Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳуқуқий_ёрдам Мен 2 йилдан бери мактабда қоровул лавозимида | HR assistant

#Ҳуқуқий_ёрдам

Мен 2 йилдан бери мактабда қоровул лавозимида ишлаб келаман ва мактаб директори синглисининг турмуш ўртоғи бўламан. Ҳозирда мактаб директори қариндошлик алоқалари мавжудлиги сабабли мени ишдан бўшатмоқчи. Шу қанчалик асосли?

Жавоб: Меҳнат кодексининг 79-моддасига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Бу қоидадан истиснолар Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорида белгиланган.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz