2021-05-28 15:48:19
#биласизми #кутубхона
«Hilol-Nashr» бош дўконида кутубхона ҳам борлигини билармидингиз?
Ҳа, шундай, Тошкент шаҳрида жойлашган бош дўконимизда китобхонлар учун алоҳида кутубхона ташкил қилинган. Унда
фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шу кунгача нашр қилинган барча асарларини, бундан ташқари нашриётимиз томонидан чоп қилинган бошқа китобларни бепул ўқишингиз мумкин.
Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун (Аллоҳ у кишилардан рози бўлсин!)
, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Одинахон Муҳаммад Содиқ ва бошқа устозларимизнинг китоблари шулар жумласидандир.
Марҳамат, зиё маскани бўлган
«Hilol-Nashr» кутубхонасига ташриф буюринг! Сизлар учун хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!
Яқинларингизга улашиш эсдан чиқмасин-а?
Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси 5-уй Тошкент 100185
Мўлжал: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди
Телефон: +998712162927
Иш вақти: 09.00 – 18.00
Тушлик вақти ва якшанба кунлари ҳам келиб китоб ўқишингиз мумкин!
Facebook / Instagram / Telegram
14.7K views12:48