Get Mystery Box with random crypto!

🌹Hayotiy Hikoyalar🌹

Telegram kanalining logotibi hayotiy_hikoyalari — 🌹Hayotiy Hikoyalar🌹 H
Telegram kanalining logotibi hayotiy_hikoyalari — 🌹Hayotiy Hikoyalar🌹
Kanal manzili: @hayotiy_hikoyalari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.02K
Kanalning ta’rifi

👉 🌹Hayotiy Hikoyalar🌹 Hikmatli so'zlar, chiroyli she'rlar, manoli gaplar barchasi bizning kanalda! zerikmaysiz.
📚: https://t.me/hayotiy_hikoyalari
🏙️: NAMANGAN
👨 Admenga murojat.: @Umarov_O_0303
KANALGA MARXAMAT. 🤴👸

Ratings & Reviews

1.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

3


Oxirgi xabar 2

2022-02-18 04:04:42
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ!

ЖУМА МУБОРАК

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!
Хайрли ва баракотли кун қадрлигим!
Хурматимдасиз!

ЖУМА МУБОРАК

༺ ༻ ༺ ༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...

@hayotiy_hikoyalari
https://t.me/joinchat/AAAAAFHXO92RDF2oXVdTtA
14.1K viewsOtabek Umarov, 01:04
Ochish/sharhlash
2022-02-17 10:43:05 кўрдим хотини эскича китоб ўқийди, мениям намоз ўқигин деб даъват қилди.

– Ёмон йўлга юр демабди-ю...
– Ҳо-о-о, эртадан кейин рўмол ўра дейди, кейин бирорта оқимга рўпара қилиб қўйса, бошимни қайси тошга ураман.

Кўзлари чақчайиб-чақчайиб гапираётган аёлнинг сўзларини жимгина эшитган раис, бошини эгиб, оғир хўрсинганича аризани папкасига солди.
Уни кузатган аёл сергўшт, серёғ палов, гўштли сомса пиширди-да катта чинни косага ошдан босиб ҳамсоясининг эшигини тақиллатди.

– Бизниям рўзғоримиз бутун, қўшни, мана ёғлиққина палов қилдим, сизгаям илиндим, қўшни ҳақи! – деди бироз иддао аралаш оҳангда.
– Барака топинг, Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Рўзғорингизга барака берсин.

Қўшни аёл ўзгача бир мамнунлик билан унинг қўлидан косани олди. Алқай-алқай идишини бўшатди, мева-чевалар билан ўрнини тўлдирди.
– Болаларга олиб чиқинг, қўшни, бирам суюнтирдингиз мени...

“Тавба, уйида ҳамма нарсаси етарли бўлсаям, кўзи оч эканми бунинг, бир коса ошга шунча суюнадими одам”, деб ўйлади аёл...
– Аризам нима бўлди раисбува, бу қўшнимнинг уйини ҳеч ким текширмаяпти-ку. Маҳалла бедарвозами энди? Ёки сизниям оғзингизни мойлаб қўйишдими булар?

– Барака топгур, бундан яхши қўшнини тополмайсиз, – деди оқсоқол. – Керакли жойдан келишди, суриштиришди. Бир яхши одамлар экан. Бекорга туҳмат қиляпсиз қўшнингизга. Устига-устак улар сизга... – раис яна жим бўлиб қолди.

Аёлнинг оқсоқолдан ҳафсаласи пир бўлди. Аризасини кўтариб туман марказига борди. Вилоятга чиқди... Бу орада қўшнисининг уйига беш-олти марта пўрим кийинган, папка кўтарган кишилар келишди. Қўшни аёлни аллақайси идорага суҳбатга чақиришгани ҳақида маҳаллада шивир-шивирлар кучайди. Икки марта “Тез ёрдам” машинасида уни касалхонага олиб кетишди. Буни кўриб: “Мана шунақа бўлади қўшнини менсимаслик, ҳали бойлигинг ҳам сенларга ёрдам беролмайди”, деган ўйда аёлнинг кўнгли кўтарилаверди...

– Эшитдингизми, тиш дўхтиримиз кўчиб кетаётган экан, қўшни аёл касалхонадан тўғри янги уйига кетганмиш, – деган гапни қўшниларидан эшитганида кўнгли яна бир газ ўсди.

– Ажаб бўпти, олифтагарчилигини бошқа жойга бориб қилсин, ўзи бизни маҳалламизга боп одамлар эмасди улар, алламбало эскичами...– деди тиржайиб.

Бу гапдан кўнгли кўтарилиб, ўз-ўзича хиргойи қилиб, ёғлиққина ош қилай деган ўйда ошхонасига кирди-ю, бир ярим йил ичида биринчи марта гўшти қолмаганини, рўзғорининг баракаси учганини кўрди.

Бир кун пойлади, икки кун пойлади, ҳар ойда икки марта хабар оладиган оқсоқолнинг қораси кўринмади. Охири “Раисбува ҳомийнинг менга ажратган нарсаларини ўзи уйига олиб кетган бўлмасин тағин, чиқиб бир пўстагини қоқиб келай”, деган ўйда важоҳат билан маҳалла идорасига отланди.

– Сизларга ҳомийлик қилаётган одам ён қўшнингиз эди, – деди оқсоқол. – Барака топишсин имонли-инсофли кишилар эди улар. Эр-хотин: “Биз яхши еб-ичиб, қўшнимиз ёвғон шўрва билан кун кўрмасин, ўзимга рўзғор қилганимда уларга ҳам қўшиб оламан, фақат биз бераётганимизни айтманг, тағин кўнгли ўксимасин”, деб қаттиқ тайинлашган эди. Сиз эса уларга сира тинчлик бермадингиз. Қўшнилар ҳамма ёмонлигингизни кўриб-билиб туриб ҳам сизга яхшилик илинаверишди. Ғийбат қилганингиз етмагандек, туҳмат ҳам қилдингиз. Ундай қилманг, деган гапимизга сира қулоқ солмадингиз. Охир-оқибат бечора қўшниларингиз маҳалладан кўчиб қутилишди... Ҳаёт шунақа, Аллоҳ бизга кимни восита қилиб ризқу насиба бераётганини унутиб, баъзида шундай ношукрлик қиламиз...

Аёл раис яна нималар деганини эслолмайди, у нима деярини билмай қолганди.
У карахт бир аҳволда эди.


Ҳамрохон МУСУРМОНОВА

༺ ༻ ༺ ༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...

@hayotiy_hikoyalari
https://t.me/joinchat/AAAAAFHXO92RDF2oXVdTtA
10.3K viewsOtabek Umarov, 07:43
Ochish/sharhlash
2022-02-17 10:43:05 Ўнг тарафига янги қўшни кўчиб келди-ю, бу аёлнинг тинчи бузилди.
Эркак қўшни тиш дўхтири, хотини эса уй бекаси экан. Аёл қўшни деярли кўчага чиқмас, меҳмондорчилик ёки қариндош-уруғлариникига борса ҳам оиласи, болалари билан бориб келарди. Бир-икки марта кундузи “бир ғийбатлашай”, деб кирганида уни Қуръон ўқиётгани устидан чиқди. Рўпарасида бир муддат пойлаб ўтирди.

– Узр қўшни банд эдим, бирор кун бемалол чойлашармиз-а, – деди қўшниси китобдан бош кўтариб.

Аёлнинг аччиғи чиқди. Орадан бир-икки кун ўтказиб, бир нимани баҳона қилиб кирганида эса суҳбатлари қовушмади. Бир ҳамсоясидан шикоят қилиб: “Мен уни Худога солдим”, дея гап бошлаган эди, қўшни аёл: “Ҳар банданинг ҳукми Аллоҳнинг қўлида. Бировнинг айбу нуқсонини муҳокама қилиб ўтириш сиз билан бизнинг ишимиз эмас, ундан кўра болаларингизга яхшилик, оилангизга барака сўраб дуо қилинг. Мусулмонлик фарзларингизни бажаринг, намоз ўқинг, кенг феъл бўлинг”, дея насиҳат қилди.

“Кечагина маҳалламизга кўчиб келиб, бугун менга ақл ўргатяптими бу хотин”, деган ўй ич-этини тирнаб, уйига қайтди. Ўзини босишга ҳарчанд уринмасин, сира эплай олмади. Устига устак “Нега унинг рўзғори бадастир, нимага у бой-бадавлат кишига турмушга чиққану, менинг эримни иши юришмайди”, деган хаёллар, “Ҳа, ҳамма нарсаси етарли, бой-да, бу камбағалга нима десам ҳам бошини эгиб ўтиради, деб ўйлаяпти шекилли”, деган ўйлар унга тинчлик бермасди. Тўртинчи куни “Бир адабини берай, сира эсидан чиқмайдиган сабоқ бўлсин, ўз-ўзидан бўйни қисилиб қолади ҳали”, дея режа туза бошлаган ҳам эдики, дарвозаси тақиллаб, қўшни аёл кириб келди.

– Ассалому алайкум, опа, яхши ўтирибсизларми? Қўй сўйгандик, гўштидан сизларга ҳам илиндик, – деди қўлидаги халтани узатиб.

Шайтоний ўй унинг ич-этини тирнаб ўтди: “Энди садақамга муҳтож деб ўйлаяптими?”
– Керакмас, бекорга овора бўлибсиз.
– Нега унақа дейсиз, қўшни ҳақи бу, олмасангиз хафа бўламан.

– Биз қўй гўшти емаймиз, – тилидан шу гап учди-ю, ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди: – Ҳа, қўй гўшти емаймиз, болаларим ҳиди бор дейишади, ўзимнинг қон босимим ошиб туради. Бошқаларга берақолинг. Буни еб тағин “Тез ёрдам” чақириб ўтирмайлик...

– Сизга атаб олиб чиқувдим, ўзингиз емасангиз бошқа бировга берарсиз, олинг энди шуни, – қўшни аёл қўлидаги гўштни айвондаги музлаткич устига қўймоқчи бўлди.
– Йў-йў-йў, керакмас дедим-ку, обкетинг буни, қўйманг бу ерга! Бўлмаса ҳиди ҳамма ёқни тутиб кетади ҳозир!

У шоша-пиша пакетни олиб қўшнининг қўлига тутқазди. Аёл музтар бир аҳволда қайтиб чиқиб кетди. “Ғурурим ўлсин, олаверсам бўлмасмиди, бу ёқда эримнинг ишлари ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Рўзғоримда тишга босадиган бир бўлак гўшт ҳам йўқ аслида”, деган ўйда ошхонасига кирди. Ярим кило картошка, икки дона пиёз, уч-тўртта бужмайган сабзидан бошқа ҳеч нарса йўқ. “Очимдан ўлсам ҳам бу хотиннинг қўлидан нарса олиб емайман”, дея яна ўзини ўзи овутди. Пиёзни жизиллатиб, устидан картошкани ташлаб апил-тапил қовурди-да, сув қуйиб, бир сиқим гуруч билан мастава қилиб қўя қолди. Шу маҳал қўшнининг ҳовлисидан чиққан қовурдоқ иси димоғига урилди. Бирдан яна жаҳли чиқиб кетди. “Қўй сўйдим деб мақтанишиничи, ҳали мен ҳам сенлар каби бой бўлиб қоларман”...

Эртаси куни маҳалла оқсоқоли эшик қоқиб келди.
– Маҳалладан ёрдам пули сўрагандингиз, унинг иложини қилолмадик, лекин оилангиз учун бир ҳомий топдик. Фақат кимлигини айтишимизни истамаяпти, – оқсоқол шундай дея машинаси юкхонасини очди: – Манавиларни тушириб олинг. Маҳалладан ёрдам...

Аёлнинг рўзғори анчадан бери бунчалик бут бўлмаган эди. Қандай бадавлат одам экан-ки, сабзи-пиёзидан, совунидан тортиб, ёғи, лаҳм гўшту унигача унутмабди. Яна бозордаги энг сархил мева-сабзавотлардан олганини айтмайсизми?

– Раисбува, мана шу аризани бир кўрсангиз, – деди у оқсоқолни кузатаётиб.

Турган жойида аризага кўз югуртирган маҳалла раиси унга таажжубланиб қараркан:
– Эсинг жойидами? Бу қўшнинг тиш дўхтири бўлса, маҳаллада ҳаммага яхшилик қилса, сизларгаям... – раис бирдан жим бўлди-да, э ҳайф сенга, дегандек қўл силтади.

– Бой бойга боқар бўлмасин оқсоқол, – деди аёл. – Агар аризамни эътиборга олмасангиз юқорига ёзаман, юқорига... Ўз кўзим билан
9.2K viewsOtabek Umarov, 07:43
Ochish/sharhlash
2022-02-17 06:42:19 ТАҚСИМ Хикоя

Она ёлғиз боши билан етти фарзандини катта қилди. Ўқитди, уйлади, уй - жойли қилди.
Икки қиз ўз йўлига. Тўрт ўғил охирги бешинчи - кенжа ўғилникида яшайдиган онадан хабар олиб туришарди. Улар серфарзандлиги туфайли камҳаржроқ бўлган тўртинчи укаларининг кўнглига тегиб қўймаслик учун оналарига олиб келган бозорликларини кўз- кўз қилишдан ўзларини тийишар эди. Оналар ётиб қолганда ёнида энг кўп шу тўртинчи ўғил бўлди.
Катталари эса бир - бирларига маъноли қараб қўйишар эди:
- Майли , шу билан овунсин. Ҳеч бўлмаса ҳизмати билан онамизнинг кунларига яраяпти-ку.
Бу дунёда вақт- соат деган меъзон бор . Вақти келиб она оламдан ўтди.
Барча маъракалар ўтгач, онанинг фарзандлари бир дастурхон атрофига йиғилдилар .
Одатий сўрашишдан сўнг хонадон эгаси бўлмиш кенжа ўғилнинг аёли барчани ўз оғзига қаратди:
- Муллакалар , опажонлар . Узр . Гапимни эшитсангиз . Ойижон тирикликларида менга бир васият қилган эдилар. Сизлар олиб келган совға- саломларнинг деярли ҳаммаси ортиқча уринтирилмай шундоқлигича сақланган . Ойижон ҳар қайсингизнинг номингизни ёздириб менга тугдириб қўйгандилар .
Келин шу сўзларни айтиб қўшни хонадан бирин- кетин дўппайиб тугилган тугунларни олиб чиқиб эгаларини ёнига қўйди.
Навбат тўртинчи муллакасига келганда келин ташқарига чиқиб анча вақтгача йўқ бўлиб кетди.
Меҳмон жигарлар жонсарак бўлиб қолишди . Барчанинг хаёлидан битта фикр айлана бошлади:
"Шугинани мулзам қилмаса бўлар эди-я..."
Бу вақтда кенжа келин икки ўғли билан хирмондек қилиб тугилган иккита катта бўғчани аранг кўтариб келиб амаллаб эгасининг ёнига қўйишди:
- Муллака , бу сизники экан ...
Тўртинчи ўғил бўғчага қўл узатиб ундан бир чети кўриниб турган катта рўмолни суғуриб олди. Юзига босди :
- Онажонимларни ҳидлари келяпти ,- дея бўғиқ овозда шивирлади у ва атрофдагилардан истиҳола қилмай баралла йиғлаб юборди...


Муаллиф. Хазонрезги

༺ ༻ ༺ ༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...

@hayotiy_hikoyalari
https://t.me/joinchat/AAAAAFHXO92RDF2oXVdTtA
9.0K viewsOtabek Umarov, 03:42
Ochish/sharhlash
2022-02-17 04:45:59Йигла тойчогим Йигла

Фариштадек яна бир чақалоқ дунё юзини кўрди. Онасини қийнаб қўйишдан қўрққан шекилли, у врачлар ёрдамисиз туғилди. Орадан бир кун ўтиб, бу чақалоқ ўзини шаҳар чеккасидаги ташландиқ совуқ ерда кўрди.
Онаси:
-Болажоним, оппоғим, ўғлим. Дунёга бевақт келдингда. Ҳозир замон жудаям ўзгариб кетган. Мен сен билан қаерга ҳам сиғардим. Ота-онам кўрса сени ҳам мени ҳам ўлдиришади. Менинг эса ҳамма ҳаётим олдинда. Сен мени кечир. Сен фақатгина ухлайсан холос. Ширин уйқуга кетасан. Мендек гуноҳкор онангни кечир. Энди ухла.

Чақалоқ:
-Фариштам онам қаерга кетди?
Фаришта:
-Билмадим, лекин сен ўйлама ҳозир қайтиб келади.
Чақалоқ:
-Фариштам сенга нима бўлди? Нега овозинг бунақа? Йиғлаяпсанми? Ойижонимга тезроқ айт келсин. Бу ер жуда совуқ экан совқотиб кетяпман.
Фаришта:
-Йўқ тойчоқ, мен йиғламаяпман сенга шунақа туюлган шекилли. Мен ҳозир онагни олиб келаман. Сен фақат ухлаб қолма, баландроқ йиғла. Йиғла тойчоқ, йиғла.
Чақалоқ:
-Фариштам ахир онажоним ухла дедилар. Ухлашим керак.

Бу орада эса шу жойга яқинроқдаги уйларнинг бирида навбатдаги жанжал.
-Азизам, хафа бўлмагин ахир тирноққа зор фақат биз эмаску. Бу дунёда қанчалаб оилалар фарзанд асраб олиб, бахту камолини кўрмоқда. Биз ҳам асраб оламиз фақатгина бахтимга соғ бўлсанг бўлди.
-Азизим, келинг, негадир ташқарига чиққим келяпти. Юринг. Мени кимдир чақиряпти.
-Сенга нима бўляпти, соатга қара. Қаёққа?
-Тезроқ, тезроқ борайлик. Билмадим қаёққа лек юрагим гуппилаб уряпти, қаёққадир боришим керак. Мени тушунинг. Юринг.
-Фақат сен учун, майли юрақол. Уйдан ёш оила чиқиб йўлак бўйлаб тез юра бошлашди.
-Азизам негадир, сен ўзингни овора қиляпсан, қаяқа кетятганингни ҳам билмаяпсану.
-Азизим худди кимдир қўлимдан тортиб кетаётгандек..........
-Менга ваъда бер эртага ҳеч иш қилмасдан уйда дам оласан. Тамом. Мен врачингга ҳам телефон қилиб гаплашиб қўяман.
-Жииииим кимнингдир йиғи овози эшитиляпти. -Ҳа ўша томондан чақалоқ овози эшитиляпти.

Фаришта:
-Тойчоқ қани бор овозинг билан бақир. Йиғла оппоғим йиғла.
Чақалоқ:
-Фариштам, қаёққа кетиб қолдинг. Мен совқотиб кетдим. Жудаям совуқ экан. Сени роса чақирдим. Онамни топдингми?
Фаришта:
-Йиғла баландроқ йиғла онанг келяпти. У жудаям яқин қолди.

Аёл:
-Эй худойим бу чақалоқку, ким қўйиб кетти экан. Жудаям музлабди. Тезроқ уйга олиб кирайлик. Тезроқ.
-Азизам оҳларимиз Худога етиб борибди.

Чақалоқ:
-Фариштам онамнинг овози ўзгарибдими?
Фаришта:
-Йўқ бегуноҳ фариштагинам, бу сенинг ҳақиқий онангнинг овози...


༺ ༻ ༺ ༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...

@hayotiy_hikoyalari
https://t.me/joinchat/AAAAAFHXO92RDF2oXVdTtA
8.9K viewsOtabek Umarov, 01:45
Ochish/sharhlash
2022-02-16 18:18:53 Йиллар ўтди. Онам кузнинг ёмғирли кунларидан бирида қаердандир қайтаётиб, сийпанчиқ бўлиб қолган йўлакчада оёғи тойиб кетиб, йиқилиб тушибди. Бироз нарида енгил машинадан тушиб йўл бўйидаги уйларни бирига кириб кетаётган ёш йигит, югуриб келиб онамга ёрдам берибди. Ўрниларидан йигит ёрдамида секин туриб олибдиларку-я, лекин қадам ташлаб юролмабди. Йигит уйдаги телефондан тез ёрдам чақираман, унгача бизникига кириб туринг деб мажбур онамни бир ёнларига кириб уйларига олиб кериб кетибди. Уларни ичкарида бир аёл кутиб олган. Тасодифни қарангки, аёл Жўрахон опа, онамга ёрдам бериб, уйга олиб кетган йигит Жўрахон опанинг ўғиллари бўлиб чиқибди.

Жўрахон опа онамни кўриб, бир неча йиллар аввалгидек қучоқлаб олиб, роса йиғлабдилар.

- Опажон, бир неча бор сизни суриштирдим, лекин топа олмадим. Мен қамоқдалигимда кўргани борганингизни ҳам қачон эсимдан чиқармайман. Болаларимни ҳам кўргани келиб турган экансиз, синглим ўшанда ёнимга борганда айтган эди. Инсон қийналган вақтида, тушкунликка тушган вақтидаги ёрдамни ҳеч қачон унутмас экан. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин опажон.

Ўша куни тез тиббий ёрдам келиб кетганидан кейин ҳам онам билан Жўрахон опа кечгача суҳбатлашиб ўтиришибди. Онамни ҳеч қўйворгилари келмай, “Бизникида бугунча қолиб опа” деб илтимос қилибди. Онам унамабдилар. Кечга онамни опани ўғиллари уйга олиб келиб қўйишди.
Орадан икки хафта вақт ўтдиёв. Ўшанда онамни оёқлари яхшигина лат еган экан, яхшиям ўша йигитчани онамга ёрдам бергани. Онам бироз тузалгач, Жўрахон опангга, ўғлига бирга бориб раҳмат айтиб келамиз деб ман билан йўлга чиқдик. Опани уйига келганимизда эшик олдида бир неча одам белларига қийиқ боғлаб туришарди. Опа уч кун аввал вафот этган экан.

Опаларникига кирдик, Жўрахон опанинг ҳақларига дуои-фотиҳа қилиб бўлгач, онамни у ердаги опанинг яқинлари (акаларининг аёллари, амма-холалар) га айтган гаплари назаримда барчага бирдек таъсир қилди:
- Бу дунёда заррача қилган яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам албатта қайтар экан.
Бу дунёда бўлмаса қилинган ёмонликларни, қўлимиздан келсада, вақтида ёрдам бермаганимизни ҳам охиратда ҳисоб-китоби оғир бўлади деб эшитганман.
Мен Жўрахонга қайтади деб яхшилик қилмаганман, фақат унинг олдидаги ҳаққимни адо этганман, лекин Аллоҳ чевар, қаранг, Жўрахонни ўғли менга ёрдам берганида, Аллоҳга, тақдиримга яна бир шукроналар айтдим.


Малика Аъзамжоновна.

༺ ༻ ༺ ༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...

@hayotiy_hikoyalari
https://t.me/joinchat/AAAAAFHXO92RDF2oXVdTtA
8.8K viewsOtabek Umarov, 15:18
Ochish/sharhlash
2022-02-16 18:18:53 Бугун ёзаётган воқеликка асосланган ҳикоя бизга узоқ бўлмаган, 1990 йилларда бўлиб ўтган.
Бу воқеликка ўзим гувоҳ бўлмасамда, қадрдон бир опамдан эшитган эдим.

Аёл кишини эри ичувчи бўлса, унга бунданам ортиқроқ изтироб, бунданам ортиқ азоб бўлмаса керак. Болаларнинг гўзал болалигини, аёлнинг аёллик бахтини йўқ қиладиган, оилани пароканда қиладиган, ота – онасига, аёлига, фарзандларига мислсиз азоб-уқубат, изтироблар келтирадиган арақхўрлик - жамиятимиздаги энг ачинарли, энг оғриқли муаммосидир.

Маҳалламизда гўзал қизлар кўп бўлсада, сочлари узун, кўзлари охуникидек, бўйлари баланд, хипча белли Жўрахон опага нафақат маҳалла йигитлари, хатто қизлари ҳам хавас қарар эди. Ёш эдим, энг гўзал опа менинг қўшним эканлигидан фахрланар эдим.))

Жўрахон опа маҳалладан узоққа кетмади, бир неча уй нари қўшнимизга – ўзидек чиройли, ўқимишли бир йигитга турмушга чиқди. Уларнинг оталари синфдош дўстлар эди. Ёшлар эмас, катталар шуни ҳоҳлашди.

Улар икки фарзандли бўлишди. Жўрахон опанинг эри қайсидир идорада, бошқа корхоналар устидан назоратчими, текширувчими бўлиб ишлар, назаримда топиш – тутиши анча яхши эди, лекин.... аканинг топиш – тутиши яхши бўлгани, ошгани сари, ичкиликка қўйган меҳри ҳам ошиб бораверди.

Аввал бошида ичиб келганда, уйда ахён - ахёнда жанжал эшитилиб турсада, кейинроқ кунда, кун оралаб жанжал бўладиган, Жўрахон опани ўласа қилиб, аямай урадиган бўлди. Бу ҳам камдек, аста – секин болаларини ҳам урадиган одат чиқарди. Баъзан Жўрахон опа болаларини олиб қочиб бизникига чиқар, то эри ухлаб қолмагунча, уйларига кириб кетолмас эдилар.

- Опажон, жудаям жонимдан тўйиб кетяпман, бу дунёда фақат шу болаларимни деб яшаяпман. Ҳамма болалар дадасини ишдан келишини байрам каби кутса, мени болаларим эса дадасини келишига юраклари безиллаб, қалтираб ўтиришади. Ота – онам тирик бўлганларида ҳам уйимга кириб кетардим.– деб опа онамга ўксиб – ўксиб йиғлаб гапирардилар.

Кунларнинг бирида кечаси кўчада шовқин – сурон овози эшитилди. Деразадан кўчага қарадим, кўчада тез ёрдам машинаси, оқ халатли докторлар, бир қанча мелиционерлар ва 3 – 4 қўни – қўшнилар Жўрахон опаларнинг эшиги олдида йиғилишиб туришарди.

Тинчликмикан? Жўрахон опани эри яна уриб, опага ёки болалари бирор шикаст етказдирдимикан-а? Хавотирим ошди. Бир вақт икки мелиционер Жўрахон опани ўртага олиб мелиция машинага олиб чиқди. Опа деярли судралаётгандек юриб машинага чиқиб кетди. Назаримда, опа хушида эмасдек эди гўё.

Бироз олдин кўчага чиқиб кетган дадам ҳовлига кириб келишди.

Жўрахон опа эрини ўлдириб қўйибди....

Қулоқларимга ишонгим келмасди.

Вақт ўтиб, суд ҳам бўлиб ўтди. Опага эрини қасддан ўлдиргани учун 18 йил қамоқ жазоси берилди.

(Аслида бу воқелик орқали бошқа бир ҳолатни ёритмоқчи эдим, лекин воқелик бошқа бир томон бурилиб кетди, )

Ҳамма юз ўгирган Жўрахон опадан онам юз ўгирмади. Қамоққа тушган дастлабки кунлари дадам билан онам билан бирга опани кўриб келишди.

Уйга келгач, онам анча хафа бўлиб, қон босимлари кўтарилиб юрдилар.

- Бечора Жўрахон, бир бурдагина бўлиб қолибди. Мани кўриб, юраги тўлиб турганмикан, қучоқлаб олганича, юм- юм йиғлайди холос. Анча гаплашиб ўтирдик, насиҳат қилдим. Жўрахонни акалари “Ўзимизни болаларимиз кўп” деб, амма, амакилари эса “Укамни ўлтирганни болаларини боқамизми” деб болаларини олиб кетишмабди. Уларни синглиси олиб кетибди. Бирор кун болаларини ҳам кўриб келиб қўйсак.

- Ая, зарурми сизга? Ана, акалари борсин. – дедим ёшлигимга бориб.

- Иккинчи бу гапингни гапирма, мусулмончиликда қўшни ҳаққи бор.
Инсонлар ўз ҳаққиларини талаб қилгандек, бошқалар ҳаққини ҳам адо қилганларида эди, Жўрахон опанг қамоққа тушмаган, болалари сарсон бўлмаган, эри ҳам ўлмаган бўлар эди. Афсус, ҳаққимизни қанчалик адо қилоляпмиз билмайман, болам.

Онам кейинроқ Жўрахон опани фарзандларини бироз озиқ – овқат, бироз кийим кечак қилиб кўргани бориб ҳам туришди.

Вақтлар ўтиб ҳамма ўзи билан ўзи бўлиб кетди. Биз ҳам у маҳалладан кўчиб кетдик.
8.5K viewsOtabek Umarov, 15:18
Ochish/sharhlash
2022-02-15 05:32:27 м айтди?
— Клуб мудири айтди-ку.
— Тавба, бир оғиз айтиб қўйишмайдиям-а.
— Ҳа, сиз ўринлатасиз, опа. Москвада сўзлаган одам…
— Шундай дейсан-да, кўпчиликнинг салобати босади.
Меҳри опа гапни хатдан бошлади. Ўғилчасидан биринчи марта «ая» деган сўзни эшитгандан тортиб, сўнгги хатигача ҳаммасини айтиб берди. Одам билан лиқ тўла катта зал пашша учса сезилгудай бўлиб унинг нутқини — онанинг юрак сўзларини тингларди.
…Мен Валижонни ўз кўкрак сутим билан тарбияладим. Йўқ, мен уни юрак-бағримнинг ҳарорати билан вояга етказдим. Бу юрак, мана шу қалбимизнинг кучли ҳарорати олдида атом бомбалари ҳам музга айланади. Тинчлик бўлсин деб, қўйилаётган имзолар миллионлаб, юз миллионлаб пок қалбли кишиларнинг имзосидир. Бу шундай зўр кучки, ҳар қандай атом бомбаси ҳам унга бас келолмайди…
Ўтирганларнинг кўз олдида, худди шу саҳнада қизил галстугини ҳилпиратиб, бир неча марта декламация айтган, ҳамманинг ҳавасини келтирган Валижон намоён бўлди. У ҳозир ҳам саҳнада қўнғироқдай овозини жаранглатиб шундай деб тургандай:
— Тўғри айтдингиз, она.


༺ ༻ ༺ ༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...

@hayotiy_hikoyalari
https://t.me/joinchat/AAAAAFHXO92RDF2oXVdTtA
8.9K viewsOtabek Umarov, 02:32
Ochish/sharhlash
2022-02-15 05:32:26 амма ёққа тарқалди. Қўни-қўшни хотинлар худди Меҳрихоннинг кўзи ёригану, уни қутлаш лозимдек, кетма-кет келиб туришди. Чошгоҳга яқин бир эмас, уч врач ва бир ҳамшира кириб келди. Врачлар болани ҳам, Меҳри опани ҳам қайта-қайта кўришди. Улардан бири, кўзойнакли кекса хотин ҳаммадан кейин қолиб, узоқ суҳбатлашди. Нуқул, қандай бўлди, йиглармидингиз, неча кун ухламадингиз, ҳатто, илгарилари эрингиз туғмадинг, деб дакки берармиди, деганга ўхшаш жуда кўп саволлар берди. Охиргиси Меҳри опага оғирроқ ботди. Ахир Маҳкам ака бирон марта бундай гапни хаёлига ҳам келтирмаган-ку. Врач уни юпатди, саволларининг ҳаммаси зарурлигини, бу воқеа медицина учун катта аҳамиятга эга эканлигини айтди. Кейин анча маслаҳатлар бериб, «келиб хабар олиб тураман» деб чиқиб кетди.
Чақалоқ уч кунгача нари бориб, бери келди. Врачлар шундай бўлиши мумкин, дейишди. Кейин бола кун сайин эмас, соат сайин тўлишиб борди. Бир яшар бўлганида шундай етилдики, кўрганлар танимайдиган бўлиб қолди. Маҳкам ака ҳар куни эрталаб қўлига олмасдан туролмасди. Меҳри опа Валижоннинг оғзидан биринчи дафъа «ая» деган сўзни эшитган куни назарида ҳамма азоблари ювилгандай бўлди.
Улуғ Ватан урушининг оғир йиллари эди. Ўзбекистонга фронтда ҳалок бўлганларнинг болалари келтирилиб турилди. Эр-хотин маслаҳатлашиб шу болалардан яна бир-иккитасини ўз тарбияларига олмоқчи бўлишди. «Фронтга шу билан ёрдам берайлик, хотин», деди Маҳкам ака, Бнр неча ой мобайнида улар — жўжабирдек жон — кўп болалик ота-она бўлишди. Ўн икки ўғил-қизли ота-онанинг донғи бутун мамлакат бўйлаб таралди. Сал ўтмай бу ҳовлига фронтдаги жангчилардан хат, нотаниш кишилардан совғалар кела бошлади.
Бир куни Назира ўрта ёшлардаги бир жувон билан уйга кириб келди. Жувон Ксения деб ўзини танитди-ю, бесаранжом бўлиб атроф-теваракка қарай бошлади. Кейин Меҳри опани қучоқлаб йиғлаб юборди. Бу — Валижоннинг опаси эди… Ксения бир ойча меҳмон бўлди. Бироқ бирон марта ҳам укамни олиб кетаман, деб оғиз очмади. Буни айтиш қанчалик зарур бўлса, Меҳри опага шунчалик оғир бўлишини биларди. Эр-хотин ҳам буни тушунишарди. Ксениянинг эри фронтда ҳалок бўлгани, бир қизи билан ёлғиз қолгани Меҳри опада унга нисбатан туғишгандай ҳис уйғотди. Охири улар кўнишди.
Мана, тўрт йилдирки, Валижон опаси билан бирга, Днепр ёқасидаги шаҳарда яшайди, ҳар йили ёзги каникулда опаси билан Тошкентга келиб, шу ерда дам олиб кетади…
Меҳри опа қўлидаги расмни кўкрагига босиб шуларни хаёлидан ўтказаркан, ўрикнинг йўғон шохидаги арқон изига кўзи тушди. Ҳа, беланчак арқонининг изи бу. «Эсингдами, Валижон, унда сен мана шу новдадай нозик, нимжон эдинг, энди-чи… энди?..» У, яна расмга тикилди. Бунисида алланарса камдай. «Ҳа, вой соддалигим қурсин, галстуги йўқ-ку, бунинг. Вой, мана. Кўкрагидаги… комсомол значогими. Менинг Валижоним комсомол?!»
Меҳри опа хатни ўқий бошлади. «…Ойижон, қишда мен мактабимиз йўлидаги музлаган кўлда яхмалак отаётган қизни кўриб қолдим. Кўрдиму ўтиб кетавердим. Бирдан қиз чинқириб қолди. Ўгирилиб қарасам, муз ёрилиб, чўкиб кетаётибди. Дарров орқамга қайтиб, қорним билан муз устига эмаклаб бориб, қизнинг қўлидан тортдим. Роса қийналдим. Ўзим ҳам сувга тушиб кетишимга сал қолди. Яхшики, уни қутқариб қолдим. Рост-да. Ёрдам бермасам чўкиб кетарди-да, ўзингиз шундай дер эдингиз-ку, буни мен сизга ёзмаган эдим. Яқинда ўша қизнинг дадаси менга, устига отим ёзилган соат мукофот берди. Мукофотни сбор йиғилишида топширишди. Бўлмасам олмасдим-а. Каникулга борганимда шу соатни сизга олиб бораман, хўпми, ойижон, оласиз-а?»
— Ҳа, оламан, болам, оламан,— деб юборди Меҳри опа.
— Нимани оласан?
Меҳри опа ялт этиб ёнига қаради, эрини кўрди.
— Валингиздан хат келди, мана,— деди-да, суратни узатди. Маҳкам ака суратдан кўзини олмай ўзича гапирарди.
— Оббо азамат-эй, оббо азамат-эй…
Меҳри опа кечликка барвақтроқ уннади. Овқатни сузаётганида ўғилчасини етаклаб Назира кириб келди. Меҳри опа дастурхонга шунча таклиф қилса ҳам унамади.
Меҳри опа кийиниб бўлгунча, Назира ўғлининг қўзичоқ билан ўйнашганини томоша қилиб турди.
Улар йўлда кетишар экан, Назира сўраб қолди:
— Тайёрландингизми, опа?
— Нимага?— ҳайрон бўлди Меҳри опа.
— Сўзлар экансиз-ку?
— Йўқ, ки
7.9K viewsOtabek Umarov, 02:32
Ochish/sharhlash
2022-02-15 05:32:26 аш «наҳотки… Ахир гулдай мурғак…» дейишдан бошқани билмасди. У, боланинг онаси урушнинг дастлабки ҳафтасидаёқ бомба тагида қолиб ўлганини эшитиб, қаттиқ эзилди. Эри билан хомуш бўлиб кўчага чиқди, уйга қандай етиб келганини ҳам билмади.
Меҳри опанинг чақалоқни ўз тарбиясига олиш истаги аста-секин унда оналик меҳрини уйғотди. Чақалоқлар уйига ҳар куни борадиган, гоҳида кечгача болага термилиб ўтирадиган бўлиб қолди. Буни эри ҳам сезарди, дардини янгиламаслик учун бу тўғрида оғиз очмасди. Врачлар ҳам кўникиб қолишди. Меҳри опа эшикда кўриндими, дарров халат беришар, чақалоқнинг саломатлиги бирдек бўлса ҳам «анча дуруст» деб кўнглини кўтаришар эди. Шу зайлда бир неча кун ўтди. Охири чақалоқни неча хил шарту писандлар билан Меҳри опа тарбиясига беришди, врачлар хабар олиб турадиган бўлишди.
Меҳри опанинг бутун вужуди, фикр-хаёли чақалоқда бўлди. Ҳамширалар ҳар куни хабар олишар, махсус тайёрланган сут келтириб беришарди. Меҳри опанинг эри Маҳкам ака бир ярим сменада ишлашга ўтган, заводдан кеч қайтарди. Чарчаб келган бўлишига қарамай, у ҳам узоқ вақтгача чақалоққа термилиб ўтирарди. Бундай пайтларда у ўзини тутолмас, ҳозир аллакимдан ўч олмоқчидай қўлларини мушт қилиб, ғазаб ўтида ёнар, хотинига сездирмай секин ўрнидан туриб ҳовлига чиқиб кетарди.
Ёзнинг жазирама иссиғи еру кўкни қиздиради. Мевалар шундай қилганки, шохларини синдиргудай бўлиб ётибди. Меҳри опанинг кўзига ер билан битта бўлиб, тагларида тўкилиб ётган олмалар ҳам кўринмасди. Уларни Маҳкам аканинг ўзи ишдан қайтганда челак-челак қилиб териб оларди. Бир дам олиш куни Маҳкам ака дарахт тагларини тозалаб, мана шу эртапишар кекса ўрик тагига тахтадан каравот ясади, йўғон шохига беланчакни илиб, жой қилиб берди. Меҳри опа эртадан-кечгача чақалоқни бағридан қўймай шу ерда ўтирарди.
Орадан бир ойдан мўлроқ вақт ўтди. Бироқ чақалоқ бирдай, кўзлари борган сари ич-ичига тушиб кетаётгандай эди. Меҳри опа унинг пилтакачдай оёқ-қўлларини авайлаб силар, назарида, соатлаб қилган бу ҳаракатлари гўдакка малҳам бўлаётгандай туюларди. Жавдираган митти кўзлар, қорачиғи ёш пардаси билан ювилган умидвор кўзларга тикилиб турарди.
Бир куни сут келтирган ҳамшира Меҳри опани чақалоқни кўкрагига босиб, оғзига эмчак солаётгани устидан чиқиб қолди. Фойдаси борми бунинг, демоқчи бўлди-ю, ўзини босди. Меҳри опа «зора…» деб оғиз жуфтлаганида, ҳамшира унга далда берди: «Майли, она кўксининг ҳароратини сезар-ку». Меҳри опа шу куни чақалоқни кўксидан ажратмади. Сут ичириш пайтидагина шишанинг оғзидаги сўрғични тутгани бўлмаса, Маҳкам ака ишдан келгунча шу зайлда ўтирди. Эри буни дарров пайқади-ю, унга ҳеч гап айтмай, овқатга ўзи уннай бошлади.
Меҳри опа шу кеча ухламай ўтириб чиқди. Унинг қуруқ кўкси чақалоққа дармон бўлаётганини эртаси кечаси, кўзи энди илинай деганда, гўдак тамшаниб алланарсага интилаётганида аниқ сезди. Уйқу талаб кўзлари чарақлаб кетди, болани авайлаб бағрига қаттиқроқ босди. Тонг ёришаётганида, ҳа, худди кумуш тонг билан бирга Меҳри опанинг кўзидан тирқираб ёш, кўксидан сут келди. Уни мана шу тонг бошлаб келдимикин? Йўқ, тонгдай шаффоф, пок онанинг қалби бошлаб келди. Меҳри опанинг аъзойи баданида аллақандай титроқ турди, ҳаяжон босди, юзлари чўғдай қизиди. Пишиллаб эмаётган чақалоқнинг юзларига қон югурдими, ё унга шундай кўриндими, билолмади. Сўрғичдан эмганида бунчалик пишилламаслиги эсига тушди. «Меҳр сути бу. Шуни кутиб турганингни билардим»,— деди ўзича пичирлаб.
— Ҳой, дадаси, турсангиз-чи?!— деб юборди тўсатдан. У бу сўзни шундай оҳангда айтдики, ҳозирги севинчининг ҳаммаси шу сўзда ифодалангандай бўлди.
Маҳкам ака шошиб бошини кўтарди. Ҳеч нарсага тушуна олмади. Хотинини, ўн саккиз йиллик хотинини, мана шундай ҳаяжон ичида биринчи марта кўриши эди. Дам унга, дам болага тикилди. Сўролмади, бари-бир жавоб ҳам ололмасди. Меҳри опа: «Шакарнинг ози ширин» дегандек, болани кўкрагидан оҳиста ажратди. Унинг қовжираган лабидаги сут юқини доканинг учи билан артар экан, Маҳкам аканинг кўзлари чақнаб кетди, «Меҳри!» деганича, чақалоққа қўл узатди. Чақалоқ уйқуга кетган эди.
— Мана, дада, мени ойим эмиздилар,— деди бола тилидан Меҳри опа.
Бу воқеа, ким айтибди экан, бир зумда ҳ
7.5K viewsOtabek Umarov, 02:32
Ochish/sharhlash