Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи бир вақтда иккита таълим муассасасида асосий ҳодим бў | Huquqshunos xizmati

Ўқитувчи бир вақтда иккита таълим муассасасида асосий ҳодим бўлиб ишлаши мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 1- савол

Ассалому алайкум.Мен 2022-2023 ўқув йилида мактабда ва касб- ҳунар мактабида ишлаганман. Иккала жойда ҳам асосий бўлган.Мактабда 20 йилдан бери асосий бўлиб ишлайман.Касб-ҳунар мактабида эса 3- йилдан бери ишлайман.2 йил ўриндош олиб ишлаганман.2022-2023 ўқув йилида мактабга 10 соат дарсим бўлганлиги сабабли касб-ҳунар мактабида 15 соат берган ва асосий қилиб ўтказган.Энди мактабимиз директорни сен касб-ҳунар мактабида асосийсан, мактабда ўриндошсан деб туриб олган.Мактабда дриндош ўқитувчига дарс йўқ деб менга дарс бермаяпди. Аризангни ёз деябди.Мен мактабда 20 йилдан буён асосий бўлиб ишлаб келганман.Тоифам 1-тоифа.Дерикторимиз гапи қанчалик тўғри.Шу ҳақда менга ерда беришларингизни сўрайман.

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Директорнинг талаби тўғри, Сиз иккита жойда асосий ходим бўлиб ишлашингиз мумкин эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 2-бандига асосан асосий иш жойи - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритиладиган ташкилот ҳисобланса, ўриндошлик асосида ишлаш - ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши тушунилиши белгиланган.

Агарда  сизнинг асосий иш жойингиз бўлиб, ҳамда сиз билан тузилган меҳнат шартномаси амалда бўла туриб, сиз бошқа ташкилотга асосий бўлиб жойлашишингиз меҳнат қонунчилигига мос келмайди, чунки Меҳнат кодексининг  182-моддасида иш вақтининг нормал муддати олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, сиз меҳнат фаолиятингизни 2 та жойда асосий бўлиб олиб боришингиз мумкин эмас,  агар бирор ташкилотга асосий бўлиб ишга жойлашишингиз учун асосий иш жойингиздаги меҳнат шартномасини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилиб, бошқа ташкилотга ишга жойлашишингиз ҳамда амалда ишлаб турган жойингизга ўриндошлик асосида ишга жойлашишингиз мумкин , шунингдек, бунда ортиқча тўланган иш ҳақи  қайтариб олинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сизга касб ҳунар мактабида асосий ходим ва ўрта таълим мактабида ўриндошлик асосида ишлашингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati