Get Mystery Box with random crypto!

Huquqshunos xizmati

Kanal manzili: @huquqshunos_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 40.71K
Kanalning ta’rifi

Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-10-23 16:41:54 Ўқувчи доимий равишда дарс қолдирса нима қилиш керак?

@Huquqshunos_xizmati: 4- савол

Ассалому алайкум мен бошланғич синф ўқитувчисиман. Менинг синфим ҳозирда 2-синф. Бир ўқувчим мактаб бошлангандан бери мактабга келмади. Қариндошларидан сўрасам, бола ота онаси билан Россияга кетибди. У ерда мактабга ҳам бормас экан. Унга қандай чора кўрсам бўлади?

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳақида. Унга кўра:

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса;

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш;

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса;

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Сиз участка нозирига мурожаат қилиб боланинг ота-онасини фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортиб болани мактабга келишини таъминлаб беришларини сўрашиз керак.

Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
94.0K viewsedited  13:41
Ochish/sharhlash
2023-10-15 07:49:39 Бировнинг кредитига кафил бўлишда нималарни билиш керак:

Энг муҳим 10 та масала

1. Қарздор кредитни тўлолмаса, нима бўлади?

Кафилликнинг моҳияти шундай – кафил қарздор олган кредитини тўлаши учун жавобгарликни ўзига олади. Бундай жавобгарлик қарзнинг тўлиқ суммасига ёки бир қисмига бўлиши мумкин (шартномада келишилади).

2. Битта кредит бўйича бир нечта кафил бўлса, қарз кимдан олинади?

Одатда барча кафиллар банк олдида солидар жавобгар бўлади (субсидиар белгиланиши ҳам мумкин). Агар қарздор кредитни тўламаса, банк қарзни исталган битта кафилдан ёки ҳаммасидан бир пайтда сўраши мумкин. Банк олдида барча кафиллар тенг қарздор саналади.

3. Кафил қарздорнинг кредитларини тўламаса, нима бўлади?

Агар қарздор ҳам, кафил ҳам кредитни тўламаса, банк уларнинг ҳар иккаласини судга бериши мумкин. Кафил қарздор билан бир хил ҳажмда жавоб беради.

4. Кредит олингандан сўнг кафилликдан воз кечиш мумкинми?

Кафил бўлиш учун ёзма шаклда кафиллик шартномаси тузилади. Бу шартномани эса бир томонлама бузиб бўлмайди. Шундай экан, кафилликдан бош тортиш имконсиз. Кафил ишини йўқотиши, касаллик, фарзанди учун контракт тўлаши, кафиллик берган таниши билан ораси бузилиши ёки бошқа сабаблар шартномани бузишга асос бўлмайди.

5. Қандай қилиб кафилликни бекор қилиш мумкин?

Қачон кафиллик бекор бўлади?

Биринчи ҳолатда, қарз (кредит) ёпилса.
Иккинчи ҳолатда, кафилнинг жавобгарлиги унинг розилигисиз оширилса ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келса.
Учинчи ҳолатда, кафиллик берилган одам кафилнинг розилигисиз ўзгарса.
Тўртинчи ҳолатда, кредитор келишилган пул ёки хизматни қабул қилмаса.
Бешинчи ҳолатда, кафиллик муддати тугаса.

6. Кафилнинг ўзи кредит ололадими?

Мумкин, аммо доим ҳам эмас. Бу қарор банкнинг кредит сиёсатига ва кафилнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашга боғлиқ бўлиб, бу ҳолда қарз олувчи сифатида баҳоланади.

Агар қарз олувчи бошқа кредит бўйича кафиллик бўлса, банкнинг кредит бериш тўғрисидаги қарорига қуйидаги омиллар таъсир қилиши мумкин:

кафиллик бўйича ажратилган кредит суммаси;

сўралган кредит миқдори;

кредитнинг муддати ва уни қайтаришгача бўлган муддат;

даромад миқдори – кафил даромади иккала кредит бўйича ойлик тўловларни амалга ошириш учун етарли бўлиши керак.
Шу билан бирга, қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.

7. Бир пайтда иккита қарздорга кафил бўлиш мумкинми?

​Ушбу масала банкнинг кредит сиёсати ҳамда асосий қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш натижаларига боғлиқ. Натижалар банкнинг сиёсатига мос бўлган тақдирда кафилликка рухсат берилади.

8. Кафил қарздорнинг кредитини ёпиб қўйса, нима бўлади?

Бундай ҳолатда банкнинг кредит бўйича барча ҳуқуқлари кафилга ўтади. Аммо кафилнинг ҳуқуқлари у банкка тўлаган пул миқдори билан чекланади. Эндиликда кафил қарз берувчи ҳисобланади. У қарздордан фоизлар, бундан ташқари, ўзига етган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.

9. Кафил ўзининг кафиллиги учун пул сўраши мумкинми?

Мумкин, агар қарздор ва кафил ўртасидаги шартномада бошқача шарт бўлмаса. Кафиллик учун тўлов миқдори ўзаро келишилади.

10. Кафил бўлишдан олдин қандай маълумотларни аниқлаштириб олиш керак?

Биров қарзини қайтиришини кафолатлаш жиддий қарор. Қарорнинг жиддийлиги кредит миқдорига қараб ошиб бораверади. Шунинг учун кафиллик берилаётган ҳар бир ҳолатда ҳиссиётларга берилмай вазиятни таҳлил қилиш керак.

Вазиятни қуйидаги маълумотлар асосида баҳолаш мумкин.

кредит суммаси ва фоизи;
кредит муддати;
кредит тури ва мақсади;
кредит тўлов графиги бўйича ойлик тўлов суммаси;
кредит таъминотига бошқа гаров мулклари қўйилган ёки қўйилмаганлиги;
кафиллик берилаётган кишини бошқа кредитлари бор ёки йўқлиги;
кафиллик берилаётган кишининг ойлик даромадлари;
кафиллик берилаётган кишини шахсий характери: пунктуаллиги, тартиблилиги, ҳисоблилиги.

Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
80.8K viewsedited  04:49
Ochish/sharhlash
2023-10-13 09:36:06 Ҳодимнинг иш ҳақидан мажбурий ушлаб қолиш мумкинми?
Агар мумкин бўлса қандай ҳолларда?


@Huquqshunos_xizmati: 3-савол

Ассалому алайкум мен Сирдарё вилояти Янгиер шахрида жойлашган тиббиет муассасида кичик тиббиет ходим бўлиб ишлайман Хар ойликда ойлигимиз кам чикади суғурта босиб олади деб айтади бухгалтерия. Ҳеч тушинмийман уларни хисоб китобига. Смена ишлаймиз 4 та смена ишласам хам шу ойлик 6 та сменага хам шу ойлик бугалтеряда бой ойи камбағал ойи деган ойлари бор. Илтимос ҳисоб китоб килиб тушунтириб беринг.

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 269-моддаси 2-қисмида ходимни иш ҳақидан мажбурий ушлаб қолиш ҳолатлари кўрсатилган.
Унга кўра:

"Қуйидаги ҳолларда, ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш амалга оширилади:

1. Солиқлар ва йиғимларни ундириш учун;

2. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган суд қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун, шунингдек ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун;

3. Иш ҳақи ҳисобига берилган бўнакни ушлаб қолиш учун, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган бўнакни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар оқибатида ортиқча тўланган суммаларни қайтариб олиш учун. Бундай ҳолларда иш берувчи бўнакни қайтариш, қарздорликни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёки тўлов нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ушлаб қолиш ҳақида буйруқ чиқаришга ҳақли. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим бўнакни тўлаш учун ушлаб қолиш асосларига ёхуд миқдорига эътироз билдираётган бўлса, қарзни тўлаш суд тартибида амалга оширилади;

4. Ҳодим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса;

5. Ушбу Кодекс 312-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун;

6. Ҳодим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун."

Демак, иш берувчи сизни ойлик иш ҳаққиздан фақатгина Меҳнат кодексининг 269-моддаси 2-қисмида кўрсатилган асослар бўлсагина ушлаб қолиши мумкин. Агар сизда юқоридаги ҳолатлар бўлмаса, Сиз Адлия бўлимига мурожаат қилиб нотўғри ушлаб қолинган иш ҳаққизни иш берувчидан қайтариб олинишида амалий ёрдам беришларини сўрашиз керак.

Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
29.9K views06:36
Ochish/sharhlash
2023-10-13 09:35:49 Банкнинг "Қора рўйхатидан чиқиш мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 2- савол

Банкдан кредит олган эдим, аммо ўз вақтида тўлай олмадим.
Банкдан кредит олай десам бермаябди
Қора рўйҳатдасиз деябди.
Яна кредит олиш учун қандай қилиб қора рўйҳатдан чиқишим мумкин.

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

«Қора рўйхат» аслида мавжуд эмас ва Кредит бюро томонидан қарз олувчиларнинг «қора рўйхат»и юритилмайди.
Ушбу атама баъзи кредит ташкилотлари томонидан кредит олиш учун ариза берувчининг кредит тарихи салбий бўлган ёки скоринг бали паст бўлган ҳолларда уларга кредит ажратилишини рад этиш учун ишлатилмоқда

Сиз ижобий кредит тарихини шакллантириш учун мунтазам равишда тўлов мажбуриятларини ўз вақтида ёки муддатидан олдин амалга ошириб боришингиз керак бўлади.

Шу билан бирга, қарз олувчи доимий равишда кредит олган ва уни ўз вақтида (тасдиқланган тўлов график жадвалига мувофиқ) сўндириб борган бўлса, келгусида кредит олиш имконияти янада ошиб боради.

Сиз Марказий банкка мурожаат қилиб салбий кредит тарихингизни тўғрилашда амалий ёрдам беришларини сўрашингиз керак.

Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
88.0K views06:35
Ochish/sharhlash
2023-10-13 09:34:29 Ўқитувчи бир вақтда иккита таълим муассасасида асосий ҳодим бўлиб ишлаши мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 1- савол

Ассалому алайкум.Мен 2022-2023 ўқув йилида мактабда ва касб- ҳунар мактабида ишлаганман. Иккала жойда ҳам асосий бўлган.Мактабда 20 йилдан бери асосий бўлиб ишлайман.Касб-ҳунар мактабида эса 3- йилдан бери ишлайман.2 йил ўриндош олиб ишлаганман.2022-2023 ўқув йилида мактабга 10 соат дарсим бўлганлиги сабабли касб-ҳунар мактабида 15 соат берган ва асосий қилиб ўтказган.Энди мактабимиз директорни сен касб-ҳунар мактабида асосийсан, мактабда ўриндошсан деб туриб олган.Мактабда дриндош ўқитувчига дарс йўқ деб менга дарс бермаяпди. Аризангни ёз деябди.Мен мактабда 20 йилдан буён асосий бўлиб ишлаб келганман.Тоифам 1-тоифа.Дерикторимиз гапи қанчалик тўғри.Шу ҳақда менга ерда беришларингизни сўрайман.

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Директорнинг талаби тўғри, Сиз иккита жойда асосий ходим бўлиб ишлашингиз мумкин эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 2-бандига асосан асосий иш жойи - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритиладиган ташкилот ҳисобланса, ўриндошлик асосида ишлаш - ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши тушунилиши белгиланган.

Агарда  сизнинг асосий иш жойингиз бўлиб, ҳамда сиз билан тузилган меҳнат шартномаси амалда бўла туриб, сиз бошқа ташкилотга асосий бўлиб жойлашишингиз меҳнат қонунчилигига мос келмайди, чунки Меҳнат кодексининг  182-моддасида иш вақтининг нормал муддати олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, сиз меҳнат фаолиятингизни 2 та жойда асосий бўлиб олиб боришингиз мумкин эмас,  агар бирор ташкилотга асосий бўлиб ишга жойлашишингиз учун асосий иш жойингиздаги меҳнат шартномасини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилиб, бошқа ташкилотга ишга жойлашишингиз ҳамда амалда ишлаб турган жойингизга ўриндошлик асосида ишга жойлашишингиз мумкин , шунингдек, бунда ортиқча тўланган иш ҳақи  қайтариб олинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сизга касб ҳунар мактабида асосий ходим ва ўрта таълим мактабида ўриндошлик асосида ишлашингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
28.3K views06:34
Ochish/sharhlash
2023-08-26 22:16:18 ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ ТИКЛАШДА СИЗГА КЎМАКЛАШАМИЗ.

Сизда ҳуқуқий жихатдан ўз ечимини кутаётган саволлар борми?

Малакали ҳуқуқшунослардан маслаҳат олишни хоҳлайсиз-у лекин имконингиз етмаябдими?

Бу масалада биз сизга кўмаклашамиз.

Эндиликда сиз ҳуқуқий масалаларга оид саволларингизни @Huquqshunos_xizmati_bot манзилига йўллашингиз мумкин.

Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
167.4K views19:16
Ochish/sharhlash
2023-08-23 06:15:44 Контракт учун фоизсиз кредит. Таълим кредити бўйича муҳим 7 саволга жавоб:

1. Таълим кредити қай тартибда ажратилади?

Талабаларга таълим кредити ажратиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил қилинган.

Мазкур жамғарма орқали ажратилган кредитлар фоизи Марказий банк асосий ставкаси миқдорида белгиланади, бугунги кунда 14 фоиз.

Жамғарма кредитларни банклар орқали ажратади. Кредит ажратадиган банклар рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сайтида эълон қилинади.

Бошқа таълим кредитларнинг фоиз ставкаси, уларни олиш, қайтариш тартибини банклар мустақил белгилайди.

2. Кредитлар кимларга ажратилади?

Таълим кредити ўқиш муддати бир йил ва ундан кўп бўлган барча ОТМларда, техникум ва коллежларда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётганларга берилади.

Бунда таълим ташкилотининг давлатники ёки хусусийлигининг аҳамияти йўқ, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий таълим муассасаларида ўқиётганларга ҳам таълим кредити ажратилади.
“Супер контракт”ни тўлаш учун таълим кредити берилмайди.

3. Кредит олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Кредит олиш учун банкларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

– ариза;

– шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда).

шартномада ўқишни тамомлашнинг муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

– гаров ва кафиллик бўйича ҳужжат.


“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (реестрга киритилганлар учун);

банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Мазкур ҳужжатлар билан бир вақтда паспорт ёки ID-карта кўрсатилади (мазкур ҳужжатларнинг нусхаларини аризага қўшиб топширган маъқул).

Аризани исталган вақтда бериш мумкин, аниқ чекловлар мавжуд эмас.

4 .Ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?

Ариза 5 иш кунида кўриб чиқилиб, кредит ажратиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Ариза рад этилганда унинг сабаби кўрсатилиши керак.

Кредит бериш маъқулланганда, талаба ва банк ўртасида бир йиллик контрактни тўлаш ҳақида шартнома тузилади.

Кейинги ўқув йили учун кредит олишда талаба ўша йил учун шартномани олиб келади ва қўшимча келишув тузилиб, кредит ажратилади.

5. Кредит фоизи қанча?

Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида, яъни 14 фоиз миқдорда ажратилади. Барча хотин-қизлар учун эса кредит фоизлари жамғарманинг ўзи томонидан қопланади. Бу дегани хотин-қизларга кредит ФОИЗСИЗ ажратилади.

6. Кредит нақд кўринишда бериладими?

Кредит талабанинг пластигига ёки нақд кўринишда ўзига берилмайди, кредит ОТМ шартномасида ёки ҳисоб варақаси/фактурасида кўрсатиб ўтилган ҳисобварағига маблағ ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Кредит контракт миқдорини тўртга бўлиб ўтказилади. Масалан контракт 20 млн бўлса, ҳар чоракда 5 млндан ўтказилади.

Контрактни ҳар ярим йилда ёки бирданига тўлаш керак бўлса, талабанинг ёзма аризасига асосан контракт 2 га бўлиб ёки бирданига тўланиши мумкин.

7. Кредит қачон қайтарилади?

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади. Фоиз тўловлари эса банк томонидан белгиланган муддатда тўланади.

Бу нима дегани? Масалан, талаба 20 млн кредит олди ва у ўқишни 2026 йил 1 июлда тугатади. Талаба 20 млн сўмни 2027 йил 1 февралдан бошлаб 7 йил давомида (2034 йилгача) тўлайди. 20 млннинг устига қўйилган йиллик 14 фоизни эса банк белгилаган вақтдан бошлаб тўлайди.

Талаба кредитнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизини 180 кундан кўп муддат тўламай юрса, банк гаров ҳисобидан қарздорликни қоплайди.

https://t.me/addlist/d8T9NzF14dsyMTNi
https://t.me/addlist/d8T9NzF14dsyMTNi
https://t.me/addlist/d8T9NzF14dsyMTNi
27.1K views03:15
Ochish/sharhlash