Get Mystery Box with random crypto!

Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш | HR assistant

Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш

Амалдаги Меҳнат кодексининг 4-боби меҳнат шартномасини бекор қилинишига қаратилган нормаларни қамраб олган.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари:

тарафларнинг келишувига кўра (меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин);
тарафлардан бирининг ташаббуси билан;
муддати тугаши билан;
тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;
меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра;
янги муддатга сайланмаганлиги ёхуд сайланишда қатнашишни рад этганлиги муносабати билан.

Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш:

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги;

ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;

ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги;

ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши;

ходимда ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқининг пайдо бўлганлиги.

Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди (корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно).

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz