Get Mystery Box with random crypto!

Hilol Nashr

Telegram kanalining logotibi hilolnashr — Hilol Nashr H
Kanaldagi mavzular:
Сотувда
Maqola
Маълумот
Telegram kanalining logotibi hilolnashr — Hilol Nashr
Kanaldagi mavzular:
Сотувда
Maqola
Маълумот
Kanal manzili: @hilolnashr
Toifalar: Savdo , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 81.32K
Kanalning ta’rifi

☎️ 998712175999
📨 @hilol_reception
«Hilol-Nashr» nashriyot-matbaasining telegramdagi rasmiy kanali
Ish vaqtimiz: 09:00 - 18:00
🌐 kitoblardunyosi.uz

Ratings & Reviews

2.50

4 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


m
maxsumov_05

Ajoyib


Oxirgi xabar 256

2021-05-19 08:52:26
#нашрдаги_китоб #қуръон

Қуръони Карим ихлосмандларига яна бир туҳфа!

Қуръони Каримнинг илк оятлари нозил бўла бошлангандан мусулмонлар уларни ёд ола бошлагани ва Қуръоннинг ҳаммаси шу тарзда авлоддан-авлодга ўтиб келаётгани барчамизга маълум. Ҳадиси шарифларда Қуръонни ёд олган кишиларга улкан башоратлар берилган. Албатта, бу амал мустақил адо қилинмайди. Қуръон ёдлашнинг ҳам ўзига хос сир-асрорлари, эътибор қилиш лозим бўлган жиҳатлари, осонлаштирувчи омиллари бор. Булар устоздан ва китоблардан ўрганилади.

Шундай китоблардан бири Одинахон Муҳаммад Содиқнинг «Келинг, Қуръон ёдлаймиз» китобидир. Ушбу китоб муқаддам нашр қилинган бўлиб, ўз мухлисларига эга бўлган китобдир. Бугунги кунда Қуръони Карим ихлосмандларига ҳадя ўлароқ ушбу китоб қайта нашр қилинмоқда.

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter
17.0K viewsedited  05:52
Ochish/sharhlash
2021-05-19 07:24:23
#сотувда #бахтли_ҳаёт_сари

«Бахтли ҳаёт сари» китобини харид қилинг

Ҳар бир инсон фаровон ҳаёт кечиришни, оиласи тинч, ишлари унумли, соғлиғи мустаҳкам бўлишини истайди. Бироқ бу нарса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Чунки бахтга эришишнинг ўз мезонлари бор. Қолаверса, бахтни пулга сотиб олишнинг иложи йўқ. Зеро, бахт доим ҳам моддиятга боғлиқ эмас. Ушбу «Бахтли ҳаёт сари» китобидан қалб хотиржамлиги, оилавий тотув-лик, соғлик-саломатлик ҳақидаги маълумотлар урин олган. Жумладан, оила қуриш арафасида турган ёшларга фойдали маслаҳатлар берилган, турмушда учрайдиган муаммоларни ҳал этиш, соғлиқни сақлаш, касалликлар олдини олиш, моддий, руҳий иллатларни даволаш борасида йўл-йўриқ кўрсатилган.

Муаллиф: Зиёвуддин Раҳим
Нашриёт: «Наврўз»
Муқоваси: қаттиқ
Нархи: 42 000 сўм

Буюртма беринг

Дўконларимиз манзиллари

Шунингдек ушбу китобнинг аудио дискини ҳам харид қилишингиз мумкин

«Бахтли ҳаёт сари» (CD МР3) - 15 000

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter
17.1K viewsedited  04:24
Ochish/sharhlash
2021-05-18 15:58:06 #ҳадис_ва_ҳаёт #сотувда

«Ҳадис ва ҳаёт» китобини харид қилинг

Кўплаб китобхонлар томонидан «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг тўлиқ тўплами ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда. Ҳозирда ушбу китобнинг тўплам ҳолидагиси сотувда қолмаган.
Қуйида сотувда қайси жузлари борлигини келтирамиз:

4-жуз - 30 000

6-жуз - 29 000

7-жуз - 31 000

8-жуз - 29 000

10-жуз - 35 000

11-жуз - 30 000

12-жуз - 25 000

13-жуз - 37 000

14-15-жуз - 27 000

16-17-жуз - 37 000

18-жуз - 28 000

19-жуз - 45 000

20-жуз - 45 000

21-жуз - 36 000

22-жуз - 33 000

23-жуз - 33 000

24-жуз - 38 000

26-жуз - 32 000

27-жуз - 28 000

28-жуз - 36 000

29-жуз - 36 000

Тўплам ҳолида ҳам сотувга чиқарилади. Саҳифаларимиздан бохабар бўлиб туринг, сотувга чиқишидан аввал ёки сотувга чиққан куни эълон берилади, иншааллоҳ!

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter
12.5K views12:58
Ochish/sharhlash
2021-05-18 12:10:19
#журнал #сотувда

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг янги 5 (26)-сони

Журналнинг ушбу сонида қуйидаги мавзулар ўрин олган
:

ҲАДИС ШАРҲИ
Ризққа қаноат қилинг

ЗИКР
Фазилатли зикрлар

ФИҚҲ
Маҳси, жавроб ва жабирага масҳ тортиш

САҲОБАЛАР ҲАЁТИДАН
Қалбларни нурлантирган воқеа

САОДАТ ОСТОНАСИ
Никоҳ тўйи

МАСНАВИЙ БОҒЧАСИДАН
Бир кўза сув...

ТАЗКИЯ
Тўрт эшик ‒ тўрт мақом

МУСЛИМАЛАР САҲИФАСИ
Турмуш ва муҳаббат

СИЗ БИЛМАГАН ТАРИХ
Афанасий Никитин мусулмон бўлганми?

РИВОЯТ
Тортишувнинг оқибати

ИБРАТ
Яхшиликлар манбаи

Буюртма бериш

Обуна бўлиш

Дўконларимиз манзиллари

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter
15.2K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2021-05-18 09:27:47 ​​#таъзия #эълон

Оғир жудолик... Ҳассос адибимиз, жонкуяр устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун дорулбақога риҳлат қилдилар...

Адиб Аҳмад Муҳаммад Турсун «Hilol-Nashr» нашриётининг катта муҳаррирларидан эдилар. Нашриётда чоп қилинадиган деярли барча китобларда қатнашар, ёрдамларини аямас эдилар. Марҳумнинг бир нечта китоблари ҳам нашриётимизда чоп қилинган, жумладан «Ривоятлар китоби», «Ҳикматлар китоби», «Сиз қандай яшамоқчисиз?», «Кўҳна дунё ривоятлари», «Соҳилсиз денгиз», «Улуғлар шундай яшашган», «Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) содиқ Муҳаммад Содиқ, «Аҳмад амакининг сабоқлари» ва хоказо.

Бундан ташқари адиб «Hilol-Nashr» нашриётимиз томонидан ҳар ой чоп қилинадиган «Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг нашр ишларида бош-қош, «Олтин силсила» ҳадислар тўплами муҳаррирлар ҳайъати аъзоси эдилар. Марҳумнинг тарихда ўтган, дин учун жонини-да фидо қилган салафи солиҳларнинг ҳаётларини ёритиб берган туркум китоблари ҳам халқимиз китобхонларининг қалбидан чуқур жой олган эди. «Дунёни тебратган буюклар» туркум китоблари шулар жумласидандир.

Бугун охират диёрига риҳлат қилган ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун дин учун ана шундай хизматлар қилган эдилар. Аллоҳ таоло марҳумнинг охиратларини обод қилсин!

Жаноза бугун 18-май, 15.00 да «Кўкча» қабристонида ўқилади, иншааллоҳ

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter
19.1K views06:27
Ochish/sharhlash
2021-05-18 08:45:22
Ёзувчи Аҳмад Муҳаммад Турсун вафот этди

Аҳмад Муҳаммад Турсун бир неча йиллар Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси нашрларида муҳаррирлик қилди. Кейинги йилларда «Ҳилол-нашр»да фаолият олиб борди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга бағишланган «Муҳаммадга, соллаллоҳу алайҳи васаллам, ошиқ Муҳаммад Содиқ» каби юзлаб китобларни нашрга тайёрлади.

Аҳмад Муҳаммад Турсун юртимизда дин ривожи, диний адабиётлар чоп этилиб, етиб бориши учун муносиб ҳисса қўшган ёзувчи эди. Унинг асарлари юз минглаб ихлосмандлар қалбини забт қилган.

Давоми...

https://islom.uz/maqola/16625

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
15.5K views05:45
Ochish/sharhlash
2021-05-18 07:31:50
#сотувда #сийрат

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари» китоби

«Ер юзида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотдек камтарин одам ўтмаган ва ўтмайди ҳам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп вақтларини камбағал ва мискин саҳобалар билан ўтказардилар. Саҳобалардан ажралмасдан, бирга ўтирар эдилар. Ҳатто масжидга четдан келган одам: «Орангизда Муҳаммад ким?» — деб сўрар эди.
Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганда ҳурмат маъносида ўринларидан турмоқчи бўлишар, лекин у зотнинг бу ишни ёқтирмасликларини билишгани учун туришмас эди»

Муаллиф: Абдулазиз Усмон
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 128 бет
Муқоваси: юмшоқ
Нархи: 15 000 сўм

Буюртма беринг

Дўконларимиз манзиллари

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter
17.1K views04:31
Ochish/sharhlash
2021-05-18 06:05:52 ​​ОҒИР ЖУДОЛИК

«Hilol Nashr» матбаа нашриёти, Islom.uz портали ижодий гуруҳи, «Олтин силсила» илмий лойиҳаси ҳамда «Ҳилол» диний-маърифий журнали таҳририятлари илмий-ижодий жамоаси бугун, 18 май куни ҳассос адибимиз, жонкуяр устоз Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг дорулбақога риҳлат қилганларини чуқур қайғу билан маълум қилади.

Ушбу оғир жудолик муносабати ила устознинг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳум адибимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Устозимизнинг аҳли байтларига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига сабри жамил тилаб қоламиз.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
15.7K views03:05
Ochish/sharhlash
2021-05-17 15:51:08
#акция #ташаккурнома

«Барчаси икки минг сўм» акциямиз ниҳоясига етди

Хабарингиз бор, муборак Рамазон ойида «Hilol eBook» дастуримиздаги барча электрон ва аудио китоблар нархи 2000 сўм қилиб белгиланган эди. Акциямиз ҳайитнинг иккинчи куни ўз ниҳоясига етди. Ушбу вақт мобайнида китобхонлар томонидан жами 53 999 та электрон ва аудио китоблар харид қилинди.

Акцияда қатнашган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Натижа ўйлаганимиздан ҳам юқори бўлди. Аллоҳ илмга бўлган муҳаббатингизни бунданда зиёда қилсин!

Яна шуни ҳам Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз, барчамизга акция давомида харид қилинган китобларни ўқишни ва унга амал қилишни ҳам насиб қилсин. Зеро амал қилинган илм ҳидоятга етаклайди.

Эслатма: «Hilol eBook» дастуридан компьютер, телефон, планшет ва бошқа қурилмаларда ҳам фойдаланишингиз мумкин. Ва яна дастурда бир профилдан оила аъзоларингиз билан жами 10 та жиҳозда ишлатишингиз мумкин.

Яна бир бор барча китобхонларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter
12.7K viewsedited  12:51
Ochish/sharhlash
2021-05-17 12:48:12
#янгилик #билимсизликнинг_шифоси_савол

«Билимсизликнинг шифоси савол» китобининг биринчи ва иккинчи жузи қайта нашр қилинди

«Бугунга келиб саҳифадаги савол-жавобларни йиғиб, китоб шаклига келтириш зарурати туғилди ва камина ходимангиз бу ишга бел боғлаб турибди. Бундан кўзланган асосий мақсад устозимизнинг йўлларини давом эттириш, жамланган маълумотларни кенг китобхонлар оммасига, Интернет хизматидан фойдаланиш имкони бўлмаган опа-сингилларимизга ҳам улашишдир. Китобнинг номини шайх ҳазратларига эргашиб, ҳадиси шарифдан олинган ибора билан «Билимсизликнинг шифоси – савол» деб атадик»
Муқаддимадан

Муаллиф:
Одинахон Муҳаммад Содиқ
‎Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёти-матбааси
Муқоваси: қаттиқ

Буюртма беринг

Биринчи жуз - 26 000 сўм

Иккинчи жуз - 29 000 сўм

Дўконларимиз манзиллари

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter
15.0K views09:48
Ochish/sharhlash