Get Mystery Box with random crypto!

амма ёққа тарқалди. Қўни-қўшни хотинлар худди Меҳрихоннинг кўз | 🌹Hayotiy Hikoyalar🌹

амма ёққа тарқалди. Қўни-қўшни хотинлар худди Меҳрихоннинг кўзи ёригану, уни қутлаш лозимдек, кетма-кет келиб туришди. Чошгоҳга яқин бир эмас, уч врач ва бир ҳамшира кириб келди. Врачлар болани ҳам, Меҳри опани ҳам қайта-қайта кўришди. Улардан бири, кўзойнакли кекса хотин ҳаммадан кейин қолиб, узоқ суҳбатлашди. Нуқул, қандай бўлди, йиглармидингиз, неча кун ухламадингиз, ҳатто, илгарилари эрингиз туғмадинг, деб дакки берармиди, деганга ўхшаш жуда кўп саволлар берди. Охиргиси Меҳри опага оғирроқ ботди. Ахир Маҳкам ака бирон марта бундай гапни хаёлига ҳам келтирмаган-ку. Врач уни юпатди, саволларининг ҳаммаси зарурлигини, бу воқеа медицина учун катта аҳамиятга эга эканлигини айтди. Кейин анча маслаҳатлар бериб, «келиб хабар олиб тураман» деб чиқиб кетди.
Чақалоқ уч кунгача нари бориб, бери келди. Врачлар шундай бўлиши мумкин, дейишди. Кейин бола кун сайин эмас, соат сайин тўлишиб борди. Бир яшар бўлганида шундай етилдики, кўрганлар танимайдиган бўлиб қолди. Маҳкам ака ҳар куни эрталаб қўлига олмасдан туролмасди. Меҳри опа Валижоннинг оғзидан биринчи дафъа «ая» деган сўзни эшитган куни назарида ҳамма азоблари ювилгандай бўлди.
Улуғ Ватан урушининг оғир йиллари эди. Ўзбекистонга фронтда ҳалок бўлганларнинг болалари келтирилиб турилди. Эр-хотин маслаҳатлашиб шу болалардан яна бир-иккитасини ўз тарбияларига олмоқчи бўлишди. «Фронтга шу билан ёрдам берайлик, хотин», деди Маҳкам ака, Бнр неча ой мобайнида улар — жўжабирдек жон — кўп болалик ота-она бўлишди. Ўн икки ўғил-қизли ота-онанинг донғи бутун мамлакат бўйлаб таралди. Сал ўтмай бу ҳовлига фронтдаги жангчилардан хат, нотаниш кишилардан совғалар кела бошлади.
Бир куни Назира ўрта ёшлардаги бир жувон билан уйга кириб келди. Жувон Ксения деб ўзини танитди-ю, бесаранжом бўлиб атроф-теваракка қарай бошлади. Кейин Меҳри опани қучоқлаб йиғлаб юборди. Бу — Валижоннинг опаси эди… Ксения бир ойча меҳмон бўлди. Бироқ бирон марта ҳам укамни олиб кетаман, деб оғиз очмади. Буни айтиш қанчалик зарур бўлса, Меҳри опага шунчалик оғир бўлишини биларди. Эр-хотин ҳам буни тушунишарди. Ксениянинг эри фронтда ҳалок бўлгани, бир қизи билан ёлғиз қолгани Меҳри опада унга нисбатан туғишгандай ҳис уйғотди. Охири улар кўнишди.
Мана, тўрт йилдирки, Валижон опаси билан бирга, Днепр ёқасидаги шаҳарда яшайди, ҳар йили ёзги каникулда опаси билан Тошкентга келиб, шу ерда дам олиб кетади…
Меҳри опа қўлидаги расмни кўкрагига босиб шуларни хаёлидан ўтказаркан, ўрикнинг йўғон шохидаги арқон изига кўзи тушди. Ҳа, беланчак арқонининг изи бу. «Эсингдами, Валижон, унда сен мана шу новдадай нозик, нимжон эдинг, энди-чи… энди?..» У, яна расмга тикилди. Бунисида алланарса камдай. «Ҳа, вой соддалигим қурсин, галстуги йўқ-ку, бунинг. Вой, мана. Кўкрагидаги… комсомол значогими. Менинг Валижоним комсомол?!»
Меҳри опа хатни ўқий бошлади. «…Ойижон, қишда мен мактабимиз йўлидаги музлаган кўлда яхмалак отаётган қизни кўриб қолдим. Кўрдиму ўтиб кетавердим. Бирдан қиз чинқириб қолди. Ўгирилиб қарасам, муз ёрилиб, чўкиб кетаётибди. Дарров орқамга қайтиб, қорним билан муз устига эмаклаб бориб, қизнинг қўлидан тортдим. Роса қийналдим. Ўзим ҳам сувга тушиб кетишимга сал қолди. Яхшики, уни қутқариб қолдим. Рост-да. Ёрдам бермасам чўкиб кетарди-да, ўзингиз шундай дер эдингиз-ку, буни мен сизга ёзмаган эдим. Яқинда ўша қизнинг дадаси менга, устига отим ёзилган соат мукофот берди. Мукофотни сбор йиғилишида топширишди. Бўлмасам олмасдим-а. Каникулга борганимда шу соатни сизга олиб бораман, хўпми, ойижон, оласиз-а?»
— Ҳа, оламан, болам, оламан,— деб юборди Меҳри опа.
— Нимани оласан?
Меҳри опа ялт этиб ёнига қаради, эрини кўрди.
— Валингиздан хат келди, мана,— деди-да, суратни узатди. Маҳкам ака суратдан кўзини олмай ўзича гапирарди.
— Оббо азамат-эй, оббо азамат-эй…
Меҳри опа кечликка барвақтроқ уннади. Овқатни сузаётганида ўғилчасини етаклаб Назира кириб келди. Меҳри опа дастурхонга шунча таклиф қилса ҳам унамади.
Меҳри опа кийиниб бўлгунча, Назира ўғлининг қўзичоқ билан ўйнашганини томоша қилиб турди.
Улар йўлда кетишар экан, Назира сўраб қолди:
— Тайёрландингизми, опа?
— Нимага?— ҳайрон бўлди Меҳри опа.
— Сўзлар экансиз-ку?
— Йўқ, ки