Get Mystery Box with random crypto!

КУН  ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Дуо – ибодатдир» Ра | Hurfikr.uz

КУН  ҲАДИСЛАРИ

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Дуо – ибодатдир»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Агар банда шошилмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабул бўлмади демасин»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Қайси мусулмон дуо қилса. Унинг дуосида гуноҳ ёки қариндош уруғчилик орасини узиш бўлмаса. Аллоҳ унинг бу дуоси туфайли унга уч неъматдан бирини беради;
1.дуосини ўша заҳоти ижобат қилади,
2.қиёматга заҳира қилиб олиб қўяди,
3.унга келаётган бир балони дуо қилган миқдоричасини кеткизади»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз,  
(қарғишингизни) ижобат этиб қўяди»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Банданинг Раббисига энг яқин бўладиган пайти саждада турганидадир. Унда (саждада) дуони кўпайтиринглар»

https://t.me/Hurfikruznews