Get Mystery Box with random crypto!

#Фойдали_маълумот Ишга қабул қилишда дастлабки синов Дас | HR assistant

#Фойдали_маълумот

Ишга қабул қилишда дастлабки синов

Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган ҳисобланади.

Дастлабки синов қўллашдан мақсад:
ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатини текшириш;
ходим ишни давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиш.

Дастлабки синов қўлланилмайдиган ходимлар рўйхати:
ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобига юборилган шахслар;
таълим муассасасини тамомлаган кундан бошлаб 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар;
6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузиладиган шахслар.

Синов муддати 3 ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.

Дастлабки синов натижаси:

Синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина буйруқ билан бекор қилиши мумкин.

Агар синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz