Get Mystery Box with random crypto!

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

Kanal manzili: @hikoyanew
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28.48K
Kanalning ta’rifi

⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-05-12 20:38:25
Таҳоратли ҳолда ухлаш ва таҳорат билан юришнинг фойдалари...
(Мусиқаси учун узр)

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
8.5K viewsЯхшилик, edited  17:38
Ochish/sharhlash
2023-05-12 17:43:34 Нима учун маййит дунёга қайтса, айнан садақани танлайди?

Чунки Аллоҳ таоло шундай деган: «Ва бирингизга ўлим келиб, «Роббим, қанийди менинг ўлимимни яқин муддатга ортга сурсанг, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг»
(Мунофиқун сураси, 10 оят).

Нима учун маййит «Агар дунёга қайтсам, умра қиламан», «Намоз ўқийман» ёки «Рўза тутаман», демайди?
Чунки аҳли илмларнинг айтишича, инсон вафот этгач, айнан садақанинг асари қолганини кўради.
Шунинг учун садақани кўпайтиринглар, чунки мўмин одам Қиёмат куни садақасининг сояси остида бўлади. Марҳумларнинг номидан ҳам садақа қилаверинглар, чунки улар дунёга қайтиб, садақа қилиш ва солиҳ амалларни бажаришни орзу қилишяпти. Уларнинг орзуларини амалга оширинглар, фарзандларингизни ҳам шу нарсага одатлантиринглар, садақа улашинглар!


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
10.0K viewsЯхшилик, edited  14:43
Ochish/sharhlash
2023-05-12 12:20:40 Қандай қилиб фарзандингизни ғам-ташвишларидан фориғ қиласиз?
(Биринчи ҳикоя)

Болалар катталарга ҳар доим ҳам ичларидаги ҳис-туйғуларини ошкор қилаверишмайди. Бунга кўпинча ота-онанинг ўта қаттиққўллиги, боланинг ҳар бир ишини, ҳар бир гапини тергайвериши, танқид қилиши сабаб бўлади. Бола ўз фикрларини баён қила олмай ичида сақлайдиган, ўзига қарши ноҳақлик қилинса ҳам ичига ютадиган, тенгдошларига қўшила олмайдиган, одамови, бўшашган бўлиб қолишига афсуски, кўп ҳолларда ота-оналарнинг айнан ўзлари сабаб бўлиб қолишади.
Бундай болаларнинг ичларида ҳеч кимга айтмай сақлаган гаплари турли хил руҳий-жисмоний касалликларга чалинишларига олиб келади. Инсондаги қўрқоқлик, журъатсизлик хислатлари ҳам болаликдан нотўғри ёндошилган тарбия асорати ҳисобланади.
Қачон бола ўз ичидаги туйғуларини эркин ифода қила олса, қалбидаги хоҳ яхши, хоҳ салбий ҳисларни биров билан ўртоқлаша олса, шунда у бутун салбий энергиясини тўкиб ташлаган, уни узоқ вақт қийнайдиган сарқитдан халос бўлган бўлади. Ўзида чексиз роҳат туяди, бутун ички олами ила хотиржамлик лаззатини ҳис қилади.
Ёши катта одамлар бу нарсани яхши билишади. Лекин болалар ичларидаги оддий гапларни ҳам ошкор қилишга қўрқишади баъзида. Айтсам устимдан кулишади ёки танқид қилишади дея-дея, охири менинг фикрим ҳеч кимга қизиқмас, мен жамиятга кераксиз одамман, дея одамови бўлиб қолишади.
Ота-она бу нарсаларни билиши, фарзандининг ичидан нима ўтаётганини ҳис қилиши, унинг ички дунёсига бефарқ бўлмаслиги, унинг ичидаги ғам-ғуссалари уни еб битиришига йўл қўйиб бермасликлари ўта муҳимдир.
Биринчи она ҳикояси:
“Ўғлимни ғамгин ҳолда кўрсам, унга нима бўлаётганини айтишини сўрайман. “Болажоним, нима бўлди, гапир, нималарни ўйлаяпсан, нега сиқиляпсан?” деб кўнглидан кечаётган ҳисларни билишга ҳаракат қиламан. Агар ўғлим ичидаги гапларни менга айтишга ийманса ёки ўзини ноқулай сезаётганини пайқасам, унга ўзини қийнаётган муаммоларини бир қоғозга ёзиб беришини сўрайман.
Болам ичидаги нарсаларни айтиб ёки қоғозга ёзиб бўлса ҳам чиқарса, роҳат туяди, ўзида енгиллик ҳис қилади. Мен ҳам болам нимадан азоб чекаётганини билиб оламан ва унинг кичик қалбига малҳам бўлиш ҳаракатида бўламан. Агар ичидагини била олмасам, унинг дардларини ҳис қила олмасам, мен ҳам қийналаман, у ҳам. Натижада она-бола ўртасида муаммолар келиб чиқади”.

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
7.7K viewsЯхшилик, edited  09:20
Ochish/sharhlash
2023-05-12 09:45:13
Жума намози келаси жумагача бўлган хатоларни ўчиради.

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
7.7K viewsЯхшилик, edited  06:45
Ochish/sharhlash
2023-05-12 09:44:12
Агар Аллоҳ сиз билан бирга бўлса, ким сизга қарши бўлади

Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
7.0K viewsЯхшилик, edited  06:44
Ochish/sharhlash
2023-05-12 09:42:14
#Саудия_Арабистони
Мадинаи Мунаввара.

Мадинаи Мунаввара ер юзидаги энг фазилатли шаҳар бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат қилган жойларидир. У Қуръони Каримнинг кўп оятлари тушган, саҳобаи киромларни кўрган, Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўз бағрига олган, улуғ саҳобаи киромлар дафн этилган шаҳардир...

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
6.5K viewsЯхшилик, edited  06:42
Ochish/sharhlash
2023-05-12 09:40:35
Bazan Bazi odamlar molchalik emas...

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
9.6K viewsЯхшилик, edited  06:40
Ochish/sharhlash
2023-05-11 20:42:20 Сабоқ!
Аллоҳнинг уйи Ҳарамда бир одамни кўрдим-у, сесканиб, юзимни буриб олдим. Аммо кўзимда қолган асоратдан танамга сесканиш югурди. У орқа қаторда ўтирарди. Юзимни қанчалик тез ўгирмай, хаёлан ундан қутула олмаётган эдим. Тошкўмир ундан оқлик қиларди. Қора ҳабашлиги майли-ку-я, афти ҳам... пешонаси олдинга туртиб чиққан, бурун деярли йўқ, ияк томоққа ёпишган... Чиройли нарсалар одамнинг кўзига қанчалик тез ўрнашса, хунуги ҳам худди шундай бўларкан.
"Худойим-эй", деб юбордим беихтиёр. Хаёлимни чалғитиш учун атайлаб она юртимни, юртдошларимни кўз олдимга келтира бошладим. Одамларимиз қанчалик истарали, келишган, хушрўй. Аллоҳим, бизларни хўб ярлақаган экан-да.
Ўрнимдан аста-секин тураман-да, "нуқсонсиз қилиб яратганинг учун", дея икки ракат шукрона намозини ўқийман. Ичимдан унсиз бир ҳайқириқ гулдираб келади. Ҳарамда туриб, худди улар мени эшитаётгандек, юртдошларимга бир нималар дегим келади: "Эй менинг азизларим, қадрдонларим, ака-укалару опа-сингилларим, фарзандларим! Аллоҳим бизнинг диёрларни қанчалар гўзал қилиб яратганини билсангиз эди. Одамларимиз-чи, табиатимизга мос гўзал, бетакрор! Аллоҳга қанча шукрона келтирсак, оз".
Дарвоқе, шукрона келтириш кўплар ўйлаганидек жойнамоз устида ибодат қилиш эмас. Аллоҳ қайтарган ишлардан қайтиш, буюрганларини адо этиш ҳам шукрона. Ҳалол еб, ҳалол ичиш, хиёнатдан, фитнадан ҳазар. Нафснинг қулига айланмаслик. Юртни ёмон кўзлардан, ёмон сўзлардан асраш. Ҳимматли бўлиш, савоб ишларнинг этагини тутиш... буларнинг бари шукрона. Жойнамоз устидаги ибодатимиз шуларнинг мукаммаллигига каффорат. Яратган Эгам хушсурат қилиб, жаннатдек маконларда яшатиб қўйибдими, барча ишларимиз шунга яраша бўлмоғи керак...
Шу пайт ғоятда нафис ва майин Қуръон тиловати бошланди. Овоз орқа тарафдан эшитиларди. Аллоҳнинг каломи қанчалар ҳузурбахш-а. У кимнинг ва қайси миллат вакилининг тилидан учмасин, бирдек ёқимли, бирдек сеҳрли. Киройи қироат шунақа бўлса-да. Аста-секин кўзларим намлана бошлади.
Орқага қарашимга икки нарса монелик қиларди. Бири – бояги қиёфага кўзим тушишидан қўрқиш бўлса, иккинчиси – ҳофизи Қуръонни чўчитиб юборишдан андиша. Ҳа, у, атрофдагиларга малол кел­яптимикан, деб қироатни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Шуларни ўйлаб Аллоҳга ёлбораман: "Эй буюк яратган Эгам, мени ҳам шунақа ёқимли, таъсирли қироат эгаларидан қил, нафасимни иссиқ айла!"
Қироати борлиғимга нурдек таралиб, қалбимга сингиб бораётган қорининг қиёфасини тасаввуримда чиза бошладим: мош-гуруч соқолли, кулча юзли, борлиғидан нур ёғилиб турган мўътабар бир зот. Қўлида Аллоҳнинг китоби – Қуръон.
Ёнимдагилар беихтиёр орқага қарай бошлашди. Охири чидай олмадим. Шундай овоз эгасини кўрмаслик, миннатдор бир нигоҳ билан уни зиёрат қилмаслик мумкин эмас.
Аста чап тарафимга буриламан. Аксига олиб ҳофиз ўнг тарафда экан. Тахминан ҳалиги одамнинг ёнида бўлиши керак. Балки ҳабаш аллақачон ўрнидан туриб кетгандир ҳам. Шу ўй билан ботирланиб қарадим-у... тошдек қотиб, кўзимни узолмай қолдим. Каъбатуллоҳга қараб Қуръон тиловат қилаётган одам...
Аллоҳим гуноҳларимни кечсин, ҳофизи Қуръон ўша мен хунуклигидан сесканган одамнинг ўзи экан! Ён-атрофдагилар унга кунгабоқардек эгилиб қолган эдилар. Қори ниҳоятда ёқимли, истарали кўринарди.
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин, ҳозиргина бир бандасининг ташқи қиёфасидан даҳшатга тушиб юз ўгирган эдим, лаҳза ўтмай маҳлиё қилиб, унга юзимни ўгириб қўйди!!!


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
9.9K viewsЯхшилик, edited  17:42
Ochish/sharhlash
2023-05-11 19:03:26 БИР ЧАМАДОН ДОЛЛАР

°°Инсоф сари барака!

(Хаётий воқиялар туркумидан)

Бир неча йил олдин аям билан Тошкентга Абу Сахий бозорига тушдик. Ҳаридларни қилишдан олдин Уйғур ошхоналаридан бирига овқатланиш учун кирдик. Ўтирган ҳамонимиз аям ,,Оёғимга нима урилди?,, дедилару, столнинг остидан унитиб қолдирилган эски чарм чамадонча сифат сумкани олиб чиқдилар. Буни бирорта савдогар унитдимикин деган гумонга ҳам бордик, аммо сумка савдогарнинг сумкасига ҳам ўхшамас эди. Аямга ,,Ичини битта очингчи,, дедим. Сумкани секин очдилар...Ичи тўла даста- даста АҚШ доллари экан...Аям менга мен аямга қарадим, ўша қарашда бир- биримизни англадик. Мен ўзимизнинг катта сумкани аямга узатдим, аям топиб олинган сумкани уни ичига солиб бекитдилар ва тезда бошқа столга ўтиб ўтирдик. Хизматчи қиз буюртмаларни олиб келди ҳамки, аям иккимиз жим эдик. Кўзларимиз атрофни кузатиш билан банд эди. Тасаввур қилинг бир чамадонча доллар-а! Йигирма минут ё ўтди, ё ўтмади ошхонага бир чол- кампир кириб келди. Кириб биз дастлаб ўтирган столни остига қарашди. Аям иккимиз ҳам пул уларга тегишли бўлганлигини сездик. Мен кўзим билан аямга уларни кўрсатиб имо қилдим, аям бошини ирғаб қўйдилару, кампирга хотиржамлик билан ,,Хола, ниманидир қидиряпсизми?,, дедилар. Кампир ялт этиб аямга қаради, ,,Ҳаа, болам, сўмка, сўмкамни йўқотдим,, деди. ,,Қанақа сумка эди?,, деб аям саволни давом эттирдилар. ,,Вой, ўлай қотти сўмкайди ичида бобойнинг расми бор Американча пул борийди,, дия кўзларидан дувва ёши оқди. Аям ,,Қанча пулингиз бор эди?,, деб сўрагандилар, ,,Билмайман уч улим уч жилдан бери четда, биттаси Кореяда, иктаси Россияда, Ташкендан уй оберган эди бир оғайнимиз шунга пулини обкебидик,, деб йиғладилар. Аям ,,Йиғламанг, хола пулингиз мана менда келишингизни кутиб ўтиргандик,, деб омонатни эгасига бердилар.
Чол- кампир бараварига ,,Ол, истаганингча ол, розимиз, ол,, деб шунча айтсаям,
аям ,,Мен мукофотини олиб бўлганман,, деб бир тийин ҳам олмадилар.
Бечоралар дуо қила- қила кетишди.

Жойимизга қайтиб ўтирарканмиз аям
,,Энди мен сенга ўтган сафар бўлган воқеани айтиб берай,, дедилар.
,,Тўйингдан олдин Тошкентга келганимизда сумкада ўн етти ярим миллион пул бор эди. Ўшани шеригим олди деган гумонда таҳоратхонада қолдирибман. Қайтиб бориб сўрадим, тозаловчи татар аёл ,,Сумкангда нима бор эди?,, деди.
Мен ,,Дадамдан қолган кичик дуо китобчам, онамдан қолган тасбеҳим ва кейин....ўн етти ярим миллион пул,, дегандим у ,,Нега биринчи пулни айтмадинг?,, деди.
,,Пул учун қайтмадим, пул қизимнинг сепи учун эди, топилмаса насиб қилгани бўлади, мен отам билан энамдан қолган нарсалар учун қайтдим,, деб жавоб бердим.
Ҳалиги аёл нарсаларимни қандай бўлса шундай қайтариб берди, мукофатига ҳеч нарса олмади.
Мен йўқотганимда нарсаларим эваз олинмай қайтарилса-ю, мен бояги чол- кампирдан қандай қилиб мукофат олишим мумкин? Бу масаладаги ҳисоб- китоб мен билан Аллоҳнинг ўртасида ҳал бўлиб бўлган...Энди овқатингни е, ош бўлсин,, деб кулиб қўйдилар...


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
9.0K viewsЯхшилик, edited  16:03
Ochish/sharhlash
2023-05-11 14:17:16 Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз...

   Фарзандларимизнинг  кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз.
Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз.

   Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз.

   Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз.

  Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни “меҳрибонлик“ ва “ғамхўр она“ ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз.

   Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз.

  Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз...


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
10.2K viewsЯхшилик, edited  11:17
Ochish/sharhlash