Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 6 ойдан сўнг кучга киради
Аввалги Кодексдан тубдан фарқ қиладиган мазкур ҳужжатда меҳнат бозоридаги барча иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган.
Хусусан:
Ходимлар учун:
Ишга қабул қилиш босқичлари, жумладан, ишга кириш тартиблари белгилаб олинмоқда; Айрим тоифадаги ходимлар (раҳбарлар, бош бухгалтерлар) учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилмоқда; “Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда; Ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда; Ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар киритилмоқда; Дам олиш кунини давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига тўғри келган тақдирда кўчириш қоидаси киритилмоқда; Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги календарь кунларда (15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланмоқда.
Иш берувчилар учун:
Муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари сезиларли даражада кенгайтирилмоқда; Муддатли меҳнат шартномаси муддати бир марталик узайтириш ҳуқуқи билан 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда; Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда; Иш берувчи томонидан иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизми жорий этилмоқда; Иш берувчи томонидан хизмат текширувларини ўтказиш ва ишдан четлаштириш тартибга солинмоқда.