2023-04-10 13:26:58
ОНАЛИК (ОТАЛИК) ҲУҚУҚИДАН ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА МАҲРУМ ҚИЛИНАДИ?
Ота-онани ёки улардан бирини оталик ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинишига асос бўлувчи ҳолатлар Ўз Р Оила кодексида кўрсатиб ўтилган Ушбуга кўра, Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда:
ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан (болани тарбиялаш ,унга ғамхўрлик қилиш, моддий таъминлаш, билим бериш ва ҳ.з) бош тортса шу жумладан, алимент тўлашдан бўйин товласа;
узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;
ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
https://t.me/Hurfikruznews
98 views10:26