Get Mystery Box with random crypto!

Ҳодимнинг иш ҳақидан мажбурий ушлаб қолиш мумкинми? Агар мумк | Huquqshunos xizmati

Ҳодимнинг иш ҳақидан мажбурий ушлаб қолиш мумкинми?
Агар мумкин бўлса қандай ҳолларда?


@Huquqshunos_xizmati: 3-савол

Ассалому алайкум мен Сирдарё вилояти Янгиер шахрида жойлашган тиббиет муассасида кичик тиббиет ходим бўлиб ишлайман Хар ойликда ойлигимиз кам чикади суғурта босиб олади деб айтади бухгалтерия. Ҳеч тушинмийман уларни хисоб китобига. Смена ишлаймиз 4 та смена ишласам хам шу ойлик 6 та сменага хам шу ойлик бугалтеряда бой ойи камбағал ойи деган ойлари бор. Илтимос ҳисоб китоб килиб тушунтириб беринг.

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 269-моддаси 2-қисмида ходимни иш ҳақидан мажбурий ушлаб қолиш ҳолатлари кўрсатилган.
Унга кўра:

"Қуйидаги ҳолларда, ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш амалга оширилади:

1. Солиқлар ва йиғимларни ундириш учун;

2. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган суд қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун, шунингдек ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун;

3. Иш ҳақи ҳисобига берилган бўнакни ушлаб қолиш учун, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган бўнакни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар оқибатида ортиқча тўланган суммаларни қайтариб олиш учун. Бундай ҳолларда иш берувчи бўнакни қайтариш, қарздорликни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёки тўлов нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ушлаб қолиш ҳақида буйруқ чиқаришга ҳақли. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим бўнакни тўлаш учун ушлаб қолиш асосларига ёхуд миқдорига эътироз билдираётган бўлса, қарзни тўлаш суд тартибида амалга оширилади;

4. Ҳодим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса;

5. Ушбу Кодекс 312-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун;

6. Ҳодим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун."

Демак, иш берувчи сизни ойлик иш ҳаққиздан фақатгина Меҳнат кодексининг 269-моддаси 2-қисмида кўрсатилган асослар бўлсагина ушлаб қолиши мумкин. Агар сизда юқоридаги ҳолатлар бўлмаса, Сиз Адлия бўлимига мурожаат қилиб нотўғри ушлаб қолинган иш ҳаққизни иш берувчидан қайтариб олинишида амалий ёрдам беришларини сўрашиз керак.

Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati