Get Mystery Box with random crypto!

​​ОҒИР ЖУДОЛИК «Hilol Nashr» матбаа нашриёти, Islom.uz портал | Hilol Nashr

​​ОҒИР ЖУДОЛИК

«Hilol Nashr» матбаа нашриёти, Islom.uz портали ижодий гуруҳи, «Олтин силсила» илмий лойиҳаси ҳамда «Ҳилол» диний-маърифий журнали таҳририятлари илмий-ижодий жамоаси бугун, 18 май куни ҳассос адибимиз, жонкуяр устоз Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг дорулбақога риҳлат қилганларини чуқур қайғу билан маълум қилади.

Ушбу оғир жудолик муносабати ила устознинг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳум адибимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Устозимизнинг аҳли байтларига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига сабри жамил тилаб қоламиз.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube