     -Солиҳ фарзанд қандай вояга етсин.. Тирноқлари ўса бошлаши биланоқ қўлига ўзи учун смартфон тутқазиб қўйсак. Кейин унда нима билан машғуллиги, интернетда, ютуб каби бошқа ижтимоий тармоқларда нималарни кўраётганини кузатиб, текширмасак... Ушбу интернет номли даҳшатли, ҳамма нарса очиқ-ойдин тўлиб ётган оламга зеҳнини очишида назорат қилмасак...
    -Ота-онанинг тарбия борасида салоҳиятли бўлишлари ва бу борадаги жидду-жаҳдлари бутун бир авлоднинг салоҳияти, демакки, бутун умматнинг салоҳияти, ислоҳи, яхшиланишидир.


https://t.me/Hurfikruznews
92 views17:28
Ochish/sharhlash