Get Mystery Box with random crypto!

Ўқувчи доимий равишда дарс қолдирса нима қилиш керак? @Huquqs | Huquqshunos xizmati

Ўқувчи доимий равишда дарс қолдирса нима қилиш керак?

@Huquqshunos_xizmati: 4- савол

Ассалому алайкум мен бошланғич синф ўқитувчисиман. Менинг синфим ҳозирда 2-синф. Бир ўқувчим мактаб бошлангандан бери мактабга келмади. Қариндошларидан сўрасам, бола ота онаси билан Россияга кетибди. У ерда мактабга ҳам бормас экан. Унга қандай чора кўрсам бўлади?

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳақида. Унга кўра:

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса;

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш;

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса;

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Сиз участка нозирига мурожаат қилиб боланинг ота-онасини фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортиб болани мактабга келишини таъминлаб беришларини сўрашиз керак.

Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati