Get Mystery Box with random crypto!

ОНАЛИК (ОТАЛИК) ҲУҚУҚИДАН ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА МАҲРУМ ҚИЛИНАДИ? Ота | Hurfikr.uz

ОНАЛИК (ОТАЛИК) ҲУҚУҚИДАН ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА МАҲРУМ ҚИЛИНАДИ?

Ота-онани ёки улардан бирини  оталик ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинишига  асос  бўлувчи  ҳолатлар Ўз Р Оила кодексида кўрсатиб ўтилган  Ушбуга кўра, Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда:
ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан (болани тарбиялаш ,унга ғамхўрлик қилиш, моддий таъминлаш, билим бериш ва ҳ.з)  бош тортса шу жумладан, алимент тўлашдан бўйин товласа;
узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;
ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

https://t.me/Hurfikruznews