Get Mystery Box with random crypto!

Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз | Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз...

   Фарзандларимизнинг  кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз.
Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз.

   Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз.

   Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз.

  Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни “меҳрибонлик“ ва “ғамхўр она“ ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз.

   Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз.

  Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз...


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш